bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Numbers 11
Numbers 11
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 12 →
1
Халқ қийинчиликлардан минғирлаб нолиб, Эгамизни қаттиқ ранжитди. Эгамиз уларнинг минғирлаб нолишини эшитиб, ғоят ғазабланганидан қароргоҳга аланга туширди. Аланга авж олиб, қароргоҳнинг четларини куйдириб юборди.
2
Халқ Мусога фарёд қилди. Мусо Эгамизга илтижо қилган эди, аланга ўчди.
3
Эгамизнинг алангаси қароргоҳни ёндиргани учун бу жойга Тавера, деб ном берилди.
4
Исроил халқи орасидаги қаланғи–қасанғиларнинг нафсига ўт тушди. Исроил халқи ҳам уларга қўшилишиб фиғон чекиб, зорлана бошлади: “Қани, энди гўшт бўлса!
5
Биз Мисрда текинга балиқ, бодринг, қовун, пиёз, порей пиёзи, саримсоқ еяр эдик.
6
Энди эса силламиз қуриган, маннадан бошқа ейдиган ҳеч нарса йўқ.”
7
Манна кашнич уруғига ўхшарди, унинг ранги дарахт елими рангидай эди.
8
Халқ маннани ердан йиғиштириб олар, тегирмонда янчиб ёки ҳавончада туйиб, сўнг қозонга солиб қайнатарди, нон ҳам ёпарди. Унинг мазаси зайтун мойи қўшиб ёпилган нонга ўхшарди.
9
Тунда қароргоҳга шабнам тушганда, шабнам билан бирга манна ҳам ёғиларди.
10
Ҳамма одамлар оила аъзолари билан бирга ўз чодирларига кираверишда туриб фарёд қилишаётган эди. Буни эшитган Мусо қаттиқ ранжиди. Эгамизнинг ғазаби ҳам аланга олди.
11
Шунда Мусо Эгамизга деди: — Нимага қулингнинг бошига шунча азобларни солдинг? Нима учун мендан марҳаматингни дариғ тутдинг? Нима учун бу халқнинг оғирлигини менга юкладинг?
12
Шу халқнинг ҳаммасини мен қорнимда кўтариб юрганмидим?! Уларни мен туққанмидим?! Нимага унда Сен менга: “Энага чақалоқни кўтариб юргандай, сен бу халқни Мен ота–боболарингга ваъда қилган юртга қўлларингда кўтариб бор”, деб айтяпсан?
13
Улар йиғлаб, бизга гўшт бер, деб айтишяпти! Шунча халққа гўштни қаердан топиб бераман, ахир?!
14
Бу халқнинг оғирлигини мен бир ўзим кўтара олмайман. Бунга ортиқ чидай олмайман.
15
Агар менга муносабатинг шу бўлса, ҳозироқ жонимни олиб қўя қол. Борди–ю, Сендан марҳамат топган бўлсам, менинг бунчалик хор бўлишимга йўл қўйма.
16
Шунда Эгамиз Мусога деди: — Менга Исроил оқсоқолларидан етмиштасини йиғиб бер. Улар халқнинг орасида йўлбошчи деб тан олинган обрўли одамлардан бўлишсин. Уларни Учрашув чодирига олиб келиб, ўзингнинг ёнингга турғизиб қўй.
17
Мен тушиб келиб, у ерда сен билан гаплашаман. Сўнг сенга берган Руҳимдан олиб, уларга ҳам бераман. Сен бу халқнинг оғирлигини ёлғиз ўзинг кўтармаслигинг учун, улар ёнингга кириб, оғирингни енгил қилишади.
18
Халққа эса шу гапни айт: “Эртанги кунга тайёрланиб покланинглар, гўшт ейсизлар. Сизлар Эгамизнинг қулоғи остида минғирлаб нолиб, қани, энди гўшт бўлса, биз Мисрда давр сурган эканмиз, деб фарёд қилдингизлар. Шунинг учун Эгамиз сизларга гўшт беради, сизлар гўшт ейсизлар.
