bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Numbers 12
Numbers 12
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 13 →
1
Мусо Ҳабашистонлик аёлга уйлангани учун, Марям ва Ҳорун Мусога қарши гапирдилар.
2
Иккови: “Эгамиз ёлғиз Мусо орқали гапирибдими?! У биз орқали ҳам гапирмаганми?!” дейишди. Эгамиз уларнинг бу гапини эшитди.
3
Мусо жуда камтар одам эди, ер юзида камтарликда унга тенг келадигани йўқ эди.
4
Эгамиз бирдан Мусо, Ҳорун ва Марямга: — Учовингиз ҳам Учрашув чодирига келинглар! — деб амр берди. Шундан сўнг учовлари Учрашув чодирига келишди.
5
Эгамиз устун шаклидаги булутда тушиб, чодирга кираверишда турди ва Ҳорун билан Марямни чақирди. Иккови олдинга чиқди.
6
Эгамиз уларга деди: — Менинг сўзларимни эшитиб олинглар. Орангизда пайғамбар бўлганда, Мен, Эгангиз, Ўзимни уларга ваҳийда аён қиламан, улар билан тушларида гаплашаман.
7
Лекин қулим Мусо билан бошқача гаплашаман. Менинг бутун халқим орасида ишончлиси Мусодир.
8
Мен у билан жумбоқли башоратлар орқали эмас, балки юзма–юз, очиқ–ойдин гаплашаман. Мусо Мен, Эгангизнинг шарпасини кўради. Наҳотки сизлар Менинг қулим Мусога қарши гапиришдан қўрқмадингизлар?!
9
Эгамиз улардан қаттиқ ғазабланиб, узоқлашди.
10
Булут чодир тепасидан кетиши биланоқ, Марям тери касаллигига чалиниб, қордай оппоқ бўлиб қолди. Ҳорун буни кўриб,
11
Мусога ёлворди: — Эй, ҳазратим, биз аҳмоқлик қилиб қўйдик! Ўтинаман, гуноҳимиздан ўтинг!
12
Марям она қорнидаёқ чирий бошлаган ўлик чақалоққа ўхшаб қолмасин!
13
Шунда Мусо Эгамизга илтижо қилиб: — Эй, Худо, унга шифо бер! — деб ёлворди.
14
Эгамиз эса Мусога шундай жавоб берди: — Агар Марямнинг ўз отаси унинг юзига тупурганда, у етти кун шарманда бўлиб юрмасмиди?! Марямни қароргоҳдан чиқариб юборинглар, у етти кундан кейингина қароргоҳга қайтиб келиши мумкин.
15
Шундай қилиб, Марям қароргоҳдан ҳайдаб чиқарилди. У етти кун қароргоҳдан ташқарида бўлди. У қайтиб келмагунча халқ йўлга чиқмай турди.
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 13 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36