bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Numbers 17
Numbers 17
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 16
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 18 →
1
Шундан кейин Эгамиз Мусога деди:
2
— Исроил халқига айт, улар ҳар бир қабила йўлбошчисининг таёғини олиб келишсин. Ҳаммаси бўлиб ўн иккита таёқ бўлсин. Ҳар бир қабила йўлбошчисининг исмини ўз таёғига ёзиб қўйинглар.
3
Леви қабиласининг таёғига Ҳоруннинг исмини ёзинглар, ҳар бир қабила йўлбошчисидан биттадан таёқ бўлиши лозим.
4
Сен таёқларни Учрашув чодирига олиб кириб, Мен сен билан учрашадиган жойга — аҳд сандиғи олдига қўй.
5
Мен танлаган одамнинг таёғи куртак чиқаради. Шундай қилиб, сенга қаршилик қилаётган Исроил халқининг минғирлаб нолишларига Мен чек қўяман.
6
Мусо Исроил халқига Эгамизнинг гапларини айтди. Йўлбошчилар ҳар бир қабила номидан биттадан таёқни беришди, ҳаммаси бўлиб ўн иккита таёқ бўлди. Ҳоруннинг таёғи ҳам ўша таёқлар орасида эди.
7
Мусо таёқларни Муқаддас аҳд чодирига — Эгамизнинг олдига қўйди.
8
Эртаси куни Мусо Муқаддас аҳд чодирига кириб қараса, Ҳоруннинг Леви қабиласини ифода этган таёғи куртак ёзибди, кўкариб, гуллабди, ҳатто бодом тугибди.
9
Мусо Эгамизнинг ҳузуридаги ҳамма таёқларни Исроил халқи олдига олиб чиқиб кўрсатди. Ҳар бир йўлбошчи ўз таёғини олди.
10
Эгамиз Мусога шундай амр берди: — Ҳоруннинг таёғини аҳд сандиғи олдига қайтариб олиб бориб қўй. Таёқ доимо ўша ерда сақланиб, исёнчиларни огоҳ қилиб турсин. Шундай қилиб, сен уларнинг минғирлаб нолишларига чек қўйиб, уларнинг қирилиб кетишига йўл қўймайсан.
11
Эгамиз қандай амр этган бўлса, Мусо ҳаммасини бажарди.
12
Исроил халқи эса Мусога фарёд қилди: — Шўримиз қуриди! Кунимиз битди!
13
Эгамизнинг Муқаддас чодирига яқин борганлар нобуд бўлишади. Биз ҳаммамиз қирилиб кетамиз!
← Chapter 16
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 18 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36