bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Acts 18
Acts 18
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 19 →
1
Шундан кейин Павлус Афинадан кетиб, Коринфга йўл олди.
2
У ерда Павлус Акил деган бир яҳудий билан танишди. Акил Понтусда туғилган бўлиб, хотини Прискилла билан Италиядан яқинда келган экан. Чунки Қайсар Клавдий, ҳамма яҳудийлар Римдан чиқиб кетсин, деб фармон берган эди. Павлус уларни кўргани борди.
3
Улар ҳамкасб — чодир тикувчилик билан шуғулланганлари учун, Павлус уларникида қолиб, ишлади.
4
Ҳар Шаббат куни у синагогада мунозара ўтказиб, яҳудийлар ва юнонларни ишонтиришга ҳаракат қилди.
5
Сила билан Тимўтий Македониядан келганларидан кейин, Павлус бутун вақтини Исо ҳақидаги хабарни ваъз қилишга бағишлади. У яҳудийларга Исонинг Масиҳ экани тўғрисида гувоҳлик берарди.
6
Яҳудийлар эса Павлусга қарши чиқиб, уни ҳақорат қилдилар. Павлус улардан норози бўлиб, кийимларидан чангни қоқди–да: “Қонингиз ўз гарданингизда қолсин, менда айб йўқ, ҳозирдан бошлаб ғайрияҳудийлар орасига кетганим бўлсин”, деди уларга.
7
Шундай қилиб, Павлус синагогани тарк этиб, Титас Юстус деган бир одамнинг уйига борди. Титас Юстус ҳам художўй одам бўлиб, унинг уйи синагоганинг ёнгинасида эди.
8
Синагоганинг қавмбошиси Крисп бутун хонадони билан РаббимизИсога имон келтирди. Павлусдан Хушхабар эшитган Коринфликларнинг кўпчилиги ишониб, сувга чўмдирилдилар.
9
Бир куни тунда Раббимиз Исo ваҳийда Павлусга зоҳир бўлиб, деди: “Қўрқма! Гапиравер, сукут сақлама!
10
Мен сен билан биргаман. Бу шаҳардаги кўпчилик Менинг одамларим бўлгани учун, ҳеч ким сенга зарар етказа олмайди.”
11
Шундай қилиб, Павлус бу шаҳарда бир йилу олти ой туриб, халққа Худонинг каломидан таълим берди.
12
Каллия Ахая вилоятига ҳокимлик қилган пайтларда, яҳудийлар биргалашиб Павлусга қарши чиқдилар ва уни судраб, маҳкамага олиб келдилар.
13
Улар шундай дедилар: — Мана бу одам қонунга қарши йўллар билан Худога сажда қилишга халқни даъват қиляпти.
14
Павлус энди гапирмоқчи бўлиб турган эди, Каллия яҳудийларга шундай деди: — Эй яҳудийлар! Агар даъвоингиз ёмон қилмиш ёки оғир жиноят масаласида бўлганда эди, шикоятларингизни қабул қилишга сабаб топган бўлардим.
15
Аммо бу даъволарингиз айрим сўзлар, исмлар ва ўз қонунингиз борасида экан, буларни ўзларингиз кўриб чиқаверинглар. Мен бу масалаларнинг ҳаками бўлмайман.
16
Каллия яҳудийларни маҳкамадан ҳайдаб чиқарди.
17
Шунда оломон синагога қавмбошиси Состенни тутиб олди–да, маҳкаманинг олдида уни калтаклади. Аммо Каллия буларнинг биронтасига эътибор бермади.
18
Павлус Коринфда имонлилар билан узоқ вақт турди. Сўнг улар билан хайрлашиб, кемада Сурияга сузиб кетди. Акил билан Прискилла ҳам у билан бирга кетдилар. Павлус Худога онт ичгани учун Кенхреядан сузиб кетишдан олдин сочини олдирди.
19
null
20
null
21
Улар Эфесга етиб келдилар. Павлус синагогага бориб, яҳудийлар билан мунозара ўтказди. Одамлар Павлусдан, биз билан узоқроқ қолинг, деб илтимос қилдилар. Аммо Павлус рози бўлмади. Кетишидан олдин эса уларга: “Худо хоҳиш билдирса, сизларнинг олдингизга қайтиб келаман”, деди. Шундан кейин Акил билан Прискиллани Эфесда қолдириб, ўзи кемада сузиб кетди.
22
Павлус Қайсарияга етиб келгандан кейин, Қуддусга борди ва имонлилар жамоати билан кўришди. Шундан сўнг Антиохияга кетди.
23
У ерда маълум вақт бўлгач, яна йўлга чиқди ва Галатия, Фригия ўлкаларини кезиб, барча имонлиларга далда берди.
24
Шу пайтда Аполлос деган бир яҳудий Эфесга келди. У асли Искандариядан эди. У гапга чечан одам бўлиб, Муқаддас Битикларни жуда яхши биларди.
25
У Раббимиз Исонинг йўлида таълим олган бўлиб, оташин руҳ билан гапирарди. Гарчи фақат Яҳёнинг сувга чўмдириш тўғрисидаги таълимотини билган бўлса–да, Исо ҳақида тўғри таълим берарди.
26
Аполлос синагогада жасорат билан гапира бошлади. Прискилла билан Акил Аполлоснинг ваъзини эшитганларидан кейин, уни уйига таклиф қилиб, Худонинг йўлини янада аниқроқ тушунтириб бердилар.
27
Аполлос Ахаяга боришга қарор қилди. Эфесдаги имонлилар Ахаядаги шогирдларга, Аполлосни яхши қабул қилсангизлар, деб мактуб ёздилар. Аполлос Ахаяга келгач, Худонинг инояти билан имонга келганларга катта ёрдам берди.
28
Аполлос, Муқаддас Битиклар асосида Исонинг Масиҳ эканини исбот этиб, қатъият билан яҳудийларнинг ноҳақлигини очиқчасига фош қиларди.
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 19 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28