19
Сизлар гўштни бир–икки кун эмас, беш–ўн кун ҳам эмас, йигирма кун ҳам эмас,
20
балки бир ой давомида — гўшт бурниларингиздан чиққунча, кўнглингизга ургунча ейсизлар. Чунки сизлар, Мисрдан чиқишимизнинг нима кераги бор эди, дея минғирлаб нолиб, орангиздаги Эгангизни рад этдингиз.”
21
Лекин Мусо Эгамизга айтди: — Менинг ёнимдаги бу халқ 600.000 жондан иборат. Сен эса: “Уларни бир ой давомида гўшт билан боқаман”, деяпсан!
22
Бор мол–қўйимизни сўйсак ҳам, денгиздаги ҳамма балиқларни йиғиштириб келсак ҳам, уларни тўйдира олармидик?!
23
Эгамиз шунда Мусога айтди: — Нима, Мен, Эгангнинг қўли калтамиди?! Менинг сенга айтган гапларим бажо бўлиши ёки бўлмаслигини энди кўрасан.
24
Шундан кейин Мусо ташқарига чиқиб, Эгамизнинг сўзларини халққа етказди. Сўнг етмишта халқ оқсоқолини йиғиб, уларни Муқаддас чодир атрофига жойлаштирди.
25
Шунда Эгамиз булут ичида тушиб келиб, Мусо билан гаплашди, Мусога берган Ўз Руҳидан олиб, етмишта оқсоқолга берди. Руҳ оқсоқолларни қамраб олди ва улар зикр туша бошладилар. Лекин бундай ҳол бошқа такрорланмади.
26
Етмишта оқсоқолнинг иккитаси Муқаддас чодирга бормай қароргоҳда қолган эди. Бирининг исми Элдод, иккинчисиники Мидод эди. Бироқ Эгамизнинг Руҳи уларни ҳам қамраб олди, улар ҳам қароргоҳда зикр туша бошладилар.
27
Бир ўспирин югуриб келиб, Мусога: “Элдод билан Мидод қароргоҳда зикр тушишяпти”, деди.
28
Мусонинг ёрдамчиси, ёшлигидан унга хизмат қилиб келган Нун ўғли Ёшуа деди: — Мусо ҳазратлари! Уларни тўхтатинг!
29
Мусо эса унга шундай жавоб берди: — Сен менинг манфаатимни кўзлаб, шу гапларни айтяпсанми? Менга қолса, Эгамнинг бутун халқи пайғамбар бўлсин, Эгамиз Ўз Руҳини уларнинг ҳаммасига берсин, дейман!
30
Шундан сўнг Мусо билан Исроил оқсоқоллари қароргоҳга қайтиб келишди.
31
Эгамиз шамол қўзғатди. Шамол денгиздан беданаларни учириб келиб, уларни қароргоҳга ва қароргоҳ атрофига уюб ташлади. Беданалар қароргоҳнинг айланаси бўйлаб бир кунлик масофада, икки тирсак баландликда учиб юрган эди.
32
Халқ ўша куни кундузи ва кечаси, кейинги куни ҳам эртадан кечгача бедана йиғиштирди. Энг оз терган одамники олтмиш сават чиқди. Улар беданаларни қуритиш учун бутун қароргоҳ атрофига ёйиб ташлашди.
33
Лекин одамлар гўштни энди оғзига олиб, ҳали ейишга ҳам улгурмаган эдиларки, Эгамиз халққа ғазабини сочиб, қақшатқич ўлат юборди.
34
Бу ерга Хиврут–Хаттаво, деб ном берилди, чунки бу ерга нафси бузуқ одамлар дафн қилинганди.
35
Халқ Хиврут–Хаттаводан Хазерўтга қараб йўлга чиқди. Улар Хазерўтга етиб борганларидан кейин қароргоҳ қуришди.
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 12 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36