bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Chronicles 6
1 Chronicles 6
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 7 →
1
Левининг ўғиллари Гершон, Қоҳот ва Марори эди.
2
Қоҳотнинг ўғиллари Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл эди.
3
Имромнинг Ҳорун ва Мусо исмли икки ўғли ва Марям исмли бир қизи бор эди. Ҳоруннинг ўғиллари Надов, Абиҳу, Элазар ва Итамар эди.
4
Элазардан Финхаз туғилди, Финхаздан Абушува туғилди,
5
Абушувадан Букки туғилди, Буккидан Уззи туғилди,
6
Уззидан Зарахиё туғилди, Зарахиёдан Маройўт туғилди,
7
Маройўтдан Эмориё туғилди, Эмориёдан Охитоб туғилди,
8
Охитобдан Зодўх туғилди, Зодўхдан Охимас туғилди,
9
Охимасдан Озариё туғилди, Озариёдан Йўханон туғилди,
10
Йўханондан Озариё туғилди. Озариё шоҳ Сулаймон Қуддусда қурган Маъбаддаруҳоний бўлиб хизмат қилган эди.
11
Озариёдан Эмориё туғилди, Эмориёдан Охитоб туғилди,
12
Охитобдан Зодўх туғилди, Зодўхдан Шаллум туғилди,
13
Шаллумдан Хилқиё туғилди, Хилқиёдан Озариё туғилди,
14
Озариёдан Сараё туғилди, Сараёдан Ёҳузадах туғилди.
15
Эгамиз шоҳ Навухадназар орқали Яҳудо ва Қуддус халқини сургун қилганда, Ёҳузадах ҳам бадарға бўлган эди.
16
Левининг ўғиллари Гершон, Қоҳот ва Марори эди.
17
Гершоннинг ўғиллари исми Лубнах ва Шимах эди.
18
Қоҳотнинг ўғиллари Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл эди.
19
Марорининг ўғиллари Махли ва Муши эди. Ота хонадонига кўра, рўйхатга олинган Леви уруғлари қуйидагилардан иборат эди:
20
Гершон насли қуйидагилар эди: Гершондан Лубнах туғилди, Лубнахдан Яхат туғилди, Яхатдан Зиммо туғилди,
21
Зиммодан Йўх туғилди, Йўхдан Йиддо туғилди, Йиддодан Зерах туғилди, Зерахдан Ётарай туғилди.
22
Қоҳотнинг насли қуйидагилар эди: Қоҳотдан Оминадов туғилди, Оминадовдан Кўрах туғилди, Кўрахдан Асир туғилди,
23
Асирдан Элқана туғилди, Элқанадан Эбуасаф туғилди, Эбуасафдан Асир туғилди,
24
Асирдан Тахат туғилди, Тахатдан Уриёл туғилди, Уриёлдан Уззиё туғилди, Уззиёдан Шовул туғилди.
25
Элқананинг Эмосай ва Охимўт деган икки ўғли бор эди.
26
Охимўтдан Элқана туғилди, Элқанадан Зўфай туғилди, Зўфайдан Нахат туғилди,
27
Нахатдан Элиёб туғилди, Элиёбдан Ерохам туғилди, Ерохамдан Элқана туғилди, Элқанадан Шомуил туғилди.
28
Шомуилнинг икки ўғли бор эди, тўнғичининг исми Йўэл, кенжасининг исми Абиё эди.
29
Марорининг насли қуйидагилар эди: Мароридан Махли туғилди, Махлидан Лубнах туғилди, Лубнахдан Шимах туғилди, Шимахдан Уззох туғилди,
30
Уззохдан Шимо туғилди, Шимодан Хаггиё туғилди, Хаггиёдан Осоёҳ туғилди.
31
Аҳд сандиғиЭгамизнинг уйига келгандан кейин, Довуд у ердаги хизматга созандалар тайинлаганди.
32
Сулаймон Қуддусда Эгамизнинг уйини қургунга қадар, улар Учрашув чодири — Муқаддас чодир олдида қўшиқ айтиб хизмат қилишарди. Ўз хизматини берилган кўрсатмалар асосида адо этишарди.
33
У ерда хизмат қилган одамлар қуйидаги уруғлардан эди: Қоҳот уруғидан — қўшиқчи Хаман. Хаманнинг насабномаси қуйидагича эди: Хаман — Йўэлнинг ўғли, Йўэл — Шомуилнинг ўғли,
34
Шомуил — Элқананинг ўғли, Элқана — Ерохамнинг ўғли, Ерохам — Элиэлнинг ўғли, Элиэл — Тўвахнинг ўғли,
35
Тўвах — Зуфнинг ўғли, Зуф — Элқананинг ўғли, Элқана — Махатнинг ўғли, Махат — Эмосайнинг ўғли,
36
Эмосай — Элқананинг ўғли, Элқана — Йўэлнинг ўғли, Йўэл — Озариёнинг ўғли, Озариё — Зафаниёнинг ўғли,
37
Зафаниё — Тахатнинг ўғли, Тахат — Асирнинг ўғли, Асир — Эбуасафнинг ўғли, Эбуасаф — Кўрахнинг ўғли,
38
Кўрах — Изхорнинг ўғли, Изхор — Қоҳотнинг ўғли, Қоҳот — Левининг ўғли, Леви — Ёқубнинг ўғли.
