bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Numbers 14
Numbers 14
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 15 →
1
Кейин бутун жамоа фиғон чекиб, тун бўйи йиғи–сиғи қилиб чиқди.
2
Жамики Исроил халқи Мусо ва Ҳорундан минғирлаб нолиб, уларга шундай деди: — Қанийди, Мисрда ўлиб кетганимизда ёки шу саҳрода жон берганимизда эди!
3
Агар жангда қирилиб кетадиган бўлсак, нима учун Эгамиз бизни ўша юртга олиб боряпти? Бизнинг хотину бола–чақаларимиз душманга ўлжа бўлади–ку! Бундан кўра, Мисрга қайтиб кетганимиз яхшироқ эмасми?!
4
Шундан сўнг улар ўзаро: “Ўзимизга бир йўлбошчи танлаймиз–у, Мисрга қайтиб кетамиз”, деб келишиб олишди.
5
Мусо билан Ҳорун эса бутун Исроил жамоаси олдида мук тушишди.
6
Юртни кўриб келган айғоқчиларнинг иккитаси Нун ўғли Ёшуа ва Яфунах ўғли Холиб қайғудан кийимларини йиртишди.
7
Иккови жамики Исроил жамоасига дейишди: — Биз кўриб келган юрт — жуда ҳам яхши жой!
8
Агар Эгамиз биздан мамнун бўлса, У бизни ўша юртга олиб киради, сут ва асал оқиб ётган ўша юртни бизга беради.
9
Фақат Эгамизга қарши исён қилманглар! У юртнинг халқидан қўрқманглар! Улар биз учун осон ўлжа бўлишади. Улар пушти паноҳидан айрилган, Эгамиз эса биз билан бўлади. Улардан қўрқманглар!
10
Лекин бутун жамоа: “Ёшуа ва Холибни тошбўрон қиламиз!” деб пўписа қилди. Шунда Эгамиз улуғворлигини Учрашув чодирида жамики Исроил халқига зоҳир қилди.
11
Эгамиз Мусога деди: — Қачонгача бу халқ Мени хўрлайди?! Уларнинг орасида қанча мўъжиза кўрсатган бўлсам–у, қачонгача Менга ишонмай юради?!
12
Мен ўлат юбориб бу халқни қириб ташлайман. Сендан эса улардан ҳам кучлироқ ва буюкроқ бир халқ яратаман.
13
Аммо Мусо Эгамизга шундай жавоб қилди: — Сен бу халқни Ўз қудратинг билан Мисрликлар орасидан олиб чиққан эдинг–ку! Агар халқингни қириб ташласанг, Мисрликлар бу ҳақда эшитишади.
14
Улар бу юртда истиқомат қилаётган халқларга ҳам бу ҳақда хабар беришади. Эй, Эгам, ўша халқлар Сен биз билан эканингни билишади. Сен биз билан юзма–юз кўришганингни, Сенинг булутинг доимо бизнинг тепамизда турганини, Сен бизни кундузи устун шаклидаги булут ичида, кечаси устун шаклидаги аланга ичида йўлга бошлаганингни улар билишади, ахир!
15
null
16
Борди–ю, сен халқингнинг ҳаммасини бирдай қириб ташласанг, Сенинг улуғворлигинг ҳақида эшитган халқлар: “Исроил халқининг Эгаси қасам ичиб ваъда берган юртга Ўз халқини олиб кира олмагани учун, уларни саҳрода нобуд қилиб юборибди”, — деб айтишмайдими?!
17
Ё, Раббий, илтижо қиламан, Ўз матонатингни кўрсат. Сен Ўзинг айтгансан:
18
“Мен, Эгангизнинг жаҳли тез чиқмас, содиқ севгим мўлдир. Фосиқликни, исённи кечираман. Лекин айбдорни асло жазосиз қолдирмайман. Мен уларни жазолаб, уларнинг гуноҳлари оқибатини болаларига, набираларига ва чевараларига олиб келаман.”
19
Ўтинаман, чексиз севгинг туфайли бу халқнинг гуноҳидан ўт. Ахир, Сен уларни Мисрдан чиққанларидан бери кечириб келяпсан.
20
— Илтимосингга мувофиқ уларни кечираман, — деди Эгамиз Мусога.
21
— Лекин Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи, ер юзини тўлдирган улуғворлигим ҳақи, онт ичиб айтаманки,
22
null
23
бу одамларнинг бирортаси Мен оталарига ваъда қилган юртга кирмайди. Улар Менинг буюк қудратимни, Мисрда ва саҳрода қилган мўъжизаларимни кўра туриб Менга қулоқ солмадилар, Мени қайта–қайта синадилар. Мени хўрлаган бу одамлар Канъон юртини кўрмайдилар.
