bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Numbers 16
Numbers 16
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 17 →
1
null
2
Бир куни Леви қабиласининг Қоҳот уруғидан бўлган Изхор ўғли Кўрах Мусога қарши исён кўтарди. У Рубен қабиласидан Элиёбнинг ўғиллари Датан ва Абурамни ҳамда Палаф ўғли Онни ёнига қўшиб олди. Исроил халқининг 250 йўлбошчиси ҳам уларга қўшилди. Бу йўлбошчилар жамоа кенгашининг тайинланган аъзоларидан бўлиб, обрўли кишилар эди.
3
Улар Мусо билан Ҳорунга қарши йиғилишиб, икковига шундай дейишди: — Сизлар ҳаддингиздан ошиб кетдингиз! Ахир, бутун жамоа ва унинг ҳар бир аъзоси Эгамизга тегишли–ку! Эгамиз ҳаммамиз билан биргадир. Нимага энди сизлар ўзингизни Эгамизнинг жамоасидан устун қўйяпсизлар?!
4
Мусо бу гапни эшитиб, мук тушди.
5
Сўнг Кўрах ва унинг шерикларига шундай деди: — Эртага эрталаб Эгамиз Ўзига тегишли бўлган одамини кўрсатади. Ким Худонинг танлангани бўлса, Эгам ўшани Ўзига яқинлаштиради.
6
Сен, Кўрах, ҳамтовоқларинг билан бирга оташкуракларингизни олиб,
7
эртага Эгамиз олдида ўша оташкуракларингизда тутатқи тутатинглар. Ўшанда Эгамиз кимни танлаб олганини, ким Унга тегишли эканлигини кўрамиз. Эй, левилар, сизлар ҳаддингиздан ошиб кетдингизлар!
8
Кейин Мусо: — Эй, левилар, эшитиб олинглар! — деди Кўрахга.
9
— Исроил халқининг Худоси сизларни Исроил жамоасидан ажратиб олди. Муқаддас чодирдаги юмушларни бажаришингиз учун сизларни Ўзига яқинлаштирди. Жамоа вакили сифатида бутун халққа хизмат қилишингиз учун сизларни танлаб олди. Наҳотки шуниси сизларга камлик қилса?!
10
Эгамиз сизларни, ҳамма леви биродарларингизни Ўзига яқинлаштирган бўлса, яна руҳонийликни ҳам талаб қилишингиз нимаси?
11
Ҳорун ким бўптики, сизлар ундан минғирлаб нолисангиз? Сизлар асли Ҳорунга эмас, Эгамизга қарши йиғилгансиз!
12
Мусо Элиёбнинг ўғиллари Датан ва Абурамни чақириб келгани одам юборди. Лекин улар: — Бормаймиз! — деб жавоб беришди,
13
— Сен бизни сут ва асал оқиб ётган юртдан олиб чиқиб, саҳрода ҳалок қилмоқчи бўлдинг. Шуниси етмагандай, энди бизга хон бўлмоқчимисан?!
14
Сен бизни сут ва асал оқиб ётган юртга олиб кирмадинг, мулк қилиб далалару узумзорларни бермадинг. Шу пайтгача бизни лақиллатиб келяпсан. Йўқ, олдингга бормаймиз!
15
Мусо қаттиқ ғазабланиб, Эгамизга айтди: — Уларнинг назрларини қабул қилма. Мен уларнинг бирортасига ёмонлик қилмадим–ку, уларнинг биронтасидан ҳатто эшагини ҳам олмадим–ку!
16
Сўнг Мусо Кўрахга айтди: — Эртага ўзинг ҳам, ҳамма шерикларинг ҳам Эгамиз олдида ҳозир бўлинглар. Ҳорун ҳам шу ерда бўлади.
17
250 та йўлбошчининг ҳаммаси оташкуракларига тутатқи солиб, Эгамизнинг ҳузурига олиб келишсин. Сен ҳам оташкурагингни олиб кел, Ҳорун ҳам ўзиникини олиб келади.
18
Шундай қилиб, эртаси куни ҳар бир одам ўз оташкурагини олди. Оташкуракка чўғ солиб, чўғ устига тутатқи ташлади. Улар Мусо ва Ҳорун билан бирга Учрашув чодири кираверишига келиб туришди.
19
Кўрах бутун жамоани Учрашув чодири киравериши олдига — Мусо ва Ҳоруннинг рўпарасига тўплагач, Эгамиз улуғворлигини бутун жамоага зоҳир қилди.
20
Кейин Эгамиз Мусо билан Ҳорунга:
21
— Бу жамоадан нари туринглар, — деди. — Мен уларни бир зумда йўқ қилиб юбораман.
22
Иккови эса мук тушиб: — Эй, Худойим! Эй, одамзод руҳларининг Худоси! — деб илтижо қилишди. — Гуноҳ қилган битта одаму Сен эса бутун жамоадан ғазабланяпсанми?!
23
Эгамиз Мусога деди:
24
— Жамоага айт, улар Кўрах, Датан ва Абурамнинг чодирларидан узоқроқ туришсин.
