bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Numbers 35
Numbers 35
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 34
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 36 →
1
Мўаб текислигида, Ерихо шаҳрининг рўпарасидаги Иордан дарёси бўйида Эгамиз Мусога деди:
2
“Исроил халқига буюр, улар мулк қилиб оладиган еридан левиларга яшаш учун шаҳарлар беришсин. Шунингдек, шаҳарларнинг атрофидаги яйловларни ҳам беришсин.
3
Шаҳарлар левиларга ватан бўлади, яйловлар эса мол–ҳоли учун ярайди.
4
Левиларга бериладиган яйловлар шаҳар деворидан 1000 тирсак масофада бўлган теваракдаги ҳамма яйловларни ўз ичига олсин.
5
Шаҳар ташқарисидан шарқ, жануб, ғарб, шимол томонга 2000 тирсак ўлчанглар, шаҳар ўртада бўлсин. Шаҳар атрофи эса уларнинг яйловлари бўлади.
6
Сизлар левиларга берадиган шаҳарларингизнинг олтитаси паноҳ шаҳарлар бўлсин. Бирортангиз билмасдан одам ўлдириб қўйсангиз, ўша шаҳарларнинг бирига қочиб боришингиз мумкин. Бу олтита шаҳардан ташқари левиларга яна қирқ иккита шаҳар беринглар.
7
Ҳаммаси бўлиб левиларга қирқ саккизта шаҳар ва улар атрофидаги яйловлар берилсин.
8
Исроил халқи мулкидан ҳар бир қабила олган улушининг ҳажмига кўра, левиларга шаҳарлар ажратиб беринглар. Каттароқ улуш олган қабила кўпроқ, кичикроқ улуш олган қабила эса камроқ шаҳар берсин.”
9
null
10
Исроил халқига қуйидаги амр ва қонунларни етказ, деб Мусога Эгамиз шундай амр берди: “Сизлар Иордан дарёсининг нариги томонига ўтиб, Канъон юртига кирганларингиздан кейин,
11
ўзларингиз учун паноҳ шаҳарларни танланглар. Бирортаси билмасдан одам ўлдириб қўйса, ўша шаҳарларнинг бирига қочиб бора оладиган бўлсин.
12
Қотил жамоа олдида ҳукм қилинишдан олдин ўлдирилиб қўйилмаслиги учун, бу шаҳарлар қотилга қасоскордан паноҳ бўлади.
13
Олтита паноҳ шаҳрингиз бўлсин.
14
Учта шаҳарни Иордан дарёсининг шарқ томонидан, қолган учтасини Канъон юртидан танланглар.
15
Ана шу олтита шаҳар сизлар учун ҳам, орангизда вақтинча ёки доимий равишда истиқомат қилаётган мусофирлар учун ҳам паноҳ бўлади. Бирортасини тасодифан ўлдириб қўйган одам ўша ёққа қочиб борсин.
16
Агар бирорта одам бошқасини темир асбоб билан уриб ўлдириб қўйса, урган одам қотил ҳисобланади ва ўша одамнинг жазоси ўлимдир.
17
Одамни тош билан уриб ўлдирган киши ҳам қотилдир. Қотилнинг жазоси ўлимдир.
18
Одамни ёғоч қурол билан уриб ўлдирган киши ҳам қотилдир. Қотилнинг жазоси ўлимдир.
19
Марҳумнинг хунини оладиган одам қотилни ўлдирсин. Қотилни учратиб қолганда унинг жонини олсин.
20
Шунингдек, агар бирортаси бошқасини ёмон кўргани учун итариб ёки қасддан унга бирор нарсани отиб ўлдириб қўйса,
21
ёхуд адоватдан унга мушт тушириб ўлдирса, урган одамнинг жазоси ўлимдир. У қотилдир. Марҳумнинг хунини оладиган одам қотилни учратганда ўлдирсин.
22
Борди–ю, бири бошқасини бехосдан, хусумат қилмай, туртиб юборса ёки қасд қилмай бирор нарса отса
23
null
24
ё кўрмай туриб устига тош тушириб юборса ва ўша одам ўлса, жамоа қасоскор билан одам ўлдирган кишининг орасидаги можарони ҳал қилсин. Чунки одам ўлдирганнинг ва марҳумнинг орасида ҳеч қандай адоват бўлмаган эди.
25
Жамоа қотилни қасоскорнинг қўлидан халос қилиб, уни қайтариб паноҳ шаҳарга жўнатсин. Мой суртиб танланган олий руҳоний вафот этгунча, қотил ўша ерда қолсин.
26
Лекин қотил паноҳ шаҳар чегарасидан чиқса
27
ва қасоскор уни паноҳ шаҳардан ташқарида тутиб олиб ўлдирса, қасоскор қотилликда айбланмайди.
28
Чунки олий руҳоний вафот этгунча, қотил паноҳ шаҳарда қолиши лозим эди. Олий руҳонийнинг вафотидан сўнггина у ўз уйига қайтиб бориши мумкин эди.
29
Мана шулар сизлар учун авлодларингиз оша, қаерда яшасангиз ҳам, қонун бўлиб қолсин.
30
Одам ўлдирган киши фақат гувоҳларнинг кўрсатмалари асосидагина қотилликда айбланиб, ўлимга маҳкум қилинсин. Битта одамнинг гувоҳлиги асосида ҳеч ким ўлдирилмасин.
31
Ўлимга ҳукм қилинган қотилнинг жони эвазига пул олманглар. Қотилни албатта ўлдиринглар.
32
Паноҳ шаҳарга қочиб кетган одамдан ҳам пул олманглар, у олий руҳонийнинг вафотидан олдин ўз ерига қайтиб келиб яшаши учун йўл қўйманглар.
33
Ўзингиз яшаб юрган ерни булғаманглар. Ер тўкилган қон туфайли булғанади. Қотиллик туфайли булғанган ерни фақат қотилнинг қони билан тозалаб бўлади.
34
Ўзларингиз яшайдиган ва Мен истиқомат қиладиган ерни булғаманглар, зотан Мен, Эгангиз, Исроил халқи орасида истиқомат қиламан.”
← Chapter 34
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 36 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36