bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Numbers 9
Numbers 9
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 10 →
1
Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин иккинчи йилнинг биринчи ойида Эгамиз Синай саҳросида Мусога деди:
2
“Исроил халқига айт, улар Фисиҳ зиёфатини белгиланган вақтда,
3
шу ойнинг ўн тўртинчи куни оқшомда нишонлашсин. Байрамнинг ҳамма қонун–қоидаларига риоя қилишсин.”
4
Шундай қилиб, Мусо Исроил халқига: “Фисиҳ зиёфатини нишонланглар”, деб буйруқ берди.
5
Исроил халқи биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни оқшомда Синай саҳросида Фисиҳ зиёфатини нишонлади. Улар ҳамма нарсани Эгамизнинг Мусога берган амри бўйича қилишди.
6
Бироқ одам мурдасига тегиб ҳаром бўлганлар ўша куни Фисиҳ зиёфатида иштирок этиша олмади. Улар ўша куниёқ Мусо билан Ҳоруннинг ҳузурига келиб шундай дейишди:
7
— Биз мурдага текканимиз учун ҳароммиз. Лекин нима учун биз четда қолишимиз керак? Биз ҳам, Исроил халқи қатори, белгиланган вақтда Эгамизга қурбонлик келтирмоқчимиз!
8
Мусо уларга: — Кутиб туринглар–чи, Эгамиз сизлар тўғрингизда қандай амр берар экан, эшитай, — деб жавоб берди.
9
Мусога Эгамиз шундай жавоб берди:
10
— Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Бирортангиз ёки авлодларингиздан кимдир мурдага тегиб ҳаром бўлса ёки сафарга кетган бўлса, Эгамизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонлайверсин.
11
Бундай одамлар байрамни иккинчи ойнинг ўн тўртинчи куни оқшомда нишонлаб, қурбонлик гўштини хамиртурушсиз нон ва тахир ўтлар билан бирга ейишсин.
12
Эрталабгача таомдан қолдиришмасин. Қурбонликнинг бирорта суягини синдиришмасин. Фисиҳ зиёфатини ҳамма қонунларга мувофиқ нишонлашсин.
13
Лекин биронта одам пок бўлиб, сафарда бўлмаса ва шунга қарамай, Фисиҳ зиёфатини нишонлашдан бош тортса, белгиланган вақтда Эгамизга бағишлаб қурбонлик қилмагани учун Исроил халқи орасидан йўқ қилинсин. Шундай қилиб, у ўз гуноҳи учун жазосини тортади.
14
Орангизда яшаётган мусофир Эгамизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонламоқчи бўлганда, ўша қонун–қоидаларга риоя қилиши лозим. Ҳаммангиз учун — сизлар ва мусофирлар учун қонун битта бўлсин.”
15
Муқаддас чодир ўрнатилган куни чодирни булут қоплаб олди. Оқшомдан эрталабгача Муқаддас чодир тепасидаги булутнинг кўриниши алангага ўхшар эди.
16
Ҳар доим шу аҳвол юз берарди: чодирни кундузи булут қоплаб олар, тунда эса булут алангага ўхшаб турарди.
17
Булут чодир тепасидан кўтарилгач, Исроил халқи йўлга чиқарди. Булут тўхтаган жойда эса Исроил халқи чодир тикарди.
18
Исроил халқи Эгамизнинг амри билан йўлга чиқар ва Эгамизнинг амри билан чодир тикарди. Булут Муқаддас чодир тепасида турган вақт мобайнида, улар ҳам жойларидан силжимас эдилар.
19
Булут чодир тепасида узоқ кунлар туриб қолганда ҳам, Исроил халқи Эгамизнинг талабига риоя қилиб, йўлга чиқмасди.
20
Баъзан эса булут чодир тепасида озроқ кун турарди. Бундай пайтда ҳам Исроил халқи Эгамизнинг амрига мувофиқ тўхтарди, Унинг амри билан йўлга чиқарди.
21
Айрим вақтларда эса булут чодир тепасида бор–йўғи бир кечагина туриб, эрталаб кўтарилар эди. Шунда Исроил халқи ҳам йўлга чиқарди. Булут кўтарилган пайти, кечаси бўладими, кундузи бўладими, Исроил халқи ҳам йўлга чиқарди.
22
Баъзан булут икки кун, бир ой ёки узоқроқ вақт мобайнида чодир тепасида туриб қоларди. Шунда Исроил халқи ҳам қароргоҳда қолиб, йўлга чиқмасди. Булут кўтарилгандан сўнг Исроил халқи йўлга чиқарди.
23
Улар Эгамизнинг амри билан тўхтаб, Унинг амри билан йўлга чиқишарди. Мусо орқали Эгамиз берган амрларига мувофиқ ҳамма талабларни бажаришар эди.
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 10 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36