bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Acts 10
Acts 10
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 11 →
1
Қайсарияда Корнилий деган бир одам бор эди. У Рим армиясидаги “Италия” номли полкда юзбоши эди.
2
Корнилий тақводор одам бўлиб, унинг ўзи ҳам, оиласи ҳам Худодан қўрқарди. У камбағал яҳудийларга кўп садақа берар, доимо Худога ибодат қиларди.
3
Бир куни соат учларда унга ваҳий келди. Худонинг фариштаси кириб келаётганини у аниқ кўрди. Фаришта: “Корнилий!” деб чақирди.
4
Корнилий қўрқув ичида унга тикилиб қараб: — Лаббай, Ҳазрат! — деди. Фаришта унга шундай деди: — Сенинг ибодатларинг ва садақаларинг Худога маъқул бўлди.
5
Энди Яффага одам юбориб, Шимўн деган одамни чақиртириб кел. Унинг иккинчи исми Бутрус.
6
Бутрус бир кўнчининг уйида меҳмон бўлиб турибди. У кўнчининг исми ҳам Шимўн. Кўнчи Шимўннинг уйи денгиз бўйида.
7
Корнилийга гапирган фаришта кетди. Корнилий хизматкорларидан иккитасини ва унга хизмат қиладиган тақводор, ишончли бир аскарини чақирди.
8
Рўй берган ҳодисани уларга айтиб бериб, уларни Яффага жўнатди.
9
Кейинги кун туш пайтида улар йўлда давом этиб, шаҳарга яқинлашганларида, Бутрус ибодат қилгани томга чиққан эди.
10
У очқаб, бирон нарса тановул қилгиси келди. Овқат тайёрланаётганда, Бутрусга ваҳий келди.
11
У осмон очилганини, катта дастурхонга ўхшаш бир нарса тўрт бурчагидан осилган ҳолда ерга тушиб келаётганини кўрди.
12
Унинг ичида турли ҳайвонлар, судралиб юрувчилар ва қушлар бор эди.
13
Шу пайт у: “Ўрнингдан тур, Бутрус, сўйиб егин”, деган овозни эшитди.
14
Аммо Бутрус деди: — Асло ундай қилмайман, Эгам! Мен ҳеч қачон харом ёки нопок нарсаларни емаганман!
15
Ўша овоз яна Бутрусга: “Худо ҳалол деб айтган нарсаларни сен харом демагин”, дея гапирди.
16
Бу суҳбат уч марта такрорланди. Шунда дастурхон бирдан осмонга олинди.
17
Бутрус, бу ваҳийнинг маъноси нима экан, деб эсанкираб турганда, Корнилий юборган одамлар келиб қолдилар. Улар кўнчи Шимўннинг уйи қаердалигини билиб олиб, дарвоза олдида турган эдилар.
18
Улар чақириб: — Шимўн деган меҳмон шу ердами? — деб сўрадилар. — Унинг иккинчи исми Бутрус.
19
Бутрус ҳали ҳам ваҳий ҳақида ўйлаб ўтирган эди. Шунда Муқаддас Руҳ унга шундай деди: — Қара, учта одам сени излаб келди.
20
Энди ўрнингдан тур, пастга туш, ҳеч иккиланмай улар билан бирга бор. Уларни Мен жўнатганман.
21
Шундай қилиб, Бутрус пастга тушиб, уларга деди: — Сизлар излаётган одам менман. Нима сабабдан келдингизлар?
22
— Бизни юзбоши Корнилий жўнатди, — деб жавоб берди улар. — У солиҳ, Худодан қўрқадиган одам, бутун яҳудий халқи орасида катта обрўга эга. Худонинг фариштаси унга: “Бутрусни уйингга таклиф қил, унинг айтганларини эшитгин”, деб айтибди.
23
Шундан кейин Бутрус уларни ичкарига таклиф қилиб, меҳмон қилди. Кейинги куни Бутрус улар билан бирга йўлга отланди. Яффалик баъзи имонлилар Бутрус билан бирга кетдилар.
24
Эртаси куни улар Қайсарияга кириб келдилар. Корнилий уларни кутаётган эди. У қариндошлари ва яқин дўстларини таклиф қилган эди.
25
Бутрус уйга кириб, Корнилийга рўпара келди. Шунда Корнилий Бутруснинг оёқларига бош уриб, унга таъзим қилди.
26
Аммо Бутрус унга: — Ўрнингдан тур, мен ҳам бир бандаман, — деб уни турғизиб қўйди.
