bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Acts 3
Acts 3
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 4 →
1
Бир куни Бутрус билан Юҳанно кундузи соат учларда — ибодат вақтида Маъбадга кетаётган эдилар.
2
Ўша пайтда Маъбад олдига бир шол одамни олиб келишди. Уни ҳар куни Маъбаднинг Гўзал деган дарвозасига келтириб қўйишарди, у эса тиланчилик қилиб, Маъбадга келган одамлардан садақа йиғарди.
3
Ўша одам Бутрус билан Юҳаннонинг келаётганини кўриб, садақа бериб кетинглар, деб ялинди.
4
Иккови унга тикилди. Шу пайт Бутрус: — Бизга қара! — деди.
5
У одам бирон нарса олиш илинжида икковига диққат билан қаради.
6
Бутрус эса унга деди: — Менинг пулим йўқ, аммо ўзимда бор нарсани сенга бераман. Носиралик Исо Масиҳ номи билан сенга буюраман: ўрнингдан туриб юр!
7
Шундан кейин Бутрус шол одамни ўнг қўлидан ушлаб, ўрнидан туришига кўмаклашди. Шу заҳоти шол одамнинг оёқлари билан тўпиқлари мустаҳкам бўлди.
8
У сакраб турди–ю, юра бошлади. Кейин у юриб, сакраб, Худога ҳамду сано айтиб, Бутрус ва Юҳанно билан бирга Маъбад ҳовлисига кирди.
9
Юриб Худога ҳамду сано айтаётган бу одамни халқ кўриб,
10
таниди. Одамлар: “Гўзал дарвозаси ёнида ўтириб, садақа сўрайдиган одам–ку бу!” деб ҳайратланиб, юз берган воқеадан ҳайрон қолдилар.
11
Бутрус билан Юҳанно Сулаймон айвони деган жойда турар эдилар. Шол одам икковининг қўлидан маҳкам ушлаб олган эди. Халқ ҳайрат ичида уларнинг олдига югуриб келди.
12
Бутрус одамларни кўргач, уларга қарата нутқ сўзлади: — Эй Исроил халқи! Нега бунга ҳайрон бўляпсизлар? Худди биз ўз қудратимиз ёки художўйлигимиз билан бу одамга шифо бергандай, нега бизга тикилиб қараяпсизлар?
13
Бу одамга ота–боболаримиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси шифо берди. Шу орқали Худо Ўзининг қули Исони улуғлади. Аммо сизлар Исони тутиб бердингизлар. Пилат Уни озод этишга қарор қилганда ҳам, сизлар Уни Пилатнинг ҳузурида рад этдингизлар.
14
Ҳа, сизлар Муқаддас ва Солиҳ бўлган Исони рад қилиб, Унинг ўрнига бир қотилнинг озод бўлишини талаб қилдингизлар.
15
Сизлар ҳаётга бошловчини ўлдирдингизлар. Аммо Худо Уни ўликдан тирилтирди. Биз бунга гувоҳмиз.
16
Ўзларингиз кўриб–билиб турган мана бу одам Исонинг номига бўлган имони туфайли соппа–соғ турибди. Исо берган бу имон уни кўз ўнгингизда бутунлай соғайтирди.
17
Эй биродарлар, сизлар Исога қилган бу ёмонлигингизни ҳукмдорларингиз каби билмасдан қилганингизни биламан.
18
Аммо бу қилмишингиз орқали Худо пайғамбарларнинг оғзи билан айтган башоратини бажо қилди. Ахир, пайғамбарлар, Масиҳ азоб чекади, деб олдиндан айтган эдилар.
19
Энди тавба қилинглар, Худога юз буринглар, токи гуноҳларингиз кечирилсин.
20
Шунда Эгамиз сизларга ором олиш вақтини ато қилади. У сизлар учун танланган Масиҳ — Исони юборади.
21
Худо Ўзининг муқаддас пайғамбарлари орқали азалдан эълон қилгандай, ҳамма нарсалар янгиланадиган давр келади. Аммо ўша давр келгунча Исо осмонда қолиши керак.
22
Мусо шундай деган эди: “Эгангиз Худо сизлар учун халқингиз орасидан менга ўхшаган бир пайғамбар чиқаради. У сизларга нима айтса қулоқ солинглар.
23
Ўша пайғамбарга итоат этмайдиган ҳар ким Худонинг халқи орасидан ажратиб олиниб, йўқ қилинади.”
24
Ҳақиқатдан ҳам, Шомуил ва ундан кейин келиб хабар берган ҳамма пайғамбарлар биз яшаётган бу кунлар ҳақида башорат қилган эдилар.
25
Худонинг Ўз пайғамбарлари орқали берган ваъдалари сизлар учундир. Сизлар Худонинг Иброҳим орқали ота–боболарингиз билан тузган аҳдини ўзларингизга мерос қилиб оляпсизлар. Ахир, Иброҳимга Худо: “Сенинг зурриётинг орқали ер юзидаги жамики халқлар барака топади”, деб айтган эди.
26
Худо Ўз қули Исони зоҳир қилгандан кейин, Уни биринчи бўлиб сизларнинг орангизга юборди. Чунки У ҳар бирингизни ёмон йўлдан қайтариб, сизларга барака бермоқчи.
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 4 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28