bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Chronicles 7
1 Chronicles 7
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 8 →
1
Иссахорнинг Тўло, Пувах, Ёшув ва Шимрон деган тўртта ўғли бор эди.
2
Тўлонинг олтита ўғли бор эди: Уззи, Рафиё, Ёриёл, Яхмай, Йибсам ва Шомуил. Улар ўз хонадонларининг уруғбошилари эдилар. Шоҳ Довуд даврида Тўлонинг насабномасида 22.600 та жангчи қайд этилган эди.
3
Уззининг Йизрахиё деган ўғли бор эди. Йизрахиёнинг тўртта ўғли бўлиб, исмлари Микойил, Ободиё, Йўэл ва Ишшиё эди. Йизрахиё ва унинг ўғиллари уруғбошилар эди.
4
Уларнинг хотинлари ва болалари ниҳоятда кўп бўлгани учун, насабномасига кўра, жанг қилишга қодир 36.000 та одами бор эди.
5
Иссахор қабиласининг насабномасида ҳаммаси бўлиб 87.000 та жангчи қайд этилган эди.
6
Беняминнинг Бэлах, Бохир ва Ёдиёл деган уч ўғли бор эди.
7
Бэлахнинг Эзбўн, Уззи, Узиёл, Яримўт ва Ири деган бешта ўғли бор эди. Уларнинг бешови ҳам уруғбошилар бўлиб, насабномасида 22.034 та баҳодир жангчи қайд этилган эди.
8
Бохирнинг Зомиро, Йўш, Элиазар, Элийўнай, Омри, Ёримўт, Абиё, Онотўт ва Элимат деган ўғиллари бор эди. Буларнинг ҳаммалари Бохирнинг ўғиллари эди.
9
Уларнинг насабномасида уруғбошилардан ташқари 22.200 та жангчи қайд этилган эди.
10
Ёдиёлнинг Билхан деган битта ўғли, Билханнинг эса Ёуш, Бенямин, Эҳуд, Ханано, Затон, Таршиш ва Охишар деган етти ўғли бор эди.
11
Уларнинг ҳаммаси уруғбошилар бўлиб, насабномасига кўра, жанг қилишга тайёр 17.200 та одами бор эди.
12
Шупим ва Хупим халқлари Ирдан, Хушим халқи эса Охердан келиб чиққанди.
13
Нафталининг Яхзиёл, Гўно, Изар ва Шаллум деган тўртта ўғли бор эди. Улар Билхахнинг наслидан эди.
14
Манаше Орамлик чўрисидан Осриёл ва Мохир исмли икки ўғил кўрди. Мохир Гиладнинг отаси эди.
15
Мохир Хупим ва Шупимга хотинлар олиб берди. Мохирнинг Махо исмли бир синглиси бор эди. Залофoход Мохирнинг авлодларидан бири бўлиб, фақат қизлар кўрган эди.
16
Мохирнинг хотини Махо икки ўғил туғди. Уларнинг исмини Параш ва Шараш қўйдилар. Параш Улом ва Раҳем исмли икки ўғил кўрди.
17
Уломнинг Бадон деган ўғли бор эди. Манаше невараси Мохир ўғли Гиладнинг насли мана шулардан иборатдир.
18
Гиладнинг синглиси Хаммалекадан Ишхўд, Абуазар ва Махло туғилди.
19
Шамидонинг Охиён, Шакам, Лихи ва Ониём деган ўғиллари бор эди.
20
Эфрайимнинг Шуталах деган ўғли бор эди. Шуталахдан Барид туғилди, Бариддан Тахат, Тахатдан Эладах, Эладахдан Тахат,
21
Тахатдан Зобод, Зободдан Шуталах туғилдилар. Эфрайимнинг Шуталахдан ташқари яна Эйзар ва Элад исмли икки ўғли ҳам бор эди. Улар Гат шаҳрининг туб аҳолисига қарашли чорвани ўғирламоқчи бўлганларида Гатликлар уларни ўлдирган эдилар.
22
Уларнинг отаси Эфрайим кўп кунлар аза тутди. Қариндошлари унга тасалли бергани келдилар.
23
Эфрайим хотини билан яна қовушган эди, хотини ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Эфрайим, уйимда бахтсизлик юз берган эди, деб ўғлининг исмини Бариё қўйди.
24
Эфрайимнинг Шеро деган бир қизи бор эди. Шеро тепадаги Байт–Хўрон ва пастдаги Байт–Хўрон шаҳарларини ҳамда Узан–Шеро шаҳрини қурди.
25
Эфрайимнинг Рефах исмли бир ўғли ҳам бор эди. Рефахдан Рашаф туғилди, Рашафдан Телах, Телахдан Тахан,
26
Тахандан Ладен, Ладендан Омиҳуд, Омиҳуддан Элишама,
27
Элишамадан Нун, Нундан Ёшуа туғилдилар.
28
Эфрайим насли жанубдаги Байтил шаҳри, шарқдаги Нарон шаҳри ва ғарбдаги Гезер шаҳригача чўзилган ҳудудни қўлга киритиб, ўша ерга ўрнашиб олган эдилар. Уларнинг ҳудудига ўша шаҳарлар атрофидаги барча қишлоқлар, Шакам ва Оя шаҳарлари ҳамда улар атрофидаги қишлоқлар кирган эди.
29
Манаше қабиласи Байт–Шан, Танах, Махидў ва Дўр шаҳарлари ва ўша шаҳарлар атрофидаги қишлоқларида ўрнашиб олган эди. Бу жойларда Ёқубнинг ўғли Юсуф авлодлари яшаган эди.
30
Ошернинг ўғиллари қуйидагилардир: Йимнах, Йишво, Йишви ва Бариё. Ошернинг Серах исмли бир қизи ҳам бор эди.
31
Бариёнинг Хабер ва Малхиёл исмли икки ўғли бўлиб, Малхиёл Бирзайит шаҳрини қурган эди.
32
Хабернинг Яфлет, Шўмер ва Хўтам исмли уч ўғли ва Шува исмли бир қизи бор эди.
33
Яфлетнинг ўғиллари — Пўсах, Бимхал ва Ошвот.
34
Шўмернинг ўғиллари — Охи, Рохгах, Хуббо ва Орам.
35
Шўмернинг укаси Хўтамнинг ўғиллари — Зўфах, Йимно, Шалаш ва Амал.
36
Зўфахнинг ўғиллари — Сувах, Харнатар, Шувол, Бери, Йимра,
37
Базер, Хўд, Шаммо, Шилшо, Йитрон ва Бера.
38
Этернинг ўғиллари — Яфунах, Фиспа ва Орро.
39
Уллонинг ўғиллари — Орах, Ханниэл ва Ризиё.
40
Ошер насли ана шулардан иборат бўлиб, улар уруғбошилар, машҳур баҳодир жангчилар, обрўли йўлбошчилар эдилар. Ошер қабиласининг насабномасида жанг қилишга қодир 26.000 киши қайд этилган эди.
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 8 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29