bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Acts 19
Acts 19
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 20 →
1
Аполлос Коринфда экан, Павлус қирлар бўйлаб йўл юриб, Эфесга келди. Бу ерда у бир неча имонли биродарни топди.
2
Павлус улардан: “Имонга келганларингизда, Муқаддас Руҳни қабул қилдингизларми?” деб сўради. Улар: “Йўқ, биз МуқаддасРуҳ борлигини ҳатто эшитмаганмиз”, деб жавоб бердилар.
3
“Ундай бўлса, қай асосда сувга чўмдирилдингизлар?” деб сўради Павлус. “Яҳёнинг таълимотига кўра сувга чўмдирилдик”, деб жавоб берди улар.
4
Шунда Павлус деди: — Яҳё тавба қилганларни сувга чўмдирар эди. У Исроил халқига, мендан кейин келаётганга, яъни Исога, имон келтиринглар, деган эди.
5
Улар бу гапни эшитиб, Раббимиз Исонинг номидан сувга чўмдирилдилар.
6
Павлус уларга қўлини қўйган эди, Муқаддас Руҳ уларни қамраб олди. Улар бошқа тилларда гапириб, башорат қила бошладилар.
7
Уларнинг ҳаммаси тахминан ўн икки киши эди.
8
Павлус синагогага уч ой давомида бориб, жасорат билан халққа гапириб, Худонинг Шоҳлиги тўғрисида ишончли далиллар келтирди.
9
Аммо баъзилари ишонишни рад қилдилар ва ҳамманинг олдида Исонинг йўли тўғрисида ёмон гапларни айтдилар. Павлус ёнига имонлиларни олиб, уларнинг ҳузуридан кетди. Ҳар куни у Тиран деган одамнинг маъруза залида мунозара ўтказадиган бўлди.
10
Бу ҳолат икки йил давом этди, Асия аҳолисининг ҳаммаси — яҳудийлар ҳам, юнонлар ҳам Раббимиз Исо ҳақидаги хабарни эшитишди.
11
Худо Павлус орқали ғаройиб мўъжизалар кўрсатар эди.
12
Павлуснинг танасига теккан рўмолча ёки кийимлар хасталарга теккизилганда, улар хасталикларидан шифо топар, улардан ёвуз руҳлар чиқиб кетарди.
13
null
14
Скева деган бир яҳудий бош руҳонийнинг етти ўғли бор эди. Улар ўлка бўйлаб кезиб, одамлардан ёвуз руҳларни қувиб чиқарар эдилар. Бир куни улар Раббимиз Исонинг номи билан шундай қилишга уриниб, ёвуз руҳга: “Павлус эълон қилаётган Исо номи билан буюрамиз: чиқиб кет!” дедилар.
15
Ёвуз руҳ эса уларга: “Мен Исони биламан, Павлусни ҳам биламан, сизлар эса ким бўлибсизлар?” деб сўради.
16
Ичида ёвуз руҳи бор одам уларга ташланди. Уларни шу қадар қаттиқ урдики, улар ўша уйдан яланғоч, ярадор ҳолда зўрға қочиб қутулдилар.
17
Эфесда яшаган яҳудий ва юнонларнинг ҳаммаси бу воқеани эшитиб, қўрқувга тушдилар. Раббимиз Исонинг номи улуғланди.
18
Шунингдек, имонга келганларнинг кўпчилиги қилмишларини очиқчасига эътироф этдилар.
19
Афсунгарлик билан машғул бўлганларнинг бир қанчаси китобларини тўплаб, омманинг кўзи олдида ёқиб юбордилар. Бу китобларнинг қиймати ҳисобланганда, эллик минг кумуш танга чиқди.
20
Шу тариқа Раббимиз ҳақидаги хабар ёйилиб, куч–қудрати ортиб бораверди.
21
Шу ҳодисалар юз бергандан кейин, Павлус Македония ва Ахаядан ўтиб, Қуддусга боришни қарор қилди. “У ерга борганимдан кейин, Римни ҳам кўришим керак”, деди у.