27
Бутрус у билан гаплашаркан, ичкарига кирди ва у ерда бир талай одам тўпланганини кўрди.
28
Бутрус уларга шундай деди: — Ўзларингиз биласизларки, яҳудий одам бошқа халқдан бўлган одам билан алоқа боғлаши, уникига бориши қонунимизга хилофдир. Аммо Худо энди менга ҳеч бир кимсани харом ёки нопок деб ҳисобламасликни аён қилди.
29
Шунинг учун менга одам юборганларингизда, ҳеч қандай эътироз билдирмай келдим. Энди билсам бўладими, нима учун мени чақиртирдингизлар?
30
Корнилий шундай жавоб берди: — Тўрт кун илгари худди шу пайтда — соат учларда уйимда ибодат қилаётган эдим. Бирдан рўпарамда оппоқ кийим кийган бир одам пайдо бўлди.
31
У менга шундай деди: “Корнилий, сенинг ибодатинг Худога етиб борди, садақаларингни У маъқул кўрди.
32
Энди Яффага одам юбориб, Шимўн деган одамни чақиртириб кел. Унинг иккинчи исми Бутрус. Бутрус бир кўнчининг уйида меҳмон бўлиб турибди. У кўнчининг исми ҳам Шимўн. Кўнчи Шимўннинг уйи денгиз бўйида.”
33
Шунинг учун дарҳол сизга одам юбордим, сиз ҳам олижаноблик қилиб, келдингиз. Эгамиз сизга айтишни буюрган ҳамма нарсани эшитиш учун энди ҳаммамиз Худонинг ҳузурида тўпландик.
34
Бутрус уларга гапира бошлади: — Ҳақиқатан ҳам, Худо тарафкашлик қилмаслигини биламан.
35
Ҳар бир элатда Худодан қўрқадиган ва тўғри ишларни қиладиган ҳар бир одам Унга маъқулдир.
36
У Исроил халқига юборган хабарни биласизлар. Тинчлик келтирадиган бу Хушхабарни Худо Исо Масиҳ орқали эълон қилди. Исо Масиҳ ҳамманинг Раббийсидир.
37
Яҳудия бўйлаб нималар юз берганини биласизлар. Бу ҳодисаларнинг ҳаммаси Яҳёнинг чўмдирилиш тўғрисидаги хабаридан кейин Жалилада бошланган эди.
38
Худо Носиралик Исони МуқаддасРуҳ ва куч–қудрат билан қандай тўлдирганини биласизлар. Исо ҳамма ёққа бориб, яхши ишлар қилди, иблиснинг ҳукмронлигидан азоб чекканларни шифолади, чунки Худо У билан эди.
39
У Яҳудия ва Қуддусда қилган ишларининг ҳаммасига биз гувоҳмиз. Шундан кейин Исони хочга михлаб, ўлдирдилар.
40
Аммо Худо Уни учинчи куни тирилтириб, зоҳир қилди.
41
Исо ҳаммага эмас, фақат бизга зоҳир бўлди. Чунки Худо бизни Исо ҳақида гувоҳлик беришимиз учун танлаганди. Исо тирилгандан кейин биз У билан еб–ичдик.
42
У бизга: “Халқларга ваъз қилиб, гувоҳлик беринглар. Ўликлар ва тирикларни ҳукм қилиш учун Худо Мени тайинлаганини уларга айтинглар.” — деб буюрди.
43
Барча пайғамбарлар ҳам Исо тўғрисида гувоҳлик берган эдилар. Исога ишонган ҳар бир одамнинг гуноҳлари Унинг номи туфайли кечирилади, деб айтган эдилар.
44
Бутрус ҳамон гапирар экан, унинг сўзларини эшитаётганларни Муқаддас Руҳ қамраб олди.
45
Худо ғайрияҳудийларга ҳам Муқаддас Руҳни инъом қилиб берганини Бутрус билан бирга келган яҳудий имонлилар кўриб ҳайратда қолдилар.
46
Чунки ғайрияҳудийлар номаълум тилда гаплашиб, Худони улуғлаётганларини улар эшитиб турардилар. Шунда Бутрус деди:
47
— Бу одамлар, худди биз сингари, Муқаддас Руҳни қабул қилдилар. Шундай экан, уларнинг сувга чўмдирилишига ким тўсқинлик қила олади?!
48
Шундай қилиб, Бутрус уларга, Исо Масиҳ номи билан сувга чўминглар, деб буйруқ берди. Сўнг улар Бутрусдан бир неча кун қолишини илтимос қилдилар.
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 11 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28