bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Chronicles 9
1 Chronicles 9
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 10 →
1
Шундай қилиб, бутун Исроил халқи насабномада қайд этилиб, бу маълумотларнинг ҳаммаси “Исроил шоҳлари китоби”га киритилган. Яҳудо халқи Эгамизга килган бевафолиги учун Бобилга сургун қилинган эди.
2
Биринчи бўлиб сургундан ўз шаҳарларидаги мулкларига оддий халқ қайтиб келди. Улар билан бирга баъзи руҳонийлар, левилар ва Маъбад хизматкорлари ҳам қайтишганди.
3
Яҳудо, Бенямин, Эфрайим ва Манаше қабиласидан бўлганлар Қуддусга бориб ўрнашдилар. Қайтиб келганлар орасида қуйидагилар бор эди:
4
Яҳудо ўғли Параз наслидан бўлган Утай. У Омиҳуднинг ўғли, Омрининг набираси, Имрининг эвараси ва Банихнинг чевараси эди.
5
Шело наслидан — Шелонинг тўнғич ўғли Осоёҳ ва унинг ўғиллари,
6
Зерах наслидан — Ёвал. Ҳаммаси бўлиб Яҳудо қабиласидан Қуддусга қайтиб келганлар 690 кишини ташкил қилар эди.
7
Бенямин қабиласидан қуйидагилар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Машуллом ўғли Саллу. У Хўдавиёнинг невараси ва Хассинуванинг эвараси эди.
8
Яна Ерохам ўғли Йибнаё ва Уззи ўғли Элох қайтиб келган. Элох Михрининг невараси эди. Шафатиё ўғли Машуллом ҳам қайтиб келган. У Рувелнинг невараси ва Йибниёнинг эвараси эди.
9
Насабномага киритилган Бенямин насли 956 кишини ташкил қилган эди. Юқорида айтиб ўтилганларнинг ҳаммаси уруғбошилар эди.
10
Қуйидаги руҳонийлар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Ёдаё, Ёҳайирив ва Ёхин.
11
Яна Худо уйининг бош амалдори Озариё қайтиб келган эди. У Хилқиёнинг ўғли, Машулломнинг невараси, Зодўхнинг эвараси ва Охитоб ўғли Маройўтнинг чевараси эди.
12
Ерохам ўғли Одаё ҳам қайтиб келганди. У Пешхурнинг невараси ва Малкиёнинг эвараси эди. Одил ўғли Масай ҳам қайтиб келганди. У Яхзиронинг невараси, Машулломнинг эвараси ва Иммар ўғли Машилламатнинг чевараси эди.
13
Ҳаммаси бўлиб 1760 руҳоний қайтиб келган эди. Улар уруғбошилар бўлиб, Худонинг уйида хизмат қилиш учун лаёқатли эдилар.
14
Қуйидаги левилар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Хашшуб ўғли Шамаё. У Марори уруғидан бўлиб, Озрикомнинг невараси, Хашавиёнинг эвараси эди.
15
Яна Боғбақар, Хареш, Галол ва Маттаниё қайтиб келганди. Маттаниё Миханинг ўғли, Зихрининг невараси ва Осифнинг эвараси эди.
16
Шамаё ўғли Ободиё ҳам қайтиб келганди. У Галолнинг невараси ва Ёдутуннинг эвараси эди. Осо ўғли Бархиё ҳам қайтиб келганди. У Элқананинг набираси бўлиб, Натуфо шаҳрининг қишлоқларида яшаган эди.
17
Қуддусга қайтиб келган Маъбад дарвозабонлари қуйидагилар эди: Шаллум, Оққув, Талмўн, Охиман ва уларнинг қариндош–уруғлари. Шаллум уларнинг бошлиғи эди.
18
Улар бугунгача шарқ томондаги Шоҳ Дарвозасида соқчилик қилиб келмоқдалар. Левилар қароргоҳига қарашли дарвозабонлар шулардир.
19
Эбуасафнинг набираси Кори ўғли Шаллум ва унинг Кўрах уруғидан бўлган қариндошлари Маъбаднинг дарвозасида соқчилик қилганлар. Уларнинг ота–боболари ҳам Эгамизнинг чодири киришида соқчилик хизматида бўлган эдилар.
