bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Numbers 34
Numbers 34
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 33
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 35 →
1
Эгамиз Мусога деди:
2
— Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Канъон юртига кириб борганингиздан кейин, сизларга мулк қилиб бериладиган бу юрт қуйидагича чегараланади:
3
Юртингизнинг жанубий қисми Зин чўлидан Эдом юрти бўйлаб чўзилади. Жанубий чегарангиз шарқ томонда Ўлик денгизнинг жанубий қирғоғидан бошланиб,
4
Чаёнлар довонидан ўтади ва жануб томонга, Зин чўли томон чўзилади. Чегарангизнинг энг жанубий нуқтаси Кадеш–Барна бўлади. У ердан чегара Хазор–Адаргача бориб, Озмон орқали ўтади.
5
Сўнг бурилиб, Миср чегарасидаги сойлик бўйлаб Ўрта ер денгизига бориб тақалади.
6
Ўрта ер денгизининг қирғоғи ғарбий чегарангизни ташкил қилади.
7
Шимолий чегарангиз эса Ўрта ер денгизидан шарққа, Хўр тоғига томон чўзилади.
8
Хўр тоғидан Лево–Хоматгача боради, сўнг Задоддан ўтиб,
9
Зифрўнга чўзилиб боради ва Хазор–Энанда тўхтайди. Бу сизнинг шимолий чегарангиз бўлади.
10
Шарқий чегарангиз шимолдаги Хазор–Энандан бошланиб, жануб томон Шафомга боради,
11
сўнг яна жанубга чўзилиб, Ойиннинг шарқ томонидаги Ривлодан ўтади ва Жалила кўлининг шарқ томонидаги қирлар бўйлаб боради.
12
Сўнг чегара Иордан дарёси бўйлаб жанубга чўзилиб, Ўлик денгизга бориб тўхтайди. Ҳар томондан чегараланган мана шу ерлар сизларнинг юртингиз бўлади.”
13
Шундан сўнг Мусо Исроил халқига буюрди: — Бу юртни қуръа ташлаб, бўлиб олинглар. Эгамиз бу юртни тўққизта қабилага ва бир қабиланинг ярмига бўлиб беришни амр этган.
14
null
15
Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг ярми хонадонлари бўйича Ерихо шаҳрининг рўпарасидаги Иорданнинг шарқ томонидан ўзларига тегишли мулкни олганлар.
16
Эгамиз Мусога яна айтди:
17
“Руҳоний Элазар ва Нун ўғли Ёшуа юртни Исроил халқига бўлиб беришсин.
18
Ҳар бир қабиладан биттадан йўлбошчини уларга ёрдамчи қилиб тайинланглар.
19
Ўша одамларнинг исмлари қуйидагичадир: Яҳудо қабиласидан — Яфунах ўғли Холиб.
20
Шимўн қабиласидан — Омиҳуд ўғли Шомуил.
21
Бенямин қабиласидан — Хислон ўғли Элидод.
22
Дан қабиласидан — Ёхли ўғли Букки.
23
Юсуф ўғли Манаше қабиласидан — Эфўд ўғли Ханниэл.
24
Эфрайим қабиласидан — Шифтон ўғли Камувол.
25
Забулун қабиласидан — Парнўх ўғли Элизофон.
26
Иссахор қабиласидан — Оззон ўғли Палтиёл.
27
Ошер қабиласидан — Шалуми ўғли Охихуд.
28
Нафтали қабиласидан — Омиҳуд ўғли Падаҳиёл.”
29
Эгамиз ана шу одамларга, Исроил халқига Канъон юртини мулк қилиб бўлиб беринглар, деб амр берган эди.
← Chapter 33
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 35 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36