bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Acts 24
Acts 24
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 23
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 25 →
1
Беш кун ўтгач, олий руҳоний Ҳанания бир неча оқсоқоллар ва Тертулл деган бир ҳуқуқшунос билан бирга Қайсарияга келди. Улар Павлусга қарши арзларини ҳокимга баён қилмоқчи бўлдилар.
2
Павлусни чақириб келтирганларидан кейин, Тертулл уни айблай бошлади:
3
— Жаноби олийлари! Сизнинг доно раҳбарлигингиз остида биз анчадан буён тинч–хотиржам яшаяпмиз, узоқни кўра билишингиз шарофати билан халқимиз учун ислоҳотлар амалга оширилди. Биз буни ҳамма жойда ва ҳар доим эътироф этамиз, сиздан чуқур миннатдормиз.
4
Мен сизнинг вақтингизни кўп олмоқчи эмасман, марҳаматингизни дариғ тутмай, бизнинг қисқа ахборотимизга қулоқ солишингизни илтимос қиламан.
5
Биз аслида бу одамни вабо сингари хавфли деб биламиз. У дунёдаги ҳамма яҳудийлар орасида исён бошлади. У насронийлар мазҳабининг раҳнамосидир.
6
У ҳатто Маъбадни булғашга ҳаракат қилди. Шунинг учун биз уни ҳибсга олдик.
7
***
8
Бу одамни ўзингиз сўроқ қилсангиз, биз уни нимада айблаётганимизни унинг ўзидан билиб оласиз.
9
Яҳудийлар бу айбловларга қўшилиб, буларнинг ҳаммаси ҳақиқат, деб айтдилар.
10
Ҳоким Павлусга, гапир, деб ишора қилгандан кейин, у шундай жавоб берди: — Биламан, сиз анча йиллардан бери бу халқ устидан ҳукмрон бўлиб келасиз. Шунинг учун ўзимни сизнинг ҳузурингизда ҳимоя қилаётганимдан хурсандман.
11
Ўзингиз билиб олишингиз мумкин: Худога сажда қилгани Қуддусга борганимга ўн икки кундан ошгани йўқ.
12
Мен Маъбадда бирон одам билан тортишиб қолганимни ёки синагогаларда, ё бўлмаса шаҳарда оломон орасига ғулғула солганимни улар кўрганлари йўқ.
13
Қолаверса, ҳозир менга қарши айтаётган айбловларини улар исботлаб бера олмайдилар.
14
Аммо шуни тан олишим керакки, улар Исонинг йўлини сохта эътиқод деб айтишади. Мен эса Исонинг йўли орқали ота–боболаримизнинг Худосига сажда қиламан. Тавротга мос келган ва пайғамбарлар битикларида ёзилган ҳар бир сўзга мен ишонаман.
15
Мен мана шу одамлар сингари Худога умид боғлаганман. Мен ҳам улардай Худо солиҳларни ва фосиқларни тирилтиришига ишонаман.
16
Айни шу сабабдан Худо ва халқ олдида мен доим виждонимни соф сақлашга тиришаман.
17
Мана, Қуддусда бўлмаганимга бир неча йил бўлди, энди халқимга садақа бериш ва назр қилиш учун Қуддусга боргандим.
18
Мен шуларни бажараётганимда, улар мени Маъбадда кўриб қолдилар. Мен покланиш маросимини адо этаётган эдим, ёнимда оломон йўқ эди, шовқин–сурон ҳам кўтармаган эдим.
19
Асия вилоятидан бўлган бир неча яҳудийлар ўша ерда эдилар. Агар уларнинг менга қарши бирон даъволари бўлса, улар ўзлари сизнинг ҳузурингизга келиб, ўз айбловларини билдиришлари керак.
20
Ёки бу ердагилар айтишсин, мен Олий кенгаш аъзолари олдида турганимда менда қандай жиноят топдилар экан?
21
Мен уларнинг олдида турганимда, баланд овозда: “Mен ўликлар тирилади, деб айтганим учун бугун олдингизда ҳукм қилиняпман”, деб айтган эдим. Бундан бошқа нима айбим бор?
22
Исонинг йўли тўғрисида батафсил хабардор бўлган Феликс йиғилишни тўхтатиб: “Мингбоши Лисий келгандан кейин, сенинг ишинг тўғрисида қарор қабул қиламан”, деди.
23
Феликс юзбошига: “Уни қамаб қўй, аммо унга озгина эркинлик бер, унинг эҳтиёжлари учун хизмат қилмоқчи бўлган дўстларига ижозат бер”, деб буйруқ берди.
24
Бир неча кундан кейин Феликс хотини Друсилла билан келди. Друсилла яҳудий эди. Феликс Павлусни чақиртириб келди ва Исо Масиҳга ишонч тўғрисидаги гапларини тинглади.
25
Павлус солиҳлик, нафсни тийиш, қиёмат кунининг келиши тўғрисида гапирар экан, Феликс қўрқиб, деди: — Сен энди боравер. Имкон топилган заҳоти, сени чақираман.
26
Феликс: “Павлус менга пора беради”, деб умид қиларди, шунинг учун Павлусни тез–тез чақириб, у билан суҳбатлашарди.
27
Орадан икки йил ўтгач, Феликснинг ўрнига Порций Фестус ҳоким бўлди. Феликс яҳудийларнинг кўнглини олмоқчи бўлиб, Павлусни қамоқда қолдирди.
← Chapter 23
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 25 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28