bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Numbers 26
Numbers 26
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 25
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 27 →
1
Ўлатдан сўнг Эгамиз Мусо билан руҳоний Ҳорун ўғли Элазарга деди:
2
“Жамики Исроил халқининг урушга яроқли бўлган йигирма ва ундан юқори ёшдаги ҳамма эркакларини хонадони бўйича санаб чиқинглар.”
3
Бу пайтда Исроил халқи Мўаб текислигида, Ерихо шаҳри рўпарасидаги Иордан дарёси бўйида қароргоҳ қурган эди. Мусо билан руҳоний Элазар халққа:
4
“Эгамиз бизга амр қилгандай йигирма ёшдан юқори бўлган эркакларини санаб чиқинглар”, деб айтишди. Миср юртидан чиққан жамики Исроил халқининг рўйхати қуйидагича эди:
5
Рубен Исроилнинг тўнғичидир. Рубен ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Ханўхдан Ханўх уруғи, Паллувдан Паллув уруғи,
6
Хазрондан Хазрон уруғи, Кармидан Карми уруғи келиб чиққан.
7
Рубен уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 43.730 киши чиқди.
8
Паллувнинг Элиёб деган ўғли бор эди,
9
Элиёбнинг эса Намувол, Датан ва Абурам деган ўғиллари бор эди. Кўрахнинг издошлари Эгамизга қарши исён кўтаришганда, уларга қўшилишиб Мусо билан Ҳорунга қарши бош кўтарган Датан ва Абурам ўшалардир. Улар Исроил йўлбошчилари эди.
10
Ер ёрилиб, Кўрах билан бирга уларни ҳам ютиб юборганди. Ўша куни аланга Кўрахнинг 250 та издошини куйдириб йўқ қилганди. Мана шу воқеа халққа огоҳлантириш эди.
11
Лекин Кўрахнинг ўғиллари ўша куни омон қолди.
12
Шимўн ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Намуволдан Намувол уруғи, Ёминдан Ёмин уруғи, Ёхиндан Ёхин уруғи,
13
Зерахдан Зерах уруғи, Шовулдан Шовул уруғи келиб чиққан.
14
Шимўн уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 22.200 киши чиқди.
15
Гад ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Зафўндан Зафўн уруғи, Хагидан Хаги уруғи, Шунодан Шуно уруғи,
16
Ознахдан Ознах уруғи, Еридан Ери уруғи,
17
Арўддан Арўд уруғи, Эралидан Эрали уруғи келиб чиққан.
18
Гад уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 40.500 киши чиқди.
19
null
20
Яҳудо ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Шелодан Шело уруғи, Параздан Параз уруғи, Зерахдан Зерах уруғи келиб чиққан. Яҳудонинг икки ўғли Ғур ва Ўнан Канъон юртида оламдан ўтган эдилар.
21
Параздан келиб чиққан уруғлар шулардир: Хазрондан Хазрон уруғи, Хомулдан Хомул уруғи келиб чиққан.
22
Яҳудо уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 76.500 киши чиқди.
23
Иссахор ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Тўлодан Тўло уруғи, Пувахдан Пувах уруғи,
24
Ёшувдан Ёшув уруғи, Шимрондан Шимрон уруғи келиб чиққан.
25
Иссахор уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 64.300 киши чиқди.
26
Забулун ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Сареддан Саред уруғи, Элўндан Элўн уруғи, Яхлиёлдан Яхлиёл уруғи келиб чиққан.
27
Забулун уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 60.500 киши чиқди.
28
Юсуфнинг ўғиллари Манаше ва Эфрайимдан келиб чиққан уруғлар қуйидагилардир:
29
Манашедан келиб чиққан уруғлар шулардир: Мохирдан Мохир уруғи келиб чиқди. Гилад уруғи Мохирнинг ўғли Гиладдан келиб чиққан.
30
Гиладдан келиб чиққан уруғлар қуйидагичадир: Язардан Язар уруғи, Халекдан Халек уруғи,
31
Осриёлдан Осриёл уруғи, Шакамдан Шакам уруғи,
32
Шамидодан Шамидо уруғи, Хафердан Хафер уруғи келиб чиққан.
33
Хафер ўғли Залофходнинг ўғли йўқ, қизлари бор эди, холос. Залофход қизларининг исмлари Махло, Нуваҳ, Хўглах, Милхо ва Тирза эди.
34
Манаше уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 52.700 киши чиқди.