20
Элазар ўғли Финхаз илгари уларнинг устидан бошлиқ эди. Эгамиз у билан бирга эди.
21
Машалмиё ўғли Закариё ҳам Учрашув чодирининг эшигида соқчилик қилган эди.
22
Ўша кунларда дарвозани қўриқлаш учун ҳаммаси бўлиб 212 дарвозабон танлаб олинган эди. Улар ўз қишлоқларида насабномалари бўйича рўйхатга олинган эдилар. Уларни бу масъул вазифага шоҳ Довуд билан Шомуил пайғамбар тайинлаган эдилар.
23
Бу дарвозабонлар ва уларнинг авлодлари Эгамизнинг уйи эшикларида соқчилик қилардилар.
24
Улар Эгамиз уйининг шарқ, ғарб, шимол ва жануб томонидаги эшикларини қўриқлар эдилар.
25
Уларнинг қишлоқларидаги қариндошлари аниқ белгиланган бир муддатда келиб, улар билан бирга етти кун давомида хизмат қилишга мажбур эдилар.
26
Тўртта бош дарвозабон Леви қабиласидан эди. Улар Худонинг уйидаги омборхона ва хазиналар учун масъул эдилар.
27
Худонинг уйини қўриқлаш ва эрталаблари эшикларини очиш уларнинг зиммасида бўлгани учун, улар тунни Худонинг уйи ёнида ўтказар эдилар.
28
Баъзи левилар Маъбад хизматида фойдаланадиган асбоб–анжомлар учун масъул эдилар. Уларнинг вазифаси асбоб–анжомларни ишлатишдан олдин ва ишлатилгандан кейин санаш эди.
29
Левиларнинг айримлари жиҳозларга, Муқаддас хонадаги бошқа буюмларга ҳамда сифатли унга, шаробга, зайтун мойига, тутатқига ва зираворларга масъул эдилар.
30
Бироқ зираворларнинг аралашмасини фақат руҳонийлар тайёрлай олар эдилар.
31
Левилардан бири — Кўрах наслидан бўлган Шаллумнинг тўнғич ўғли Маттитиё назр нонларини пиширишга тайинланган эди.
32
Унинг Қоҳот наслидан бўлган баъзи биродарлари эса Шаббат кунихонтахтага қўйиладиган муқаддас нонларни тайёрлашга масъул эдилар.
33
Левиларнинг қўшиқчилари Маъбаддаги хоналарда яшар эдилар. Улар уруғбошилар бўлиб, кечаю кундуз хизматда бўлганлари учун бошқа барча вазифалардан озод қилинган эдилар.
34
Юқорида номлари айтилган левилар уруғбошилар бўлиб, насабнома рўйхатига бошлиқлар сифатида киритилган эдилар. Улар Қуддусда яшардилар.
35
Явиёл Гивон шаҳрини қуриб, ўша шаҳарда ўрнашди. Хотинининг исми Махо,
36
тўнғич ўғлининг исми Абдўн, кейингилариники Зур, Киш, Баал, Нар, Надов,
37
Гадўр, Охё, Закариё ва Михлўт эди.
38
Михлўт Шимомнинг отаси эди. Буларнинг насли Қуддусда ўз уруғлари билан ёнма–ён яшарди.
39
Нар — Кишнинг отаси, Киш шоҳ Шоулнинг отаси эди. Шоулнинг тўртта ўғли бўлиб, исмлари Йўнатан, Малкишува, Абунадов ва Эшбаaл эди.
40
Йўнатандан Марибаал туғилди, Марибаалдан Михо туғилди.
41
Михонинг Питўн, Малек, Тахрия ва Охоз деган ўғиллари бор эди.
42
Охознинг Ёрох исмли ўғли бўлиб, Ёрохнинг Элимат, Озмобит ва Зимри деган уч ўғли бор эди. Зимридан Мўзо туғилди,
43
Мўзодан Бина туғилди, Бинадан Рафиё, Рафиёдан Эласах, Эласахдан Озиёл туғилдилар.
44
Озиёлнинг олтита ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Озриком, Бохару, Исмоил, Шариё, Ободиё ва Ханон эди. Озиёлнинг ўғиллари ана шулар эдилар.
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 10 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29