bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Numbers 10
Numbers 10
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 11 →
1
Эгамиз Мусога айтди:
2
“Сен иккита кумуш карнай ясаттир, карнайлар зарб уриб ясалган бўлсин. Бу карнайлар жамоани йиғиш ҳамда йўлга чиқиш вақтини эълон қилиш учун керак бўлади.
3
Карнайларнинг иккаласи чалинганда, бутун жамоа сенинг олдингга — Учрашув чодири киравериши олдига тўплансин.
4
Карнайнинг биттаси чалинганда эса, Исроил қабилаларининг йўлбошчилари сенинг олдингга йиғилиб келишсин.
5
Карнай қисқа чалинганда, шарқдаги қароргоҳда турган қабилалар йўлга чиқишсин.
6
Иккинчи марта қисқа чалинганда эса, жанубдаги қароргоҳда турган қабилалар йўлга чиқишсин. Карнайнинг қисқа садоси йўлга чиқиш кераклигини билдиради.
7
Жамоани йиғиш лозим бўлганда эса, карнайлар бошқача садо чиқариб чалинсин.
8
Карнайни Ҳоруннинг ўғиллари, руҳонийлар чалишлари лозим. Бу амр сизлар учун ва сизларнинг авлодларингиз учун доимий қонун–қоидадир.
9
Юртингизга бостириб келган душманга қарши жангга отланаётганингизда, хатардан дарак бериб карнайларни чалинглар. Шунда Мен, Эгангиз Худо, сизларга ёрдам бериб, сизларни душманларингиз қўлидан халос қиламан.
10
Шунингдек, хурсандчилик кунларингизда — белгиланган байрамларингизда ва ой бошида қурбонликлар куйдирганингизда ҳамда тинчлик қурбонликларини келтирганингизда карнайларни чалинглар. Шунда Мен, Эгангиз Худо, сизларга ёрдам бераман. Зотан, Мен Эгангиз Худоман.”
11
Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин иккинчи йилнинг иккинчи ойи йигирманчи кунида булут Муқаддас аҳд чодири тепасидан кўтарилди.
12
Шундан сўнг Исроил халқи Синай саҳросидан сафарга чиқди. Ниҳоят, булут Порон саҳросида тўхтади.
13
Улар биринчи марта Эгамизнинг Мусо орқали берган амрига кўра, йўлга чиққан эдилар.
14
Биринчи бўлиб, Оминадов ўғли Нахшўн бошчилигида Яҳудо қароргоҳида турган қабилалар ўз байроғи остида гуруҳ–гуруҳ бўлиб йўлга чиқишди.
15
Иссахор қабиласига Зувор ўғли Натанил бошчилик қилар эди.
16
Забулун қабиласига Халон ўғли Элиёб бошчилик қилар эди.
17
Шундан кейин Муқаддас чодир йиғиштириб олинди. Гершон ва Марори уруғлари чодирни кўтариб, йўлга чиқишди.
18
Кейин Шадувор ўғли Элизур бошчилигида Рубен қароргоҳида турган қабилалар ўз байроғи остида гуруҳ–гуруҳ бўлиб йўлга чиқишди.
19
Шимўн қабиласига Зуришадай ўғли Шалумиёл бошчилик қилар эди.
20
Гад қабиласига Дувел ўғли Элиасаф бошчилик қилар эди.
21
Кейин чодирнинг муқаддас ашёларини кўтарган Қоҳот уруғи йўлга чиқди. Улар қароргоҳ қуриладиган жойга етиб боргунларича, Муқаддас чодир ўрнатиб бўлиниши керак эди.
22
Кейин Омиҳуд ўғли Элишама бошчилигида Эфрайим қароргоҳида турган қабилалар ўз байроғи остида гуруҳ–гуруҳ бўлиб йўлга чиқишди.
23
Манаше қабиласига Падозур ўғли Гамалиэл бошчилик қиларди.
24
Бенямин қабиласига Гидўнах ўғли Авидон бошчилик қиларди.
25
Энг охирида Омишадай ўғли Охазар бошчилигида Дан қароргоҳидаги қабилалар ўз байроғи остида гуруҳ–гуруҳ бўлиб йўлга чиқишди. Улар Исроил қароргоҳларининг қоровуллар бўлинмасини ташкил қилишган эди.
26
Ошер қабиласига Охрон ўғли Пахиёл бошчилик қиларди.
27
Нафтали қабиласига Энан ўғли Охир бошчилик қиларди.
28
Исроил халқи доим шу тартибда гуруҳ–гуруҳ бўлиб йўлга чиқар эди.
29
Мусо ўзининг қайнағаси, Мидиёнлик Ятро ўғли Хўвовга деди: — Эгамиз, сизларга бераман, деб ваъда қилган юртга биз кетяпмиз, сиз ҳам биз билан юринг. Эгамиз бизга кўп яхшиликларни ваъда қилган, агар биз билан борсангиз, биз ҳам сизга яхшилик қиламиз.
30
— Бормайман, — деди Хўвов, — мен ўз юртимга — ўзимнинг қариндошларим олдига қайтиб кетаман.
31
— Илтимос, бизни ташлаб кетманг! — деди унга Мусо. — Саҳронинг қайси жойига чодир тикиш кераклигини сиз биласиз. Сиз бизнинг кўзимиз бўласиз.
32
Агар биз билан бирга борсангиз, Эгамиз бизга қилган ҳамма яхшиликларни сиз билан баҳам кўрамиз.
33
Улар Эгамизнинг муқаддас тоғини тарк этганларидан сўнг, уч кун йўл юришди. Чодир тикадиган жойни топиш учун Эгамизнинг аҳд сандиғи доимо олдинда борарди.
34
Улар кундуз куни йўл юрганларида, Эгамизнинг булути уларнинг устида борар эди.
35
Сандиқ йўлга чиққанда, Мусо шундай дерди: “Қўзғал, эй, Эгам, Сенинг ғанимларинг тумтарақай бўлсин. Сени кўролмаганлар олдингдан қочиб кетсин.”
36
Аҳд сандиғи тўхтаганда эса Мусо шундай дерди: “Қайт, эй, Эгам, Минг–минглаб Исроил халқи орасига!”
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 11 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36