35
Эфрайим ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Шуталахдан Шуталах уруғи, Бохирдан Бохир уруғи, Тахандан Тахан уруғи келиб чиққан.
36
Шуталах ўғли Ирондан Ирон уруғи келиб чиққан.
37
Эфрайим уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 32.500 киши чиқди. Юсуф насли уруғлари бўйича ана шулардан иборатдир.
38
Бенямин ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Бэлахдан Бэлах уруғи, Ошболдан Ошбол уруғи, Охирамдан Охирам уруғи,
39
Шафуфамдан Шафуфам уруғи, Хуфамдан Хуфам уруғи келиб чиққан.
40
Бэлахнинг ўғиллари Ард ва Нўмандан келиб чиққан уруғлар шулардир: Арддан Ард уруғи, Нўмандан Нўман уруғи келиб чиққан.
41
Бенямин уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 45.600 киши чиқди.
42
Дан ўғли Хушимдан Хушим уруғи келиб чиққан. Дан уруғлари шулардан иборатдир:
43
бутун Дан насли Шухом уруғидан ташкил топган эди. Улар саналганда, 64.400 киши чиқди.
44
Ошер ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Йимнахдан Йимнах уруғи, Йишвидан Йишви уруғи, Бариёдан Бариё уруғи келиб чиққан.
45
Бариё ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Хабердан Хабер уруғи, Малхиёлдан Малхиёл уруғи келиб чиққан.
46
Ошернинг Серах деган қизи ҳам бор эди.
47
Ошер уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 53.400 киши чиқди.
48
Нафтали ўғилларидан келиб чиққан уруғлар шулардир: Яхзаёлдан Яхзаёл уруғи, Гўнодан Гўно уруғи,
49
Изардан Изар уруғи, Шиллемдан Шиллем уруғи келиб чиққан.
50
Нафтали уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 45.400 киши чиқди.
51
Шундай қилиб, Исроил халқининг ҳамма эркаклари саналганда, 601.730 киши чиқди.
52
Эгамиз Мусога деди:
53
“Ерни қабилаларга одамларнинг сонига кўра, мулк қилиб бўлиб бер.
54
Катта қабилага каттароқ улуш бер, кичик қабилага кичикроқ улуш бер. Ҳар бир қабилага рўйхатга олинган одамларнинг миқдорига қараб улуш берилсин.
55
Ерни қабилаларга рўйхатдаги одамларнинг сонига қараб бўлиб бераётганингизда, қуръа ташланглар.
56
Ҳар бир қабиланинг улуши қабиланинг катта–кичиклигига қараб қуръа бўйича тақсимлансин.”
57
Леви қабиласининг рўйхати эса, уруғлари бўйича, қуйидагичадир: Гершондан Гершон уруғи, Қоҳотдан Қоҳот уруғи, Мароридан Марори уруғи келиб чиққан.
58
Бу уруғлардан: Лубнах уруғи, Хеврон уруғи, Махли уруғи, Муши уруғи, Кўрах уруғи келиб чиққан. Қоҳот Имромнинг отаси эди.
59
Имромнинг хотини эса Йўхавад деган аёл эди. Йўхавад Левининг қизи бўлиб, у Мисрда туғилган эди. Йўхавад Имромга икки ўғил — Ҳорун ва Мусони ҳамда бир қиз — Марямни туғиб берди.
60
Ҳоруннинг Надов, Абиҳу, Элазар, Итамар деган ўғиллари бор эди.
61
Надов ва Абиҳу Эгамиз амр этмаган оловни Унинг ҳузурига олиб келганлари учун нобуд бўлган эдилар.
62
Шундай қилиб, Леви қабиласининг бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги эркаклари саналганда, 23.000 киши чиқди. Левиларга Исроил халқи орасида улуш берилмагани учун, улар Исроил халқи қаторида рўйхатга олинмаган эди.
63
Мусо билан руҳоний Элазар Мўаб текислигида, Ерихо шаҳри рўпарасидаги Иордан дарёси бўйида рўйхатга олган Исроил халқи ана шулардан иборат эди.
64
Мусо билан руҳоний Ҳорун Синай саҳросида рўйхатга олган одамларнинг бирортаси бу рўйхатга кирмади,
65
чунки Эгамиз Исроил халқининг ўша авлодига: “Сизлар саҳрода ўлиб кетасизлар”, деб айтганди. Улардан фақат Натан ўғли Холиб ва Нун ўғли Ёшуа тирик қолган эди.
← Chapter 25
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 27 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36