bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Chronicles 11
1 Chronicles 11
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 12 →
1
Жамики Исроил халқи Хевронга — Довуднинг ҳузурига йиғилиб шундай деди: — Биз сизнинг жигарингизмиз.
2
Илгари Шоул шоҳ бўлганда ҳам, урушларда Исроил лашкарига ўзингиз бош бўлар эдингиз. Эгангиз Худо сизга: “Сен халқим Исроилнинг чўпони бўлиб, уларни боқасан, халқим Исроилга сен раҳнамолик қиласан”, деб айтган эди.
3
Шундай қилиб, Довуд Хевронда Исроил оқсоқоллари билан Эгамиз олдида аҳд қилди. Исроил оқсоқоллари, Эгамизнинг Шомуил орқали берган сўзига мувофиқ, Довуднинг бошига мой суртиб, уни Исроил устидан шоҳ қилиб кўтаришди.
4
Шоҳ Довуд билан ҳамма Исроил сипоҳлари Қуддусга юриш қилдилар. Ўша даврда Қуддус шаҳри Ёбус деб аталган бўлиб, у ернинг ўтроқ халқи Ёбус халқи деб аталар эди.
5
Ёбус аҳолиси Довудга: “Сен ҳеч қачон шаҳарга кира олмайсан”, дедилар. Аммо Довуд Сион қалъасига бостириб кириб, қалъани эгаллади. Кейинчалик бу қалъага “Довуд қалъаси”, деб ном берилди.
6
Довуд: “Кимки Ёбусларга биринчи бўлиб ҳужум қилса, у лашкарбоши бўлади”, деб айтган эди. Зеруя ўғли Йўаб биринчи бўлиб ҳужум қилди ва лашкарбоши бўлди.
7
Довуд қалъада яшай бошлади. Шунинг учун бу жой “Довуд қалъаси”, деб ном олди.
8
У Милло деган жойдан бошлаб бутун шаҳар атрофини девор билан мустаҳкамлади. Йўаб эса шаҳарнинг қолган жойларини тузатди.
9
Довуд тобора кучайиб борарди, чунки Сарвари Олам унга ёр эди.
10
Қуйида шоҳ Довуднинг баҳодир жангчилари рўйхати берилган. Улар қолган Исроил халқи билан биргаликда Эгамизнинг ваъдасига мувофиқ Довудни шоҳ деб эълон қилганлар ҳамда унинг шоҳлиги учун кучли таянч бўлганлар.
11
Довуднинг баҳодир жангчилари қуйидагича: биринчиси — Хахмўн ўғли Ёшувам. У “Учта қаҳрамон”нинг сардори бўлиб, найзаси билан уч юз кишига ҳужум қилганда ҳаммасини бир жангда ўлдирган эди.
12
“Учта қаҳрамон”дан иккинчиси Охўва уруғидан Дўдў ўғли Элазар эди.
13
Филистлар жанг қилиш учун Пас–Даммимда тўпланганда, Элазар Довуд билан бирга эди. У ердаги даланинг бир қисмига арпа экилган эди. Исроил лашкарлари қоча бошлагач,
14
Элазар билан Довуд даланинг ўртасида туриб олиб, у ерни ҳимоя қилишди. Филистларни қириб ташлашди. Эгамиз уларни катта ғалабага эриштирди.
15
“Ўттизта қаҳрамон” гуруҳи таркибига кирган ўша учта қаҳрамон Довуднинг ёнига — Адуллам ғори олдидаги қояга кетишди. Рафа сойлигида Филистлар лашкари қароргоҳ қурган эди.
16
Бу пайтда Довуд ўзининг адирдаги қароргоҳида эди. Битта Филист қўнолғаси эса Байтлаҳмда жойлашган эди.
17
Довуд ҳасрат билан: — Қанийди бирортаси Байтлаҳм дарвозасининг ёнидаги қудуқдан менга сув олиб келиб берса! — деди.
18
Ўша учта қаҳрамон Филистлар қароргоҳини ёриб ўтишди–да, Байтлаҳмдаги дарвозанинг ёнидаги қудуқдан сув тортиб, Довудга олиб келишди. Лекин Довуд сувни ичмай, ерга тўкиб, Эгамизга бағишлади.
