bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Chronicles 26
1 Chronicles 26
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 25
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 27 →
1
Маъбад дарвозасида хизмат қилиш учун қуйидаги левилар тайинланган эди: Кўрах наслидаги Осиф хонадонидан — Кори ўғли Машалмиё.
2
Машалмиёнинг етти ўғли бор эди: тўнғичи — Закариё, иккинчиси — Ёдиёл, учинчиси — Забадиё, тўртинчиси — Ятниёл,
3
бешинчиси — Элам, олтинчиси — Ёҳуханон ва еттинчиси — Элихўнай.
4
null
5
Худо Обидадомни баракалаб, унга саккиз ўғил берган эди: тўнғич ўғли — Шамаё, иккинчиси — Ёҳузабад, учинчиси — Йўх, тўртинчиси — Сохор, бешинчиси — Натанил, олтинчиси — Омиёл, еттинчиси — Иссахор ва саккизинчиси — Фуллатай.
6
Обидадомнинг тўнғичи Шамаёнинг ҳам ўғиллари бор эди. Улар ниҳоятда қобилиятли бўлганлари учун, ўзларининг ота хонадонида уруғбошилар эдилар.
7
Уларнинг исмлари Ўтнах, Рафаил, Обид ва Элзабад эди. Шамаёнинг қариндошлари Элиху билан Самахиё ҳам ниҳоятда қобилиятли эдилар.
8
Обидадомнинг бу авлоди жами олтмиш икки кишини ташкил қилиб, ҳаммаси қобилиятли, ўз хизмати учун малакали эдилар.
9
Машалмиёнинг ўғиллари ва ака–укалари ўн саккиз кишини ташкил қилиб, ҳаммаси қобилиятли эдилар.
10
Марори наслидан бўлган Хўсахнинг тўрт ўғли бор эди. Унинг Шимри деган ўғли йўлбошчи эди. Шимри тўнғич ўғил бўлмаса ҳам, отаси уни йўлбошчи қилган эди.
11
Хўсахнинг иккинчи ўғли — Хилқиё, учинчиси — Тавалиё ва тўртинчиси Закариё эди. Хўсах хонадонининг ўн уч аъзоси Маъбад дарвозабонлари бўлиб хизмат қилар эдилар.
12
Дарвозабонлар хонадонлари бўйича гуруҳ–гуруҳларга бўлинган эдилар. Улар Эгамизнинг уйида хизмат қилаётган бошқа левилар сингари ўз вазифаларига эга эдилар.
13
Ҳар бир хонадон катта–кичиклигига қарамай қуръа ташлаб, қўриқлайдиган дарвозасини аниқлаб олди.
14
Шарқ томондаги дарвоза учун қуръа ташланганда, қуръа Шаламиёга тушди. Сўнгра ўғли Закариё учун қуръа ташланди, унга шимол томондаги дарвоза тушди. Закариё доно маслаҳатчи эди.
15
Обидадом учун қуръа ташланганда, унга жануб томондаги дарвоза тушди. Ўғиллари учун қуръа ташланганда, уларга омборхонани қўриқлаш тушди.
16
Ғарб томондаги дарвоза ва юқори йўл устидаги Шаллехет дарвозаси учун қуръа ташланганда, қуръа Шупим билан Хўсахга тушди. Дарвозабонлар ўз хизматини белгиланган вақтда, узлуксиз кетма–кетликда бажаришлари лозим эди.
17
Шарқ томондаги дарвозада кунига олтита дарвозабон, шимол томондаги дарвозада тўртта, жануб томондаги дарвозада ҳам тўртта дарвозабон турарди. Шунингдек, иккита омборхонада иккитадан дарвозабон турарди.
18
Ғарб томондаги ҳовлига келсак, йўлакда тўртта, ҳовлининг ичида эса иккита дарвозабон турарди.
19
Кўрах ва Марори наслидан бўлган дарвозабонларга мана шу қўриқчилик вазифалари топширилган эди.
20
Охиё бошчилигидаги бошқа левиларХудонинг уйидаги хазиналар ва назр қилинган ҳадялар хазиналари учун масъул эдилар.
21
Гершон уруғидан бўлган Ладен Ёхиёлининг отаси эди. Ладеннинг наслидан кўп уруғбошилар чиқди.
22
Ёхиёлининг ўғиллари Затом билан Йўэл Эгамизнинг уйидаги хазиналар учун масъул эдилар.
23
Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл уруғларига ҳам вазифалар тақсимланиб берилди.
24
Мусо ўғли Гершомнинг уруғидан Шавувол Маъбаднинг бош хазинабони эди.
25
Гершомнинг укаси Элиазарнинг насли қуйидагича эди: Элиазарнинг ўғли Рахавиё, Рахавиёнинг ўғли Ешаё, Ешаёнинг ўғли Ёрам, Ёрамнинг ўғли Зихри ва Зихрининг ўғли Шалумўт.
26
Шалумўт ва унинг хонадони Эгамизганазр қилинган ҳадялар хазинаси учун масъул эди. Бу хазинада шоҳ Довуд, уруғбошилар, мингбошилар, юзбошилар ва лашкарбошилар Худога назр қилган ҳадялар сақланган эди.
27
Улар жангда қўлга киритган ўлжанинг бир қисмини Эгамизнинг уйини таъминлаш учун назр қилардилар.
28
Шалумўт ва унинг хонадони барча ҳадялар учун масъул эдилар. Валий Шомуил, Киш ўғли Шоул, Нар ўғли Абнур ва Зеруя ўғли Йўаб назр қилган ҳадялар ҳам уларнинг назорати остида эди.
29
Изхор наслидан Хонаниё ва унинг ўғиллари Исроил халқи учун маъмурлар ва ҳакамлар қилиб тайинландилар. Улар Маъбаддан ташқарида хизмат қилишарди.
30
Хеврон наслидан Хашавиё ва унинг бир минг етти юз қобилиятли қариндоши ҳам маъмурлар қилиб тайинландилар. Улар Иордан дарёсининг ғарб томонидаги қабилалар учун масъул бўлиб, Худонинг ва шоҳнинг хизматига оид масалаларни ечишар эди.
31
Хеврон наслидаги Ёриё насабнома маълумотига кўра, Хеврон наслининг йўлбошчиси эди. Довуд ҳукмронлигининг қирқинчи йилида насабномаларга оид барча ёзма маълумотлар кўриб чиқилган эди. Шунда Гиладдаги Язир шаҳрида Хеврон насли орасида қобилиятли одамлар борлиги аниқланди.
32
Шоҳ Довуд Ёриёни ва унинг 2.700 та қобилиятли қариндошини маъмурлар қилиб тайинлади. Улар Иордан дарёсининг шарқ томонидаги Рубен, Гад ва Манаше қабиласининг ярмиси учун масъул бўлиб, Худонинг ва шоҳнинг хизматига оид барча масалаларни ечишлари керак эди.
← Chapter 25
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 27 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29