bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Chronicles 13
1 Chronicles 13
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 14 →
1
Довуд ҳар бир лашкарбоши — мингбоши ва юзбоши билан маслаҳатлашди.
2
null
3
Сўнг бутун Исроил жамоасига деди: “Шоҳ Шоул даврида биз Худойимизнинг аҳд сандиғига эътиборсиз бўлиб келдик. Борди–ю, сиз буни лозим топсангиз ва бунга Эгамиз Худонинг иродаси бўлса, келинглар, аҳд сандиғини қайтариб олиб келайлик. Бунинг учун бутун Исроил бўйлаб хабар жўнатиб юртдаги жамики қариндош–уруғларимизни шу ерга йиғайлик, ўз шаҳарларида яшайдиган руҳонию левилар ҳам олдимизга йиғилиб келишсин.”
4
Бутун жамоага бу таклиф маъқул тушиб, ҳамма таклифга рози бўлди.
5
Шундай қилиб, Довуд Худонинг сандиғини Хират–Ёримдан Қуддусга олиб келиш учун бутун юртдаги — Мисрдаги Шихор дарёсидан тортиб, то шимолдаги Лево–Хомат шаҳрига қадар бўлган жойлардаги жамики Исроил халқини тўплади.
6
Улар биргаликда Худонинг аҳд сандиғини олиб келиш учун Яҳудодаги Баалах, яъни Хират–Ёрим шаҳрига йўл олишди. Аҳд сандиғи икки каруб узра тахт қурган Эгамизнинг номи билан аталган эди.
7
Худонинг сандиғи Абунадовнинг уйида эди. Сандиқ янги арава устига ортилгач, Уззох билан Охё аравани ҳайдаб кетишди.
8
Довуд ва жамики Исроил халқи Худонинг ҳузурида берилиб, ўйин–кулги қилаётган эдилар. Улар лира, арфа, чилдирма, занг ва карнайлар чалиб, қўшиклар билан бу воқеани байрам қилаётган эдилар.
9
Улар Хидон деган одамнинг хирмонига етганларда, ҳўкизлар қоқилиб кетди. Уззох сандиқни ушлаб қолмоқчи бўлиб қўлини узатди.
10
Лекин Уззох ҳурматсизлик қилгани учун, Эгамиз ундан ғазабланди. Уззохни уриб, жонини олди. Уззох ўша ерда — Худонинг олдида жон берди.
11
Эгамиз Уззохни ургани учун, Довуд қаттиқ ғазабланди. Ўша кундан буён шу жой “Параз–Уззох”, деб айтилади.
12
Довуд ўша куни Худодан қўрқиб: “Қандай қилиб Худонинг сандиғини ўзим билан олиб кела олар эканман?” деб ўйлади.
13
У сандиқни ўзи билан Довуд қалъасига олиб бормай, уни Гатлик Обидадомнинг уйига ташлаб кетди.
14
Худонинг сандиғи у ерда уч ой турди. Обидадомнинг хонадонига ва жамики мол–мулкига Эгамиз барака берди.
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 14 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29