19
— Бундай қилишдан мени Худойимнинг Ўзи асрасин! — деб хитоб қилди у. — Шу йигитларнинг қонини ичайми? Ахир, улар жонини хавф–хатарга қўйиб сув олиб келишди–ку! Шунинг учун ҳам Довуд сувни ичишни истамади. “Учта қаҳрамон” ана шундай жасурлик кўрсатишган эди.
20
Йўабнинг акаси Абушай “Ўттизта қаҳрамон”нинг сардори эди. Абушай найзаси билан уч юз кишини ўлдирди. Шу тариқа у “Учта қаҳрамон” сингари донг таратди.
21
У “Ўттизта қаҳрамон”дан ҳам машҳур эди, уларнинг йўлбошчиси бўлди. Лекин “Учта қаҳрамон” қаторига кирмасди.
22
Кабзаёл шаҳридан Ёҳайидо ўғли Бинаё деган жасур бир жангчи бор эди. У ажойиб ишлар қилди, Мўаблик икки довюрак одамни ўлдирди. Қор ёққан кунда бир хандаққа тушиб, шерни ўлдирди.
23
Яна бўйи беш тирсак келадиган девдай бир Мисрликни ҳам ўлдирди. Мисрликнинг қўлидаги найзаси тўқувчининг дастгоҳи ходасидай келарди. Бинаё унинг устига таёқ билан бостириб борди. Найзани Мисрликнинг қўлидан тортиб олди–да, ўша найза билан уни ўлдирди
24
Бинаёнинг қилган ишлари ана шулардир. Шу тариқа Бинаё “Учта қаҳрамон” каби донг таратди.
25
У “Ўттизта қаҳрамон” орасида шуҳрат топди, лекин “Учта қаҳрамон”дан бири ҳисобланмасди. Довуд уни қўриқчилар сардори қилиб тайинлади.
26
Бошқа баҳодир жангчилар қуйидагилардир: Йўабнинг укаси Осойил, Байтлаҳм шаҳридан Дўдў ўғли Элханон,
27
Харўд шаҳридан Шаммўт, Палонлик Халез,
28
Тахува шаҳридан Ихеш ўғли Эро, Онотўт шаҳридан Абуазар,
29
Хуша шаҳридан Сиббахай, Охўва уруғидан Илай,
30
Натуфо шаҳридан Махрай ва Банах ўғли Халед,
31
Бенямин наслидан Гиволик Рибай ўғли Итай, Пиратон шаҳридан Бинаё,
32
Гаш сойликларидан Хурай, Байт–Араба шаҳридан Абил,
33
Бахарумлик Озмобит, Шалбим шаҳридан Элияхба,
34
Гизонлик Хошим ўғиллари, Харор шаҳридан Шахей ўғли Йўнатан,
35
Харорлик Сохор ўғли Охиём, Ур ўғли Элифал,
36
Махиротлик Хафер, Палонлик Охиё,
37
Кармил шаҳридан Хазро, Эзбай ўғли Нарай,
38
Натаннинг укаси Йўэл, Хагри ўғли Мивхор,
39
Оммон халқидан Зилах, Берўт шаҳридан Зеруя ўғли Йўабнинг қуролбардори Нахрай,
40
Йитар уруғидан Эро ва Горив,
41
Хет халқидан Уриё, Охлай ўғли Зобод,
42
Рубен қабиласининг йўлбошчиси Шизо ўғли Адинах ва унинг ўттиз жангчиси,
43
Махо ўғли Ханон, Митанлик Ёшафат,
44
Аштарутлик Уззия, Арорлик Хўтамнинг ўғиллари Шомо ва Явиёл,
45
Шимри ўғли Ёдиёл ва унинг укаси Тизлик Йўхо,
46
Махавлик Элиэл, Элнамнинг ўғиллари Яривай ва Йўшавиё, Мўаб юртидан Йитмо,
47
Элиэл, Обид ва Зўволик Ясиёл.
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 12 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29