bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Numbers 3
Numbers 3
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 4 →
1
Эгамиз Синай тоғида Мусо билан сўзлашганда, Мусо ва Ҳоруннинг насли қуйидагилардан иборат эди:
2
Ҳоруннинг тўртта ўғли бор эди: Надов, Абиҳу, Элазар ва Итамар. Надов тўнғич ўғил эди.
3
Мусо Ҳоруннинг бу ўғилларига мой суртиб, уларни руҳонийликка тайинлаган эди.
4
Лекин Надов билан Абиҳу Синай саҳросида Эгамиз амр этмаган оловни Унинг ҳузурига олиб келганлари учун ўша ерда нобуд бўлган эдилар. Иккови ҳам бефарзанд эди. Шунинг учун фақат Элазар билан Итамар оталари Ҳоруннинг ҳаётлигида руҳоний бўлиб хизмат қилган эдилар.
5
Мусога Эгамиз шундай амр берди:
6
“Леви қабиласини руҳоний Ҳорун ҳузурига бошлаб кел. Улар Ҳорунга ёрдам беришсин.
7
Левилар Ҳорун ва бутун Исроил жамоасига хизмат қилиб, Муқаддас чодирга оид бўлган барча юмушларни бажаришсин.
8
Улар Исроил халқи учун Муқаддас чодирда хизмат қилиб, чодирдаги ҳамма ашёлар учун масъул бўлишсин.
9
Левиларни Ҳорун ва унинг ўғиллари ихтиёрига бер. Исроил халқининг бу қабиласи тўлиқ уларнинг ихтиёрида бўлиши шарт.
10
Ҳорун ва унинг ўғилларини руҳонийлик хизматига тайинла. Руҳонийлик вазифасини бажарган ҳар қандай бошқа одамнинг жазоси ўлимдир.”
11
Мусога Эгамиз яна деди:
12
“Мен левиларни Исроил халқининг онадан туғилган барча тўнғич ўғиллари ўрнида қабул қилганман. Левилар Меникидир.
13
Зотан, ҳамма тўнғич ўғиллар Менга тегишли. Мен Мисрликларнинг ҳамма тўнғич ўғилларини нобуд қилган куним Исроил халқининг барча тўнғич ўғилларини — одамидан тортиб ҳайвонига қадар — Ўзим учун ажратиб олганман. Уларнинг ҳаммаси Меники бўлиши шарт. Зотан, Мен Эгангизман.”
14
Мусога Эгамиз Синай саҳросида яна айтди:
15
“Леви қабиласини уруғи ва хонадонлари бўйича санаб чиқ. Бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги ҳамма эркак зотини санаб чиқ.”
16
Эгамизнинг амри бўйича Мусо уларни санаб чиқди.
17
Левининг учта ўғли бўлиб, исмлари Гершон, Қоҳот ва Марори эди.
18
Гершоннинг Лубнах ва Шимах деган ўғиллари бўлиб, ҳар қайсисидан биттадан уруғ келиб чиқди.
19
Қоҳотнинг Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл деган ўғиллари бўлиб, улардан ҳам биттадан уруғ келиб чиқди.
20
Марорининг Махли ва Муши деган ўғиллари бўлиб, улардан ҳам биттадан уруғ келиб чиқди. Леви уруғларининг ота хонадони бўйича рўйхатга олинганлари ана шулар эди.
21
Гершондан Лубнах ва Шимах уруғлари келиб чиқди.
22
Гершон уруғига қарашли бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги эркаклар саналганда, 7500 та чиқди.
23
Гершон уруғи чодирларини Муқаддас чодирнинг орқа томонида, ғарбда ўрнаштиришлари керак эди.
24
Гершон уруғининг оқсоқоли Лоёл ўғли Элиасаф эди.
25
Гершон уруғи чодирнинг қуйидаги ашёлари учун масъул эди: чодирнинг ички қавати ва қопламалари, чодирга кираверишдаги парда,
26
чодир билан қурбонгоҳ атрофини тўсиб турадиган пардалар, ҳовлига кираверишдаги парда ва унинг арқонлари. Чодирнинг бу ашёлар билан боғлиқ бўлган барча хизмат Гершон уруғи зиммасида эди.
