bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Numbers 21
Numbers 21
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 22 →
1
Нагав чўлида истиқомат қилаётган Арод шоҳи: “Исроил халқи Оторим йўлидан келяпти экан”, деган хабарни эшитиб жангга отланди. Канъон наслидан бўлган бу шоҳ Исроил халқи билан жанг қилиб, улардан бир нечтасини асир олди.
2
Бу воқеадан сўнг Исроил халқи Эгамизга қасам ичиб, шундай деди: — Эй, Эгамиз! Агар Сен шу халқни бизнинг қўлимизга берсанг, уларнинг ҳамма шаҳарларини бутунлай вайрон қиламиз.
3
Эгамиз Исроил халқининг илтижосини эшитиб, Канъон халқини уларнинг қўлига берди. Улар Канъонликларнинг ўзларини қириб ташлаб, шаҳарларини бутунлай вайрон қилишди. Шунинг учун бу жойга Хўрмах, деб ном берилди.
4
Исроил халқи Хўр тоғини тарк этиб, Эдом ерларини четлаб ўтиш учун Қизил денгизга борадиган йўлдан кетди. Лекин халқ йўлда кетаётиб, яна сабрсизлик қилди.
5
Улар минғирлаб Худодан ва Мусодан нолий бошладилар: — Нимага бизни Мисрдан олиб чиқдингизлар? Саҳрода ўлиб кетишимиз учунми?! Бу ерда на нон бор, на сув. Мана бу бўлмағур манна меъдамизга тегиб кетди–ку!
6
Шу воқеадан кейин Эгамиз халқ орасига заҳарли илонларни жўнатди, илонлар Исроил халқининг кўпчилигини чақиб ўлдирди.
7
Охири халқ Мусонинг олдига келиб: — Биз Эгамизга ҳам, сенга ҳам қарши гапириб гуноҳ қилдик, — деди, — Эгамизга илтижо қил, У бизнинг орамиздан илонларни даф қилсин. Мусо халқ учун Эгамизга илтижо қилди.
8
Шунда Эгамиз Мусога деди: — Илон ясаб, уни ходага маҳкамлаб қўй. Илон чаққан одам ўшанга қараб тирик қолади.
9
Мусо бронзадан илонни ясаб, уни ходага маҳкамлаб қўйди. Илон чаққан одам бронзадан ясалган илонга қараганда, ўлмасдан тирик қоларди.
10
Исроил халқи сафарини давом эттириб, Обўтда қароргоҳ қурди.
11
Сўнг улар Обўтдан ҳам кетиб Ивай–Аборимга қўнишди. Ивай–Аборим Мўаб юртининг шарқидаги саҳрода жойлашган эди.
12
У ердан ҳам кетиб, Зарад сойлигида тўхташди.
13
Сўнг яна йўлга чиқиб, Арнон сойлигининг шимолий қирғоғига — Амор юртининг чегарасига туташ бўлган саҳрога жойлашишди. Арнон сойлиги Амор ва Мўаб юртларининг ўртасида чегара эди.
14
Шу сабабдан “Эгамизнинг жангномаси” китобида Суфа ерларидаги Воҳиб шаҳри ва сойликлар эсланади. Шунингдек, Арнон сойлиги
15
ва Мўаб чегарасидаги Ор шаҳригача чўзилган дарёнинг ирмоқлари эсланади.
16
Исроил халқи у ердан чиқиб, Бэр деган жойдаги қудуққа йўл олди. Ўша қудуқ ёнида Эгамиз Мусога: “Халқни йиғ, Мен уларга сув бераман”, деди.
17
Ўшанда Исроил халқи шу қўшиқни куйлади: “Тўлиб–тош, эй, қудуқ, Қудуқ ҳақида куйланг!
18
Йўлбошчилар қазиганди бу қудуқни, Асилзодалар ковлаганди бу қудуқни Салтанат ҳассалари ила, Салтанат тамғалари ила.” Сўнг улар саҳродан Маттоно шаҳрига йўл олдилар.
19
Маттонодан эса Наҳалиёлга, Наҳалиёлдан Бомўтга,
20
Бомўтдан Мўаб ерларидаги водийга боришди. Фисгах тоғ тизмаси ёнидаги бу водийдан саҳронинг манзараси очиларди.
21
Кейин Исроил халқи Амор халқининг шоҳи Сихўнга шу гапни айтиш учун чопарлар жўнатди:
22
“Бизга юртингиз орқали ўтиб кетишга ижозат берсангиз. Биз экинзорларингизга, узумзорларингизга кирмаймиз, қудуқларингиз сувидан ичмаймиз. Сизнинг юртингиздан ўтиб кетгунча, фақат Шоҳ йўлидан юрамиз.”
23
Лекин Сихўн Исроил халқига ўз юртидан ўтиб кетишга ижозат бермади. У жамики лашкарини йиғиб, саҳродаги Яхаз шаҳри ёнида Исроил халқига ҳужум қилди.
24
Жангда Исроил халқи Сихўнни мағлуб этди ва Арнон сойлигидан тортиб Явоқ дарёсигача бўлган ҳамма ерларини эгаллаб олди. Лекин Оммон халқининг чегарасидан у ёғига ўтмади, чунки Оммон юртининг чегараси мустаҳкам эди.
25
Исроил халқи Амор халқининг ҳамма шаҳарларини, хусусан, Хашбон шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларни босиб олиб, ўша шаҳарларда ўрнашиб олди.
26
Хашбон шаҳри шоҳ Сихўннинг пойтахти эди. Сихўн Мўабнинг олдинги шоҳи билан жанг қилиб, унинг Арнон сойлигигача бўлган ҳамма ерларини босиб олган эди.
27
Шунинг учун достончилар айтишарди: “Хашбонга келинглар, қайта қуринглар уни, Мустаҳкам этинглар Сихўн шаҳрини.
28
Олов чиқиб кетди–ку Хашбон шаҳридан, Аланга чиқди шоҳ Сихўннинг шаҳридан. Ёнғин яксон қилди Мўабдаги Ор шаҳрини, Йўқ қилди Арнон қирлари шоҳларини.
29
Ҳолингга вой, эй, Мўаб халқи! Тамом бўлдингиз, Хамўш ихлосмандлари! Хамўш қочқин қилди ўғилларингизни, Амор халқининг шоҳи Сихўнга асир қилди Сизнинг қиз–жувонларингизни.
30
Қириб ташладик биз уларни, Хашбондан Дибонга қадар йўқ қилдик ҳаммасини. Нўфахдан Мидавога қадар вайрон қилдик уларни.”
31
Шундай қилиб, Исроил халқи Амор халқининг юртида ўрнашиб олди.
32
Мусо Язир шаҳрига айғоқчилар жўнатди. Исроил халқи Язир ва унинг атрофидаги қишлоқларни босиб олиб, у ерда истиқомат қилаётган Амор халқини ҳайдаб чиқарди.
33
Сўнг улар Башанга йўл олишди. Башан шоҳи Ўг эса Исроил халқига қаршилик кўрсатиш учун жамики лашкарини Эдрей шаҳрига тортиб борди.
34
Шунда Эгамиз Мусога деди: — Қўрқма ундан, Мен Ўгни бутун юрти ва халқи билан бирга сенинг қўлингга бераман. Сен Ўгнинг бошига Хашбонда ҳукмронлик қилган Амор халқининг шоҳи Сихўннинг кунини соласан.
35
Исроил халқи Ўгни, унинг ўғилларини, бутун халқини битта қолдирмай қириб ташлади. Сўнг улар Ўгнинг юртини қўлга киритишди.
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 22 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36