bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Chronicles 27
1 Chronicles 27
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 26
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 28 →
1
Қуйида Исроил халқининг уруғбошилари, мингбошилари ва юзбошиларининг, шунингдек, уларнинг сардорлари рўйхати берилган. Бу сардорлар шоҳнинг хизматида бўлиб, ҳар йили бир ой давомида вазифасини ўтаётган ҳарбий қисмлар учун масъул эдилар. Ҳар бир қисм 24.000 одамдан ташкил топган эди.
2
Биринчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Забдиёл ўғли Ёшувам эди.
3
Ёшувам Параз наслидан эди.
4
Иккинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Охўва уруғидан бўлган Дўдай эди. Дўдайнинг ўнг қўл ёрдамчиси Михлўт эди.
5
Учинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Бинаё эди. У руҳоний Ёҳайидонинг ўғли бўлиб,
6
“Ўттизта қаҳрамон” орасидаги баҳодир жангчи эди. “Ўттизта қаҳрамон”нинг сардори ҳам ана шу Бинаё эди. Бинаёнинг ўғли Омизабод қисмнинг бош қўмондони эди.
7
Тўртинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Йўабнинг укаси Осойил эди. Осойилдан кейин ўғли Забадиё отасининг ўрнини эгаллади.
8
Бешинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Шамҳут эди. У Йизро уруғидан эди.
9
Олтинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Тахувалик Ихеш ўғли Эро эди.
10
Еттинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Палонлик Халез эди. У Эфрайим қабиласидан эди.
11
Саккизинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Хушалик Сиббахай эди. Сиббахай Зерах уруғидан эди.
12
Тўққизинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Онотўтлик Абуазар эди. Абуазар Бенямин қабиласидан эди.
13
Ўнинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Натуфолик Махрай эди. Махрай Зерах уруғидан эди.
14
Ўн биринчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Пиратонлик Бинаё эди. Бинаё Эфрайим қабиласидан эди.
15
Ўн иккинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Натуфолик Халдай эди. Халдай Ўтниёл уруғидан эди.
16
Исроил қабилаларининг йўлбошчилари қуйидагилар эди: Рубен қабиласининг йўлбошчиси — Зихри ўғли Элиазар, Шимўн қабиласининг йўлбошчиси — Махо ўғли Шафатиё,
17
Леви қабиласининг йўлбошчиси — Камувол ўғли Хашавиё, Ҳорун наслининг йўлбошчиси — Зодўх,
18
Яҳудо қабиласининг йўлбошчиси — Довуднинг акаси Элиху, Иссахор қабиласининг йўлбошчиси — Микойил ўғли Омри,
19
Забулун қабиласининг йўлбошчиси — Ободиё ўғли Йишмаё, Нафтали қабиласининг йўлбошчиси — Озриёл ўғли Яримўт,
20
Эфрайим қабиласининг йўлбошчиси — Озазиё ўғли Хўшея, Ғарбдаги Манаше қабиласининг ярмига йўлбошчи — Подиё ўғли Йўэл,
21
Гиладдаги Манаше қабиласининг ярмига йўлбошчи — Закариё ўғли Эддо, Бенямин қабиласининг йўлбошчиси — Абнур ўғли Ясиёл,
22
Дан қабиласининг йўлбошчиси — Ерохам ўғли Озариёл. Исроил қабилаларининг йўлбошчилари ана шулардан иборат эди.
23
Довуд Исроил халқини санаб чиққанда, йигирма ёшдан пастини рўйхатга киритмаган эди, чунки Эгамиз: “Исроил халқини осмондаги юлдузлар каби кўпайтираман”, деб ваъда берган эди.
24
Зеруя ўғли Йўаб халқни санашни бошлагандию, лекин охирига етказмаганди. Халқ саналгани учун Эгамиз Исроилга ғазабини сочганди. Шу сабабдан бу саноқнинг натижаси шоҳ Довуднинг йилномасига киритилмади.
25
Одил ўғли Озмобит сарой хазинабони эди. Уззиё ўғли Йўнатан туман хазинабони эди. У шаҳар атрофидаги, шаҳарлардаги, қишлоқлардаги ва қалъалардаги хазиналар учун масъул эди.
26
Халуб ўғли Эзри ерга ишлов берадиган деҳқонлар учун масъул эди.
27
Рамалик Шимах узумзорлар учун масъул эди. Шафомлик Забди шароб омборлари учун масъул эди.
28
Гедерлик Баалханон Яҳудо қир этакларидаги зайтунзорлар ва шикамора–анжирзорлар учун масъул эди. Йўш зайтун мойи омборлари учун масъул эди.
29
Шаронлик Шитрай Шарон текислигида боқиладиган подалар учун масъул эди. Адлай ўғли Шофот водийларда боқиладиган подалар учун масъул эди.
30
Исмоил уруғидан Обил туя подалари учун масъул эди. Миронўтлик Ёхидаё эшак подалари учун масъул эди.
31
Ҳожар уруғидан Ёзиз қўй сурувлари учун масъул эди. Ана шуларнинг ҳаммаси шоҳ Довуд мулкини назорат қилар эдилар.
32
Довуднинг амакиси Йўнатан донишманд одам бўлиб, маслаҳатчи ва тафсирчи эди. Хахмўн ўғли Ёхиёл шоҳ ўғилларининг мураббийси эди.
33
Охитўфел шоҳнинг маслаҳатчиси эди. Орх уруғидан Хушай шоҳнинг дўсти эди.
34
Охитўфелдан кейин унинг ўрнига Бинаё ўғли Ёҳайидо ва Абуатар маслаҳатчи бўлди. Йўаб шоҳ қўшинининг лашкарбошиси эди.
← Chapter 26
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 28 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29