24
Лекин қулим Холиб бундайлардан эмас. У Менга содиқ қолди. Шунинг учун Мен уни ўзи кўриб келган ўша юртга олиб кираман. Унинг насли юртни эгаллайди.
25
Энди эса Омолек ва Канъон халқлари яшайдиган водийларга бора кўрманглар. Эртагаёқ орқага қайтинглар, Қизил денгиз томон йўл олиб, саҳрога боринглар.
26
Эгамиз Мусо билан Ҳорунга деди:
27
— Қачонгача бу қабиҳ жамоа Мендан нолийверади?! Мен Исроил халқининг минғирлаб нолишини эшитдим.
28
Уларга бориб Менинг шу гапимни айт: “Барҳаёт Худо бўлганим ҳақи, онт ичиб айтаманки, Мен сўраганларингизнинг ҳаммасини сизларга бераман. Мен, Эгангиз, айтдим.
29
Жасадларингиз мана шу саҳрода қолади. Рўйхатга кирган йигирма ва ундан юқори ёшдагилар — Мендан минғирлаб нолиганларнинг ҳаммаси
30
Мен онт ичиб, сизларга яшаш учун бермоқчи бўлган юртга киришмайди. У юртга фақат Яфунах ўғли Холиб билан Нун ўғли Ёшуа киришади.
31
Сизлар, болаларимиз у ерда душманга ўлжа бўлади, деб айтдингиз. Аммо Мен болаларингизни ўша ерга олиб кираман. Сизлар рад этган ўша юртдан улар баҳра олишади.
32
Сизларнинг жасадларингиз эса мана шу саҳрода қолиб кетади.
33
Болаларингиз саҳрода қирқ йил тентираб юради. Ҳаммангиз мана шу саҳрода нобуд бўлмагунингизча, болаларингиз сизнинг садоқатсизлигингиз учун азоб тортишади.
34
Сизлар ўша юртни қирқ кун давомида кўриб қайтиб келган эдингизлар. Энди гуноҳингиз учун қирқ йил, ҳар бир кун эвазига бир йилдан жазо тортиб юрасизлар. Менга қарши чиққанларнинг ҳоли не кечишини шунда биласизлар!
35
Менга қарши йиғилган мана шу қабиҳ жамоанинг ҳаммасини Мен шундай аҳволга соламанки, улар мана шу саҳрода қирилиб, йўқ бўлиб кетишади. Буни Мен, Эгангиз, айтдим.”
36
Мусо Канъон юртига айғоқчи қилиб юборган ўнта одам бўлмағур гаплар тарқатиб, жамоанинг Эгамиздан минғирлаб нолишига сабабчи бўлган эди.
37
Ўша юрт ҳақида нохуш хабар олиб келган бу одамлар ўлатга чалиниб, Эгамизнинг олдида жон беришди.
38
Айғоқчилардан фақат Нун ўғли Ёшуа билан Яфунах ўғли Холиб тирик қолди.
39
Мусо жамики Исроил халқига шу гапларни айтганда, халқ чуқур қайғуга ботди.
40
Эртасига улар тонг саҳарда турдилар, Канъондаги қирларга томон жўнаётиб шундай дедилар: — Қани, кетдик, гуноҳ қилганимизни англаб етдик. Мана энди Эгамиз бизга ваъда қилган ўша юртга киришга тайёрмиз.
41
Лекин Мусо: — Нима учун Эгамизнинг амрига яна итоатсизлик қиляпсизлар? — деди. — Бу билан ҳеч нарсага эришолмайсизлар–ку!
42
У ерга борманглар. Эгамиз сизлар билан эмас! Душманларингиз олдида мағлуб бўласизлар!
43
Омолек ва Канъон халқлари сизларга қаршилик кўрсатишади. Қирилиб кетасизлар. Сизлар Эгамиздан юз ўгирганингиз учун, У сизлар билан бирга бўлмайди.
44
Бироқ Исроил халқи билганидан қолмай ўша ердаги қирларга чиқди. Эгамизнинг аҳд сандиғи билан Мусо эса қароргоҳда қолишди.
45
Ўша қирларда истиқомат қиладиган Омолек ва Канъон халқлари пастга тушиб, Исроил халқига ҳужум қилишди, уларни Хўрмахгача қувиб боришди.
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 15 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36