27
Қоҳотдан Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл уруғлари келиб чиқди.
28
Уларга қарашли бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги эркаклар саналганда, 8600 та чиқди. Қоҳот уруғи Муқаддас чодир учун масъул эди.
29
Қоҳот уруғи Муқаддас чодирнинг жануб томонида чодир қуриши керак эди.
30
Қоҳот уруғи оқсоқоли Узиёл ўғли Элизофон эди.
31
Улар чодирдаги қуйидаги ашёлар учун масъул эдилар: сандиқ, хонтахта, чироқпоя, қурбонгоҳлар, хизмат пайтида ишлатиладиган Муқаддас чодир буюмлари ва ички пардаси. Чодирдаги бу ашёлар билан боғлиқ бўлган барча хизмат Қоҳот уруғи зиммасида эди.
32
Леви оқсоқоллари устидан руҳоний Ҳорун ўғли Элазар бошчилик қиларди. Муқаддас чодир учун масъул бўлганлар Элазарнинг назорати остида эдилар.
33
Мароридан Махли ва Муши уруғлари келиб чиқди.
34
Марори уруғининг бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги эркаклари саналганда, 6200 та чиқди.
35
Марори уруғи оқсоқоли Абуҳайил ўғли Зуриёл эди. Улар Муқаддас чодирнинг шимол томонига чодирларини ўрнатишлари керак эди.
36
null
37
Улар чодирдаги қуйидаги ашёлар учун масъул эдилар: чодирнинг ромлари, тамбалари, устунлар ва устун тагликлари, уларга оид барча буюмлар, ҳовлининг атрофидаги устунлар ва устун тагликлари, қозиқ ва арқонлари, уларга тегишли ҳамма буюмлар. Чодирдаги бу ашёлар билан боғлиқ бўлган барча хизмат Марори уруғи зиммасида эди.
38
Мусо, Ҳорун ва унинг ўғиллари ўз чодирларини шарқ томонда — Муқаддас чодирнинг олдида ўрнатишлари керак эди. Улар Исроил халқининг вакиллари сифатида Муқаддас чодирдаги хизмат учун масъул эдилар. Улардан бошқа биронтаси чодирга яқин келса, ўша одамнинг жазоси ўлим эди.
39
Мусо ва Ҳорун, Эгамизнинг амрига кўра, Леви қабиласининг бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги ҳамма эркакларини уруғлари бўйича санаб чиққанда, уларнинг умумий сони 22.000 та чиқди.
40
Эгамиз шундан кейин Мусога яна айтди: “Исроил халқининг бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги ҳамма тўнғич ўғилларини санаб чиқ. Уларнинг исмларини рўйхат қилиб ёз.
41
Мен Эгангизман. Мен Леви қабиласини Исроил халқининг ҳамма тўнғич ўғиллари ўрнига қабул қиламан. Исроил халқининг чорвасида биринчи туғилган боласи ўрнига левиларнинг чорвасини ҳам оламан.”
42
Мусо Эгамизнинг амрини бажарди. Исроил халқининг ҳамма тўнғич ўғилларини санаб чиқди.
43
Бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги ҳамма тўнғич ўғил биттама–битта саналганда, 22.273 та чиқди.
44
Мусога Эгамиз айтди:
45
“Исроил халқининг ҳамма тўнғич ўғиллари ўрнига левиларни Менга бағишла, Исроил халқининг чорваси ўрнига эса левиларнинг чорвасини Менга бағишла. Левилар Меники бўлади. Мен Эгангизман.
46
Исроилнинг тўнғич ўғиллари левилардан 273 та ортиқ. Исроил халқи ана шу ортиқчаси эвазига товон тўлаши керак.
47
Ҳар бир ортиқ одам эвазига беш бўлакдан кумуш ол. Ҳар бир кумуш бўлакнинг оғирлиги 2,5 мисқол бўлсин.
48
Ўша кумушни Ҳорун ва унинг ўғилларига бер.”
49
null
50
Мусо ортиқ чиққан Исроил тўнғич ўғилларидан 1365 та кумуш бўлакни йиғиб олди.
51
Мусо Эгамизнинг амрига кўра, йиғиб олган товон пулини Ҳорун ва унинг ўғилларига берди.
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 4 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36