bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Acts 15
Acts 15
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 16 →
1
Яҳудиядан бир неча одам Антиохияга келиб, имонлиларга шундай таълим бера бошладилар: “Мусонинг қонунига биноан суннат қилинмасангизлар, нажот топа олмайсизлар.”
2
Павлус билан Барнабо улар билан қизғин баҳсу мунозарага киришдилар. Шунда: “Павлус билан Барнабо ҳамда Антиохиядан бир неча одам Қуддусга юборилсин”, деб қарор қилинди. Улар бу масалани ҳаворийлар ва оқсоқоллар билан муҳокама қилишлари керак эди.
3
Имонлилар жамоати уларни йўлга кузатиб қўйди. Улар Финикия ва Самария орқали ўтар эканлар, ғайрияҳудийлар қандай қилиб Худога юз бурганини айтиб бердилар. Бу хабар ҳамма имонлиларга катта қувонч бағишлади.
4
Павлус ва Барнабо Қуддусга келганларидан кейин, жамоат, ҳаворийлар, оқсоқоллар уларни самимий кутиб олдилар. Павлус ва Барнабо Худонинг улар орқали қилган ишларини йиғилганларга сўзлаб бердилар.
5
Аммо фарзийлар мазҳабига мансуб имонлилар ўрниларидан туриб: “Ғайрияҳудийлар суннат қилинишлари керак. Уларга Мусонинг қонунига риоя қилишларини буюриш керак”, дедилар.
6
Ҳаворийлар ва оқсоқоллар бу масалани муҳокама қилиш учун йиғилдилар.
7
Узоқ давом этган мунозарадан кейин Бутрус ўрнидан туриб, уларга деди: — Биродарларим! Ўзларингиз биласизларки, Хушхабарни ғайрияҳудийларга ваъз қилишим учун Худо мени анча вақт олдин орангиздан танлаб олди. Ғайрияҳудийлар ҳам Хушхабарни эшитиб, имонга келиши Унинг мақсади эди.
8
Худо инсон зотининг юрагини билади, У бизга берган Муқаддас Руҳни ғайрияҳудийларга ҳам берди. Шу орқали уларни қабул қилганини тасдиқлади.
9
Худо имон орқали ғайрияҳудийларнинг юракларини поклади. Шундай қилиб, Худо биз билан ғайрияҳудийлар орасидаги фарқни йўқ қилди.
10
Шундай экан, нима учун шогирдларнинг елкасига оғир юк ортиб, Худони синаяпсизлар?! Ахир, бу юкни биз ҳам, ота–боболаримиз ҳам кўтара олмаган эдик–ку!
11
Йўқ! Ишонамизки, биз ҳам улар сингари, Раббимиз Исонинг инояти туфайли нажот топамиз.
12
Ҳамма ҳаворийлар ва оқсоқоллар сукутда қолдилар. Барнабо билан Павлус Худонинг улар орқали ғайрияҳудийлар орасида кўрсатган аломатлар ва ажойиботлар тўғрисида гапириб бердилар.
13
Улар гапини тугатгач, Ёқуб cўз олди: — Биродарларим! Мени эшитинглар.
14
Ҳозир Бутрус бизга Худонинг илк бор ғайрияҳудийларга илтифот назарини солганини ва улар орасидан Ўзига бир халқ танлаб олганини тушунтириб берди.
15
Бу сўзлар пайғамбарларнинг айтганлари билан мос келади. Ёзилганидай:
16
“‘Бундан кейин Мен қайтиб келиб, Довуднинг йиқилган шоҳлигини қайта тиклайман, Унинг харобаларини янгидан барпо қилиб, Уни қайта тиклаб қўюрман.
17
Токи бошқа халқларнинг ҳаммаси Менга интилсинлар, Ўзим даъват қилган ўша ғайрияҳудийлар Мени изласинлар.’ Эгамизнинг каломи шудир.
18
Эгамиз буларни бизга азалдан маълум қилган.”
19
Ёқуб гапида давом этди: — Шунинг учун Худога юз бураётган ғайрияҳудийларни қийин аҳволга солиб қўймаслигимиз керак.
20
Бунинг ўрнига, уларга хат ёзиб, шундай деб айтайлик: “Бутларга келтирилган қурбонликнинг гўштини тановул қилишдан, зинодан ва қони чиқарилмаган ҳайвоннинг гўштини ейишдан ўзларингизни тийинглар.”
