bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Numbers 8
Numbers 8
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 9 →
1
Эгамиз яна Мусога деди:
2
“Ҳорунга айт, у еттала мойчироқничироқпояга ўрнатганда, мойчироқларнинг нури чироқпоянинг олд томонини ёритадиган қилиб ўрнатсин.”
3
Ҳорун Мусо орқали Эгамиз амр бергандай қилди: еттала мойчироқни чироқпоянинг олд томонини ёритадиган қилиб ўрнатди.
4
Чироқпоя Эгамиз Мусога кўрсатган намуна бўйича, таглигидан тортиб гулларигача зарб қилинган олтиндан ясалган эди.
5
Эгамиз Мусога яна айтди:
6
“Исроил халқи орасидан левиларни ажратиб олиб, қуйидаги йўл билан уларни покла:
7
левиларга гуноҳдан поклайдиган сувни сеп. Улар устара билан бутун баданларини қириб тозалашсин, кийимларини ювишсин. Шундан сўнг улар пок бўлишади.
8
Сўнгра улар буқани ва буқага қўшиб назр қилинадиган зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни олиб келишсин. Бундан ташқари, бошқа бир буқани гуноҳ қурбонлиги қилиш учун олиб келишсин.
9
Сўнг бутун жамоани тўпла, левиларниУчрашув чодири олдига олиб кел.
10
Левиларни Мен, Эгангизнинг ҳузурига олиб келганингда, Исроил халқи левиларга қўлларини қўйсин.
11
Ҳорун левиларни Исроил халқидан махсус назр сифатида Мен, Эгангизга, бағишласин, токи левилар Менга хизмат қилишсин.
12
Левилар қўлларини буқаларнинг бошига қўйишсин. Ҳорун бир буқани гуноҳ қурбонлиги, иккинчи буқани эса куйдириладиган қурбонлик қилиб, левиларни гуноҳлардан покласин.
13
Кейин левиларни Ҳорун ва унинг ўғиллари рўпарасига турғизиб қўй. Левиларни махсус назр сифатида Мен, Эгангизга, бағишла.
14
Шундай қилиб, левиларни Исроил халқи орасидан ажратиб ол. Левилар Меники бўлади.
15
Левиларни поклаб, махсус назр сифатида Менга бағишлаганингдан сўнг, улар хизмат қилиш учун Учрашув чодирига кира оладилар.
16
Мен левиларни Исроил халқи орасидан Ўзим учун олганман. Уларни Ўзим учун, Исроил аёлларидан туғилган барча тўнғич ўғиллари ўрнига олганман.
17
Чунки Исроил халқининг ҳамма тўнғичлари — одамнинг тўнғич ўғлидан тортиб молларнинг биринчи эркак боласигача Меникидир. Мисрда ҳамма тўнғичларни нобуд қилган куним Мен Исроил халқининг тўнғич ўғилларини Ўзим учун ажратиб олганман.
18
Исроил халқи орасидаги ҳамма тўнғич ўғиллар ўрнига эса левиларни олганман.
19
Левиларни Исроил халқи орасидан ажратиб олиб, Ҳорун ва унинг ўғиллари ихтиёрига топширганман. Левилар Исроил халқи номидан Учрашув чодирида хизмат қилиб, уларни чодирга яқин келиб қолишидан юз берадиган кулфатдан ҳимоя қилади.”
20
Мусо, Ҳорун ва бутун Исроил жамоаси левиларни Эгамизга бағишладилар. Хуллас, Эгамизнинг левилар ҳақида Мусога берган амрларини бажардилар.
21
Левилар покланишди, кийимларини ювишди. Ҳорун уларни махсус назр сифатида Эгамизга бағишлаб, поклаш маросимини ўтказди.
22
Шундан кейин левилар Ҳорун ва унинг ўғиллари назорати остида Учрашув чодирида хизмат адо этиш учун у ерга кирдилар. Шундай қилиб, Эгамиз левилар ҳақида Мусога қандай амр этган бўлса, Исроил халқи унинг амрларини адо этди.
23
Эгамиз яна Мусога айтди:
24
“Левилар қуйидаги қоидага риоя қилишсин: йигирма беш ва ундан юқори ёшдаги левилар Учрашув чодиридаги хизматини бошлашсин.
25
Эллик ёшда эса хизматидан бўшаб, бошқа хизмат қилишмасин.
26
Хизматидан бўшаган левилар Учрашув чодирида хизмат қилаётган биродарларига ёрдам беришлари мумкин. Лекин бирор иш учун масъулиятни ўз бўйинларига олишмасин. Левиларнинг мажбуриятларини шу йўл билан аниқлаб бер.”
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 9 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36