bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Acts 22
Acts 22
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 21
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 23 →
1
“Биродарларим, оталар! Гапимга қулоқ солинглар, сизларнинг олдингизда ўзимни оқлай.”
2
Одамлар унинг оромийча гапираётганини эшитиб, сув қуйгандай жим бўлиб қолдилар. Павлус гапида давом этди:
3
“Мен яҳудийман, Киликиядаги Таршишда туғилганман, аммо Қуддусда улғайдим. Бу шаҳарда Гамалиэлнинг шогирди бўлиб, ота–боболаримизнинг қонунига жиддий эътибор бериб таълим олдим. Худди бугунгидай сизларга ўхшаб, Худога ўзимни бағишладим.
4
Исонинг йўлига кирган одамларни ўлгудай қувғин қилардим, эркагу аёлни боғлаб, зиндонга ташлардим.
5
Айтаётганларим ҳақиқат эканини олий руҳоний билан бутун Кенгаш тасдиқлай олади. Улар Дамашқдаги яҳудий биродарларимизга хат ёзиб бердилар. Шундай қилиб, мен бу одамларни кишанлаб, Қуддусга олиб келиб жазолаш учун Дамашққа жўнадим.
6
Мен йўлимда давом этиб, Дамашққа яқинлашиб қолганимда, туш пайти бирдан осмондан ёп–ёруғ нур менинг ён–атрофимни ёритиб юборди.
7
Мен ерга йиқилдим. Шу пайт: ‘Шоул! Шоул! Нега сен Мени қувғин қиляпсан?’ деб менга гапираётган бир овозни эшитдим.
8
‘Ё Ҳазратим! Сен кимсан?’деб сўрадим. Шунда У менга: ‘Сен қувғин қилаётган Носиралик Исоман’, деб жавоб берди.
9
Менинг ёнимдагилар нурни кўрардилару аммо мен билан гаплашаётганнинг овозини эшитмасдилар.
10
Шунда мен: ‘Ё Раббим Исо, нима қилай?’ деб сўрадим. Раббий менга шундай деди: ‘Ўрнингдан тур, Дамашққа бор. Нима қилишинг кераклигини Худо белгилаб қўйган. Ҳамма нарса ўша ерда сенга айтилади.’
11
Ўша нурнинг ярқирашидан кўзларим кўрмай қолган эди. Шунинг учун ҳамроҳларим қўлларимдан ушлаб, мени Дамашққа олиб кетдилар.
12
Ўша шаҳарда Ҳанания деган бир тақводор, қонунга итоат этадиган одам бор эди. У ўша шаҳардаги ҳамма яҳудийлар орасида катта обрўга эга эди.
13
Ҳанания олдимга келиб, ёнимда турди–да: ‘Биродарим Шоул! Кўзларинг яна очилсин!’ деди. Ўша заҳоти кўзларим очилиб, Ҳананияни кўрдим.
14
Шунда у деди: ‘Ота–боболаримизнинг Худоси сени танлади. Токи сен Унинг хоҳишини билгин, Солиҳ Зотни кўриб, Унинг овозини эшитгин.
15
Сен кўриб–эшитганларинг тўғрисида бутун оламга Унинг гувоҳи бўласан.
16
Энди нимани кутяпсан? Ўрнингдан тур, сувга чўмгин. Раббимизга илтижо қилиб, гуноҳларингни ювгин.’
17
Мен Қуддусга қайтиб келганимдан кейин, Маъбадда ибодат қилаётганимда, менга бир ваҳий келди.
18
Мен Раббим Исони кўрдим, У шундай деди: ‘Тез бўл, Қуддусдан зудлик билан кет! Бу ердаги одамлар Мен тўғримда берган гувоҳлигингни қабул қилмайдилар.’
19
Мен эса: ‘Ё Раббий! — дедим. — Мен синагогаларга бориб, Сенга ишонган одамларни қамаб, калтаклаганимни улар яхши биладилар.
20
Шоҳидинг Стефан ўлдирилганда, мен ўша ерда эдим, унинг ўлдирилишини маъқуллаб, уни ўлдираётганларнинг кийимларига пойлоқчилик қилиб турган эдим.’
21
Раббим Исо менга: ‘Кетавер’, — деди. — Сени узоқдаги ғайрияҳудийларнинг олдига юбораман.’”
22
Халқ Павлусга қулоқ солиб турди. Аммо у шу гапини айтиши биланоқ, улар овози борича, шовқин солди: — Йўқотинглар уни! Ўлдиринглар! У яшашга лойиқ эмас!
23
Улар бақир–чақир қилиб, кийимларини отиб, ҳавони чанг–тўзон қилиб юбордилар.
24
Рим мингбошиси одамларига: — Павлусни қалъага олиб киринглар! — деб буйруқ берди. Сўнгра у яна одамларига: — Уни қамчиланглар! Нима учун одамлар унга қарши бақир–чақир қилганини билинглар! — деди.
25
Павлусни қамчилаш учун боғлаётганларида, Павлус ўша ерда турган юзбошига деди: — Рим фуқаросининг бирон айби топилмаган бўлса ҳам, уни қамчилаш сизларнинг қонунингизда борми?
26
Юзбоши бу гапни эшитиб, мингбошининг олдига борди–да: — Нима қилмоқчисиз? Ахир, бу одам Рим фуқароси экан–ку! — деди.
27
Мингбоши Павлуснинг олдига келиб, ундан: — Менга айт–чи, сен Рим фуқаросимисан? — деди. — Ҳа, — деб жавоб берди Павлус.
28
Мингбоши: — Мен катта миқдорда пул тўлаб, фуқароликни олган эдим, — деди. — Мен эса Рим фуқароси бўлиб туғилганман, — деди Павлус.
29
Павлусни сўроқ қилмоқчи бўлиб турганлар ўша заҳоти ундан қўлларини тортдилар. Мингбоши Павлуснинг Рим фуқароси эканини эшитиб, уни кишанлагани учун қўрқиб кетди.
30
Яҳудийлар Павлусни нима учун айблаётганларини мингбоши билмоқчи бўлди. Эртаси куни у Павлусни озод қилди ва “бош руҳонийлар билан Олий кенгаш аъзолари йиғилсин”, деб буюрди. Мингбоши Павлусни уларнинг қошига олиб келди.
← Chapter 21
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 23 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28