bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Acts 28
Acts 28
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 27
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
1
Биз қирғоққа эсон–омон етиб борганимиздан кейин, билдикки, бу оролнинг номи Мальта экан.
2
Ерли аҳоли бизга ғоят дўстона муносабатда бўлди. Ёмғир ёғаётгани ва совуқ бўлгани учун улар олов ёқиб, ҳаммамизни олов атрофига таклиф қилдилар.
3
Павлус шох–шабба йиғиб келиб, олов устига ташлаётганда, бир заҳарли илон иссиқдан қочиб, унинг қўлига осилиб қолди.
4
Ерли аҳоли Павлуснинг қўлига осилиб қолган илонни кўриб бир–бирларига: “Бу одам қотил бўлса керак, у денгиздан қутулса ҳам, Қасос худоси унга яшашга имкон бермади”, дедилар.
5
Аммо Павлус илонни олов ичига силкитиб отди, ўзи эса ҳеч қандай зарар кўрмади.
6
Аҳоли, ҳозир бу одам шишиб кетади ёки бирдан йиқилиб ўлади, деб кутарди. Улар узоқ кутдилар, лекин ғайритабиий равишда унга ҳеч нарса бўлмаганини кўрдилар. Энди одамлар фикрларини ўзгартириб: “У худо экан”, деб айта бошладилар.
7
Ўша жойнинг яқинида бир дала бор эди, бу дала орол оқсоқоли Публийга тегишли экан. Оқсоқол бизни уйига олиб кетиб, уч кун меҳмон қилди.
8
Унинг отаси ичбуруғдан иситмалаб, тўшакда ётарди. Павлус унинг хонасига бориб, ибодат қилди, унга қўлини қўйиб, шифо берди.
9
Шу воқеа юз бергандан кейин, оролдаги ҳамма хаста одамлар Павлуснинг олдига келиб, шифо топдилар.
10
Улар бизга кўп иззат–ҳурмат кўрсатдилар. Жўнаб кетаётганимизда эса сафаримиз учун зарур озиқ–овқатларни кемага жойлаштирдилар.
11
Уч ойдан кейин Искандариядан келган кема билан денгизга чиқдик. Кема “Эгизак Худолар” деб аталарди. У оролда қишлаб қолган эди.
12
Биз Суракуз шаҳрига бориб, у ерда уч кун турдик.
13
У ердан сузиб кетиб, Ригияга келдик. Эртаси куни жанубдан шамол эса бошлади. Иккинчи кун Путеол шаҳрига етиб келдик.
14
У ерда бир неча имонлилар билан учрашдик. Улар: “Биз билан қолинглар”, деб илтимос қилдилар. Бир ҳафтадан кейин биз Римга кетдик.
15
Римдаги имонлилар биз тўғримизда эшитиб, бизни кутиб олгани Аппия форуми ва Уч Меҳмонхонагача келишди. Павлус уларни кўриб, Худога шукр айтди ва янада дадиллашди.
16
Биз Римга келганимиздан кейин, Павлусга бир аскар кузатувида ёлғиз яшашга рухсат берилди.
17
Павлус уч кундан кейин маҳаллий яҳудийларнинг йўлбошчиларини чақирди. Улар йиғилишгач, Павлус деди: — Биродарлар! Мен халқимизга ёки ота–боболаримиз одатларига қарши бирон нарса қилмаган бўлсам ҳам, мени Қуддусда қамаб, Римликларнинг қўлига топширишди.
18
Улар мени текшириб кўрганларидан кейин, мени озод қилмоқчи бўлдилар, чунки ўлимга лойиқ бирон иш қилмаган эдим.
19
Аммо яҳудийлар қаршилик қилганларидан кейин, мен Қайсарнинг ҳукмини талаб қилишга мажбур бўлдим. Мен бу билан ўз халқимни айбламоқчи эмасман.
20
Шу сабабдан мен сизлар билан кўришиб, суҳбатлашишни истадим. Аслини олганда, мен Исроилнинг умиди учун занжирбанд қилинганман.
21
Улар Павлусга дедилар: — Сиз тўғрингизда Яҳудиядан биронта хат олмадик, бу ерга ташриф буюрган биродарларимиздан биронтаси ҳам сиз тўғрингизда бирон хабар ёки ҳеч қандай ёмон гап айтмади.
22
Аммо фикрингизни ўзингиздан эшитишни истардик, чунки бу мазҳабга нисбатан ҳар ерда қарши гапириб юрганларини биз биламиз.
23
Улар Павлус билан бир кунни келишиб олдилар. Ўша куни улар Павлус турган жойга бир талай одамни бошлаб келдилар. Павлус эрталабдан кечгача уларга Худонинг Шоҳлиги тўғрисида тушунтирди. Шунингдек Тавротдан ва пайғамбарлар битикларидан Исо тўғрисида ишончли далиллар келтирди.
24
Улардан баъзилари Павлуснинг айтганларига ишонди, бошқалари эса ишонишни истамадилар.
25
Шундай қилиб, улар ўзаро баҳслашдилар. Улар кетмоқчи бўлиб турганларида Павлус шундай деди: — Ишаё пайғамбар орқали Муқаддас Руҳ ота–боболарингизга ушбу гапни тўғри айтган экан:
26
“Бор, мана шу халққа айтгин: ‘Тинглайсизу лекин ҳеч тушунмайсиз, Қараб турасизу, аммо ҳеч англаб етмайсиз.’
27
Ўша халқнинг ақли ўтмас бўлди, Қулоқлари гаранг бўлди, Кўзларини юмиб олди. Акс ҳолда кўзлари кўрган бўларди, Акс ҳолда қулоқлари эшитган бўларди. Ақллари англаган бўларди, Яна Менга қайтган бўлишарди, Мен уларга шифо берган бўлардим.”
28
Сизларга шу маълум бўлсинки, Худонинг нажоти ғайрияҳудийларга юборилган. Улар қулоқ соладилар.
29
***
30
Павлус ижарага олган уйида икки йил яшади ва уни кўргани келган ҳаммани қабул қилди.
31
У жасорат билан Худонинг Шоҳлиги ҳақида ваъз айтиб, Раббимиз Исо Масиҳ тўғрисида таълим берди. Ҳеч ким унга буни тақиқлашга уринмади.
← Chapter 27
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28