21
Ахир, Мусонинг қонуни азал–азалдан ҳар бир шаҳарда ваъз қилинмоқда, ҳар Шаббат куни синагогаларда ўқилмоқда.”
22
Шундан кейин ҳаворийлар ва оқсоқоллар бутун имонлилар жамоати билан шундай қарорга келдилар: “Гуруҳимиздан бир неча одамни танлаб олиб, уларни Павлус ва Барнабо билан бирга Антиохияга юборамиз.” Улар иккита одамни — Барсабо деган Яҳудони ва Силани танлаб олдилар. Яҳудо ва Сила жамоатнинг йўлбошчилари эдилар.
23
Уларни шундай мактуб билан жўнатдилар: “Биз, ҳаворийлар ва оқсоқоллар — сизларнинг биродарларингиз Антиохия, Сурия ва Киликияда яшайдиган ғайрияҳудий биродарларимизга салом йўллаяпмиз.
24
Эшитишимизча, бизнинг орамиздан баъзилар бориб, ўзларининг гаплари билан сизларни хавотирга солибди, юракларингизни ғаш қилибди. Аммо уларни биз юбормаган эдик.
25
Биз вакиллар танлаб, уларни азиз дўстларимиз Барнабо ва Павлус билан бирга сизларнинг ҳузурингизга юборишга бир овоздан қарор қилдик.
26
Барнабо билан Павлус Раббимиз Исо Масиҳ ҳақи–ҳурмати, ҳаётларини хавф остига қўйганлар.
27
Шу боис биз Яҳудо билан Силани юборяпмиз. Ушбу ёзаётганларимизни улар сизларга оғзаки ҳам тасдиқлаб берадилар.
28
Биз МуқаддасРуҳ бошчилигида сизларга қуйидаги керакли талаблардан бошқа юкни юкламасликка қарор қилдик:
29
сизлар бутларга келтирилган қурбонликнинг гўштини ва қони чиқарилмаган ҳайвоннинг гўштини тановул қилишдан ҳамда зинодан ўзларингизни тийинглар. Ўзларингизни ана шулардан тийсангизлар, яхши иш қилган бўласизлар. Омон бўлинглар.”
30
Шундай қилиб, вакиллар йўлга чиқиб, Антиохияга келдилар. Улар жамоатни йиққанларидан кейин мактубни жамоат аъзоларига топширдилар.
31
Жамоат аъзолари мактубни ўқиб, далда сўзларидан хурсанд бўлдилар.
32
Яҳудо билан Сила пайғамбар эдилар. Улар имонлиларга далда бериб, уларга кўп гаплар айтиб, имонда мустаҳкамладилар.
33
Яҳудо билан Сила маълум вақт у ерда бўлганларидан кейин, имонлилар уларни юборган биродарлари ёнига хайрихоҳлик билан жўнатиб юбордилар.
34
***
35
Павлус билан Барнабо эса бирмунча вақт Антиохияда қолишди. Улар у ерда бошқалар билан бирга таълим бериб, Раббимиз Исо ҳақидаги хабарни ваъз қилдилар.
36
Орадан бир неча кун ўтгач, Павлус Барнабога деди: — Қани, биз Раббимиз Исо ҳақидаги хабарни ваъз қилган шаҳарларга борайлик, имонлиларни йўқлайлик, уларнинг ҳол–аҳволини билайлик.
37
Барнабо Марк деган Юҳаннони ўзлари билан бирга олиб кетмоқчи эди.
38
Аммо Павлус буни истамади. Марк уларни Памфилияда қолдириб, хизматда охиригача бирга бўлмагани учун Павлус Барнабонинг бу фикрига қаттиқ эътироз билдирди.
39
Павлус билан Барнабонинг орасида шундай англашилмовчилик бўлдики, улар бир–бирларини тарк этдилар. Барнабо Маркни ўзи билан бирга олиб, кемада Кипрга сузиб кетди.
40
Павлус эса Силани танлади. Имонлилар уларни Раббимиз Исонинг паноҳига топширганларидан кейин улар йўлга чиқдилар.
41
Сурия ва Киликия ҳудудларини кезиб, жамоатларни имонда мустаҳкамладилар.
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 16 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28