25
Мусо ўрнида туриб, Датан билан Абурамнинг олдига кетди. Исроил оқсоқоллари ҳам Мусога эргашишди.
26
Мусо жамоага деди: — Бу қабиҳ одамларнинг чодирларидан узоқроқ туринглар. Уларнинг бирор нарсасига ҳам тегманглар. Акс ҳолда уларнинг ҳамма гуноҳлари учун сизлар нобуд бўласизлар.
27
Жамоа Кўрах, Датан ва Абурамнинг чодирларидан узоқроққа бориб туришди. Датан ва Абурам эса хотинлари, бола–чақалари билан чодирларининг кираверишига чиқиб турган эдилар.
28
— Бу ишларнинг ҳаммасини адо этишим учун мени Эгамиз юборганини, буларни ўзимча қилмаганимни шундан биласизлар, — деди Мусо.
29
— Агар Кўрах ва унинг шериклари ўз ажали билан, ҳамма одамлар каби ўлишса, мени Эгамиз жўнатмаган бўлади.
30
Борди–ю, Эгамиз фавқулодда бирор янги нарса қилса — ер ёрилиб уларни бор нарсаси билан ютиб юборса, улар ўликлар диёрига тириклайин кириб кетишса, билингларки, ўша одамлар Эгамизни хўрлаган бўлади.
31
Мусо гапини энди тугатган ҳам эдики, уларнинг оёғи остидаги ер ёрилиб кетди.
32
Ернинг оғзи катта очилиб, уларни оила аъзолари, Кўрахнинг ҳамма шериклари, мол–мулки билан бирга ютиб юборди.
33
Шундай қилиб, улар жамики мол–мулки билан бирга тириклайин ўликлар диёрига кириб кетишди. Ер ёпилиб, уларни жамоа орасидан ғойиб қилди.
34
Уларнинг фарёдидан атрофда турган Исроил халқи: “Бизни ҳам ер ютиб юбормасин”, деб тум–тарақай бўлди.
35
Шу пайт Эгамиз аланга юбориб, тутатқи тутатган 250 та одамни куйдириб юборди.
36
Эгамиз яна Мусога деди:
37
null
38
— Ҳоруннинг ўғли руҳоний Элазарга айт. У гуноҳлари учун ўлдирилганларнинг оташкуракларини ёнғин орасидан йиғиштириб олсин. Оташкураклардаги чўғларни бир четга чиқариб ташласин, чунки оташкураклар муқаддасдир. Бу оташкураклар Менга назр қилиш учун фойдаланилганда, муқаддас бўлган. Бу оташкуракларни ёйиб, қурбонгоҳни қоплаш учун тунука қилинглар. Булар Исроил халқини огоҳлантирувчи бир белги бўлади.
39
Руҳоний Элазар куйиб ўлганларнинг тутатқи тутатган бронза оташкуракларини йиғиштириб олди. Улар оташкуракларни ёйиб, қурбонгоҳни қоплаш учун тунука ҳолига келтиришди.
40
Ҳоруннинг наслидан бўлмаган бирорта одам Эгамизнинг олдида тутатқи тутатиб, Кўрах ва унинг шериклари каби ҳалок бўлмаслиги учун, булар Исроил халқини огоҳлантириб турар эди. Шундай қилиб, Эгамизнинг Мусо орқали берган кўрсатмалари амалга оширилди.
41
Эртасига жамики Исроил жамоаси Мусо билан Ҳорундан норози бўлиб: “Эгамизнинг халқини сизлар ўлдирдингизлар”, деб минғирлай бошлади.
42
Жамоа уларга қарши йиғилган пайтда Мусо билан Ҳорун Учрашув чодири томон бурилиб қарашса, чодирни булут қоплаб олган, Эгамиз улуғворлигини зоҳир қилган экан.
43
Улар Учрашув чодирининг олд томонига бориб туришганда,
44
Эгамиз Мусога деди:
45
— Бу жамоадан нари тур, Мен уларни ҳозирнинг ўзидаёқ йўқ қилиб юбораман. Аммо Мусо билан Ҳорун ерга мук тушди.
46
Мусо Ҳорунга деди: — Қани, бўл, оташкурагингни ол! Қурбонгоҳдан оташкуракка чўғ солиб, устига тутатқи ташла–да, тезроқ жамоанинг олдига бор. Уларни гуноҳларидан покла. Эгамиз ғазабини сочди, одамлар ўлатдан нобуд бўляпти.
47
Ҳорун Мусо буюргандай қилиб, жамоанинг орасига югуриб борди. Одамлар ҳақиқатан ҳам ўлатдан нобуд бўлишаётган эди. Ҳорун тутатқи тутатиб, Исроил халқини гуноҳларидан поклади.
48
У тириклар билан марҳумларнинг ўртасига турган эди, ўлат тўхтади.
49
Лекин ўлатдан 14.700 киши нобуд бўлган эди. Кўрахнинг қилмиши туфайли ўлганлар бу ҳисобга кирмасди.
50
Ўлат тўхтагандан кейин Ҳорун Учрашув чодирига кираверишда турган Мусонинг ёнига қайтиб келди.
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 17 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36