bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Chronicles 18
1 Chronicles 18
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 19 →
1
Бирмунча вақт ўтгач, Довуд яна Филистларга ҳужум қилиб, уларни мағлуб қилди. Гат шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларни Филистлардан тортиб олди.
2
Сўнг Мўаб халқини ҳам мағлуб қилди. Мўаб халқи Довудга қарам бўлиб, ўлпон тўлайдиган бўлишди.
3
Зўво шоҳи Ҳададзар Фурот дарёси бўйларига юриш қилиб, ўша ерларда ўз ҳокимиятини ўрнатмоқчи бўлган бир пайтда Довуд унга ҳужум қилди. Довуд Ҳададзарни Хомат шаҳри ёнида тор–мор этди.
4
Ҳададзарнинг 1.000 жанг аравасини, 7.000 отлиқ ва 20.000 пиёда сипоҳини асирга олди. Ўзининг 100 жанг араваси учун керакли отларни қолдириб, бошқа ҳамма отларни майиб қилди.
5
Дамашқдаги Орам халқи Зўво шоҳи Ҳададзарга ёрдамга келган эди, Довуд улардан 22.000 кишини ўлдирди.
6
Сўнг Дамашқдаги Орам халқининг шаҳарларига ўзининг қўнолғаларини жойлаштирди. Орам халқи ҳам Довудга қарам бўлиб, ўлпон тўлайдиган бўлди. Шундай қилиб, Довуд қаерга бормасин, Эгамиз уни зафарга эриштирди.
7
Довуд Ҳададзарнинг аъёнлари кўтариб юрадиган олтин қалқонларни тортиб олиб, Қуддусга келтирди.
8
Яна Ҳададзарнинг қўли остидаги шаҳарлари бўлган Тивхат ва Хундан кўп бронза олиб кетди. Кейинчалик Сулаймон бу бронзадан ҳовуз, устунлар ва ҳар хил ашёлар ясаттирди.
9
Хомат шоҳи Тўву “Довуд Ҳададзарнинг ҳамма лашкарини мағлуб қилибди”, деган хабарни эшитиб қолди.
10
Тўву шоҳ Довуднинг ҳузурига ўғли Ҳадорамни юбориб, қутлади, жангда Ҳададзардан ғолиб келгани учун Довудни олқишлади. Тўву Ҳададзар билан узоқ вақтдан бери уришиб келарди. У Довудга олтин, кумуш, бронза идишларни тортиқ қилиб юборди.
11
Шоҳ Довуд бу инъомларни бошқа юртлардан — Эдом, Мўаб, Оммон, Филист ва Омолекдан тортиб олиб келган олтину кумушлар билан бирга Эгамизганазр қилди.
12
Зеруя ўғли Абушай Туз водийсида Эдом халқидан 18.000 кишини ҳалок қилди.
13
У Эдом юртига ўз қўнолғаларини жойлаштирди. Эдом халқи Довудга қарам бўлди. Довуд қаерга борса, Эгамиз уни зафарга эриштирди
14
Довуд бутун Исроилда шоҳлик қилар экан, халқини одиллик билан бошқарарди.
15
Зеруя ўғли Йўаб — лашкарбоши, Охилуд ўғли Ёҳушафат мушовир эди.
16
Охитоб ўғли Зодўх билан Абуатар ўғли Охималек — руҳоний, Шавшо мирза эди.
17
Ёҳайидо ўғли Бинаё Харетлик ва Палатлик қўриқчиларнинг бошлиғи эди. Довуднинг ўғиллари саройда юксак лавозимдаги аъёнлар эдилар.
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 19 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29