bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Acts 6
Acts 6
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 7 →
1
Шу вақт давомида шогирдларнинг сони ортиб бораверди. Аммо шу пайтда юнонзабон ва оромийзабон имонли яҳудийлар орасида зиддият пайдо бўлди. Юнонзабон яҳудийлар: “Кундалик озиқ–овқат тақсимланганда, бизнинг беваларимиз эътибордан четда қоляптилар”, деб эътироз билдирдилар.
2
Ўн икки ҳаворий жамики шогирдларни йиғиб, уларга шундай дедилар: — Биз Худонинг каломини ваъз қилишни бир четда қолдириб, озуқа тарқатиш билан овора бўлишимиз тўғри эмас.
3
Биродарлар, орангиздан етти кишини танланглар. Улар обрў–эътиборга эга, Муқаддас Руҳга ва доноликка тўлиб–тошган бўлсин. Уларни бу хизматга тайин этайлик.
4
Биз эса ўзимизни ибодатга ва Худонинг каломи хизматига бағишлайлик.
5
Уларнинг гапи бутун жамоага маъқул бўлди. Жамоа имонга ва Муқаддас Руҳга тўла Стефанни, шунингдек Филип, Прохор, Никанор, Тимон, Пармен ва яҳудий динига кирган Антиохиялик Николайни танладилар.
6
Улар бу одамларни ҳаворийларнинг олдига турғизиб қўйдилар. Ҳаворийлар уларга қўлларини қўйиб, ибодат қилдилар.
7
Шундай қилиб, Худонинг сўзи ёйилиб бораверди. Шогирдлар сони Қуддусда кўпайди. Руҳонийларнинг кўпчилиги имонга келдилар.
8
Стефан Худонинг марҳаматига ва илоҳий қудратга тўлган эди. У халқ орасида ажойиб мўъжизалар ва аломатлар кўрсатди.
9
Аммо Озодлар деган синагога аъзоларининг баъзилари — Киринеяликлар, Александрияликлар, шунингдек Киликия ва Асияликлар Стефан билан баҳслаша бошладилар.
10
Муқаддас Руҳ Стефанга кўп донолик берди, шунинг учун улар Стефаннинг гапларини инкор қила олмадилар.
11
Шундан кейин синагога аъзолари баъзи одамларни гижгижлаб: “Стефан Мусога ва Худога қарши куфр сўзлар айтганини эшитдик”, — деб айтишга кўндирдилар.
12
Шу йўл билан улар халқни, оқсоқолларни, Таврот тафсирчиларини қайрадилар. Улар Стефанни ушлаб, Олий кенгашга олиб келдилар.
13
Шунда улар сохта гувоҳларни ёлладилар. Сохта гувоҳлар шундай дедилар: “Бу одам мана шу муқаддас Маъбадга ва қонунга қарши гаплар айтишдан тўхтамаяпти.
14
Унинг айтишича, Носиралик Исо Маъбадни қулатар эмиш, Мусо бизларга берган урф–одатларни ўзгартирар эмиш.”
15
Олий кенгашда ўтирганлар Стефанга тикилиб қарадилар, унинг юзи худди фариштанинг юзига ўхшаш эканини кўрдилар.
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 7 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28