bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Acts 17
Acts 17
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 16
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 18 →
1
Павлус билан Сила Амфипол ва Аполония шаҳарларини босиб ўтиб, Салоника шаҳрига келдилар. Бу шаҳарда яҳудийлар синагогаси бор эди.
2
Павлус, ўз одатига кўра, синагогага кирди ва уч ҳафта давомида Шаббат кунлари яҳудийлар билан мунозара олиб борди. У Муқаддас Битиклар асосида
3
Масиҳнинг азоб чекиши ва ўликдан тирилиши кераклигини тушунтириб, исботлаб берди. Сўнг: “Мен сизларга айтаётган Исо ўша Масиҳдир”, деди.
4
Яҳудийлардан баъзилари, шунингдек, тақводор юнонлардан катта гуруҳи ва юқори мартабали аёлларнинг кўпчилиги Павлус билан Силага ишониб, уларга қўшилдилар.
5
Аммо ишонмаган яҳудийлар ҳасадга тўлдилар ва кўчалардаги бекорчи дайдиларни тўплаб, оломонни йиғиб, шаҳарда ғалаён бошладилар. Улар: “Павлус билан Силани қидириб топамиз, халқнинг олдига олиб чиқамиз”, деб Ясон деган одамнинг уйига ҳужум қилдилар.
6
Аммо уларни топа олишмади. Сўнгра Ясон билан бир неча имонлиларни шаҳар амалдорлари ҳузурига судраб келдилар ва шундай дея шовқин солдилар: “Анави одамлар бутун дунёни остин–устин қилиб, бизнинг шаҳримизга ҳам келибдилар.
7
Ясон ўша одамларга уйидан жой берибди. Уларнинг ҳаммаси Исо деган бошқа шоҳ бор, деб Қайсарнинг фармонларига қарши чиқяптилар.”
8
Халқ ва шаҳар амалдорлари бу гапларни эшитиб, безовталаниб қолдилар.
9
Улар Ясон ва бошқа имонлилардан гаровга пул олиб, уларни қўйиб юбордилар.
10
Қоронғи тушгач, имонлилар Павлус билан Силани Берия шаҳрига жўнатдилар. Улар шаҳарга келиб, яҳудийлар синагогасига кирдилар.
11
Бу ердаги яҳудийлар Салоникадаги яҳудийларга қараганда кенг фикрли эдилар. Улар зўр иштиёқ билан Исо ҳақидаги хабарни тинглашар, Павлуснинг айтганлари ҳақиқат эканини кўриш учун Муқаддас Битикларни ҳар куни тадқиқ этишарди.
12
Уларнинг кўпчилиги шу боисдан имонга келдилар, шунингдек, юқори мартабали юнон аёл ва эркакларининг кўпчилиги ҳам имонга келдилар.
13
Аммо Салоникадаги яҳудийлар, Павлус Берияда Худонинг каломини ваъз қилибди, деган гапни эшитганларида, улар Берияга келиб, оломонни гижгижлаб, қайрадилар.
14
Шунда имонлилар Павлусни зудлик билан денгиз бўйига жўнатиб юбордилар. Сила билан Тимўтий эса Берияда қолдилар.
15
Павлусни кузатиб кетганлар уни Афинагача олиб бориб қўйдилар. Улар Павлусдан: “Сила билан Тимўтий тезроқ менинг олдимга етиб келсин”, деган кўрсатмани олганларидан кейин Берияга қайтиб кетдилар.
16
Павлус Сила билан Тимўтийни Афинада кутаркан, шаҳар бутларга тўлиб кетганини кўриб, таъби жуда хира бўлди.
17
Павлус синагогада яҳудийлар ва тақводор юнонларга далиллар келтирди. Шунингдек, шаҳар майдонида ҳар куни дуч келган одамларга ҳам ваъз қилди.
18
Бир неча эпикурчи ва стоик файласуфлар ҳам Павлус билан баҳсга киришди. Баъзилари: “Бу маҳмадона нима демоқчи?” деса, бошқалари: “У бегона худолар тўғрисида ваъз қиляпти” дер эди. Павлус Исо тўғрисидаги Хушхабарни ва ўликлардан тирилишни ваъз қилаётгани учун шундай деб айтардилар.
19
Улар Павлусни ушлаб, Арёпагос кенгашига олиб бордилар ва шундай дедилар: “Сен ўргатаётган янги таълимот нима эканини биз ҳам билишимиз мумкинми?
20
Бу таълимотинг бизга бир оз ғалати туюляпти, шунинг учун бу нимани англатишини билмоқчимиз.”
21
(Ҳамма Афиналиклар ва бу ерда яшаётган мусофирлар бутун вақтларини охирги янгиликларни айтиб бериш ёки эшитиш билан ўтказишни яхши кўришарди.)
22
Павлус Арёпагос кенгашининг олдига чиқиб, шундай деди: — Эй Афиналиклар! Сизлар ҳар жиҳатдан ғоят диндор эканингизни кўриб турибман.
23
Мен бутун шаҳарни кезиб чиқиб, сизлар сажда қилаётган нарсаларга диққат билан назар ташладим. Мен ўша нарсаларнинг орасидан “Номаълум худога” деган ёзув битилган қурбонгоҳни кўрдим. Ўзларингиз билмасдан туриб сажда қилаётган Худони мен сизларга англатай.
24
Оламни ва ундаги ҳамма нарсаларни яратган Худо еру осмоннинг Эгаси бўлиб, инсон қўли билан ясалган саждагоҳларда яшамайди.
25
Ҳар қандай одамга жон, нафас ва ҳамма нарсани Унинг Ўзи берган. Шунинг учун У инсоннинг қўлига қараб колмаган. У ҳеч нарсага муҳтож эмас.
26
Худо битта одамдан жамики элатларни яратиб, уларни бутун ер юзига жойлаштирди. У элатларнинг ҳаёти вақтини ва улар истиқомат қиладиган жойларнинг чегараларини белгилаб берди.
27
Худо буларни, Мени қидирсинлар, пайпасланиб бўлса–да, топсинлар, деб қилди. Ҳақиқатан ҳам, У ҳар биримиздан узоқда эмас.
28
Зотан, “биз Унда яшаймиз, Унда ҳаракат қиламиз ва Унда мавжудмиз.” Сизнинг шоирларингиздан бири шундай деган эди: “Биз ҳам Унинг зурриётимиз.”
29
Биз Худонинг зурриётидан эканмиз, Худони инсон ўз санъати ва маҳорати билан шаклга солган олтинга ёки кумушга, ё тошга ўхшатмаслигимиз керак.
30
Худо ўтмишда инсониятнинг жоҳиллигига эътибор бермади. Энди эса У ҳамма жойдаги жамики халқларга: “Тавба қилинглар!” деб амр бермоқда.
31
Чунки У дунё халқларини Ўзи тайинлаган Зот орқали адолат билан ҳукм қиладиган кунни белгилади. Ўша Зотни ўликдан тирилтирди. Шу йўсинда жамики инсонларга бу Зотнинг тайинланганини исбот қилди.
32
Улар Павлуснинг ўликлар тирилиши ҳақидаги гапини эшитганларида, баъзилар уни масхара қилди, аммо бошқалар: “Биз бу ҳақда яна сизнинг гапларингизни эшитмоқчимиз”, дедилар.
33
Шундай қилиб, Павлус уларнинг олдидан кетди.
34
Бир неча одам унга эргашиб, имонга келди. Имонга келганларнинг орасида Арёпагос кенгашининг аъзоси Дионис, Дамар исмли аёл ва бошқа одамлар ҳам бор эди.
← Chapter 16
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 18 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28