22
Шундай қилиб, у икки ёрдамчиси — Тимўтий билан Эрастни Македонияга юборди. Павлуснинг ўзи эса маълум вақт Асия вилоятида қолди.
23
Аммо ўша пайтда Исонинг йўлига қарши қаттиқ ғала–ғовур бўлди.
24
Димитрий деган бир заргар одам Артемиданинг маъбади тасвирини кумушдан ясаб, ҳунармандларга кўп фойда келтирарди.
25
Димитрий бу соҳада ишлайдиган ҳамма ҳунармандларни чақириб, шундай деди: — Биродарлар, биласизларки, биз шу ҳунар орқали яхши даромад оламиз.
26
Сизлар фақат Эфесдагина эмас, балки бутун Асия вилоятида Павлус деган одамнинг қилаётганларини кўриб, эшитяпсизлар. Павлуснинг айтиши бўйича, қўлда ясалган худолар асло худолар эмасмиш. У кўпчиликни шунга ишонтириб, йўлдан уряпти.
27
Шуниси хавфлики, бизнинг бу ҳунаримиз халқнинг назаридан қолиши мумкин. Фақат шугина эмас, балки бошқа хавф ҳам бор: буюк Артемиданинг маъбади ҳеч нарсага арзимас экан, деган фикрга олиб келади, бу маъбуданинг улуғворлиги барҳам топади. Ахир, унга Асия вилоятидаги ва бутун дунёдаги ҳамма одам топинади–ку!”
28
Ҳунармандлар бу гапни эшитганларида, ғазабланиб: “Эфеснинг Артемидаси буюкдир!” деб шовқин–сурон кўтардилар.
29
Шаҳарда тўс–тўполон бошланди. Халқ иккита Македонияликни — Гай билан Аристархни тутиб олиб, театр томонга шошилдилар. Иккалови Павлусга йўлда ҳамроҳ бўлиб келаётган эдилар.
30
Павлус оломон олдига чиқмоқчи бўлган эди, имонлилар йўл қўймадилар.
31
Ҳатто Павлуснинг дўстлари бўлган Асия вилоятининг баъзи амалдорлари хабар бериб, театрга киришга таваккал қилманг, деб илтимос қилдилар.
32
Оломон саросимага тушган эди. Баъзилари бир нарса деб шовқин солса, бошқалари бошқа нарсани айтиб шовқин соларди. Уларнинг кўпчилиги нима учун йиғилганини билмасди.
33
Яҳудийлар оломонга вазиятни тушунтирмоқчи бўлиб, Искандар деган бир одамни олдинга чиқардилар. Искандар қўли билан оломонга, жим бўлинглар, деган ишорани қилиб, ҳимоя нутқини айтишга ҳаракат қилди.
34
Аммо халқ унинг яҳудий эканини билгач, ҳаммалари жўр бўлиб: “Эфесликларнинг Артемидаси буюкдир!” деб икки соатга яқин бақириб туришди.
35
Аммо шаҳар котиби оломонни тинчлантиргач, шундай деди: — Эй Эфесликлар! Буюк Артемида маъбадининг ва осмондан тушган ҳайкалининг сақловчиси Эфес шаҳри эканини ким билмайди?!
36
Буларни ҳеч ким инкор эта олмайди. Шундай экан, сизлар сукут сақлаб, ўйламасдан қадам босмаслигингиз керак.
37
Бу одамлар маъбадни талон–тарож қилмаган ёки маъбудамизни ҳақорат қилмаган, сизлар эса уларни бу ерга олиб келибсизлар.
38
Агар Димитрий билан унинг ҳунармандлари бирон одамни айблайдиган бўлса, маҳкамалар очиқ, қозилар бор, бир–бирига қарши айбловларни ўша ерда ҳукм қилишсин.
39
Агар бошқа бир чора кўрмоқчи бўлсангиз, у аҳолининг қонуний йиғинида ҳал қилинади.
40
Ахир, бугун юз берган воқеадан кейин бизни исёнда айблашлари мумкин. Бизда бу шовқин–суронни оқлайдиган бирон сабаб йўқ. У шу гапларни айтиб, оломонни тарқатиб юборди.
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 20 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28