bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Numbers 29
Numbers 29
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 28
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 30 →
1
Еттинчи ойнинг биринчи кунида бутун халқ муқаддас йиғинга келсин, ҳар кунги ишларингизни қилманглар. Ўша куни карнайлар чалинсин.
2
Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун битта буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
3
Қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: буқа билан ўн икки коса ун, қўчқор билан саккиз коса ун,
4
ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун.
5
Ўзларингизни гуноҳлардан поклаш учун битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар.
6
Бу назрлар ҳар ойнинг бошида ва кунда куйдириладиган қурбонликлардан, уларга қўшиб, белгиланган миқдорда қилинадиган дон билан шароб назрларидан ташқари келтирилсин. Булар Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун оловда куйдирилсин.
7
Еттинчи ойнинг ўнинчи куни ҳам бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Шу куни рўза тутинглар, ҳеч қандай иш қилманглар.
8
Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун битта буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
9
Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтунмойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: буқа билан ўн икки коса ун, қўчқор билан саккиз коса ун,
10
ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун.
11
Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар гуноҳлардан поклаш қурбонлигидан ва унга қўшиб қилинадиган шароб назридан ҳамда кунда куйдириладиган қурбонликлару уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назрларидан ташқари келтирилсин.
12
Еттинчи ойнинг ўн бешинчи куни ҳам бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Ҳар кунги ишларингизни қилманглар. Етти кун давомида Эгамизга атаб байрам қилинглар.
13
Биринчи куни Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун ўн учта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини оловда куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
14
Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: ҳар бир буқа билан ўн икки коса ун, ҳар бир қўчқор билан саккиз коса ун,
15
ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун.
16
Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон, шароб назридан ташқари келтирилсин.
17
Иккинчи куни ўн иккита буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини қуйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
18
Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар.
19
Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.
20
Учинчи куни ўн битта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини қуйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
21
Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар.
22
Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.
23
Тўртинчи куни ўнта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини қуйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
24
Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар.
25
Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.
26
Бешинчи куни тўққизта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини қуйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
27
Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар.
28
Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.
29
Олтинчи куни саккизта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини қуйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
30
Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар.
31
Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.
32
Еттинчи куни еттита буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини қуйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
33
Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар.
34
Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.
35
Саккизинчи куни эса бутун халқ муқаддас йиғинга келсин, ҳар кунги ишларингизни қилманглар.
36
Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун битта буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини оловда куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
37
Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар.
38
Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.
39
Байрамларда Эгамизга атаб куйдириладиган қурбонлик, тинчлик қурбонлиги, дон билан шароб назрлари шулардан иборатдир. Булар берган ваъдангизга мувофиқ қилинадиган назр ва кўнгилдан чиқариб бериладиган назрлардан ташқари келтирилади.”
← Chapter 28
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 30 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36