39
Хаманнинг Осиф исмли қариндоши унинг ўнг қўл ёрдамчиси эди. Осифнинг насабномаси қуйидагича эди: Осиф — Бархиёнинг ўғли, Бархиё — Шимонинг ўғли,
40
Шимо — Микойилнинг ўғли, Микойил — Босиёнинг ўғли, Босиё — Малкиёнинг ўғли,
41
Малкиё — Итнонинг ўғли, Итно — Зерахнинг ўғли, Зерах — Одаёнинг ўғли,
42
Одаё — Этханнинг ўғли, Этхан — Зиммонинг ўғли, Зиммо — Шимахнинг ўғли,
43
Шимах — Яхатнинг ўғли, Яхат —Гершоннинг ўғли, Гершон — Левининг ўғли.
44
Хаманнинг чап қўл ёрдамчиси ўз қариндоши Этхан эди. У Марори уруғидан эди. Этханнинг насабномаси қуйидагича эди: Этхан — Хишининг ўғли, Хиши — Абдининг ўғли, Абди — Маллухнинг ўғли,
45
Маллух — Хашавиёнинг ўғли, Хашавиё — Эмозиёнинг ўғли, Эмозиё — Хилқиёнинг ўғли,
46
Хилқиё — Омзининг ўғли, Омзи — Банихнинг ўғли, Баних — Шамернинг ўғли,
47
Шамер — Махлининг ўғли, Махли — Мушининг ўғли, Муши — Марорининг ўғли, Марори — Левининг ўғли.
48
Леви қабиласининг қолган аъзолари Худонинг уйидаги бошқа ҳамма хизматга тайинланган эдилар.
49
Фақат Ҳорун ва унинг насли қурбонгоҳдақурбонлик куйдириб, хушбўй тутатқи қурбонгоҳида тутатқи тутатишлари мумкин эди. Улар Энг муқаддас хонадаги барча хизматни адо этиб, Худонинг қули Мусо берган ҳамма буйруқларга кўра, Исроил халқини гуноҳдан поклар эдилар.
50
Ҳоруннинг насли қуйидагилар эди: Ҳоруннинг ўғли — Элазар, Элазарнинг ўғли — Финхаз, Финхазнинг ўғли — Абушува,
51
Абушуванинг ўғли — Букки, Буккининг ўғли — Уззи, Уззининг ўғли — Зарахиё,
52
Зарахиёнинг ўғли — Маройўт, Маройўтнинг ўғли — Эмориё, Эмориёнинг ўғли — Охитоб,
53
Охитобнинг ўғли — Зодўх, Зодўхнинг ўғли — Охимас.
54
Левиларга ажратилган шаҳарлардан биринчи бўлиб Қоҳот уруғининг Ҳорун насли улуш олган эди. Уларга қуръа бўйича берилган ҳудудга
55
Яҳудо юртидаги Хеврон шаҳри ва унинг атрофидаги яйловлар кирган эди.
56
Аммо ўша шаҳарнинг атрофидаги далалару қишлоқлар Яфунах ўғли Холибга берилди.
57
Ҳорун наслига қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар берилди: паноҳ шаҳар Хеврон, Либна, Ятир, Эштамўва,
58
Хилен, Давир,
59
Ошон ва Байт–Шамаш.
60
Бенямин қабиласининг ҳудудидан қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам берилди: Ғибо, Элимат ва Онотўт. Қохот уруғининг Ҳорун наслига ҳаммаси бўлиб ўн учта шаҳар берилди.
61
Қоҳот наслининг қолганларига эса Иорданнинг ғарб томонидаги Манаше қабиласига қарашли ҳудуддан ўнта шаҳар қуръа бўйича тақсимлаб берилди.
62
Гершон уруғига, хонадонларига кўра, Иссахор, Ошер, Нафтали ва Башандаги Манаше қабилаларининг ҳудудларидан ўн учта шаҳар қуръа бўйича берилди.
63
Марори уруғига, хонадонларига кўра, Рубен, Гад ва Забулун қабилаларининг ҳудудларидан ўн иккита шаҳар қуръа бўйича берилди.
64
Шундай қилиб, Исроил халқи левиларга яшаш учун шаҳарларни ва ўша шаҳарлар атрофидаги яйловларни ажратиб берди.
65
Юқорида номлари айтиб ўтилган Яҳудо, Шимўн ва Бенямин қабилалари ҳудудларидан ажратилган шаҳарлар ҳам қуръа бўйича тақсимланган эди.
66
Қоҳот уруғининг баъзи хонадонларига Эфрайим қабиласининг ҳудудидан қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди:
67
Эфрайим қирларидаги паноҳ шаҳар Шакам, Гезер,
68
Ёхмаём, Байт–Хўрон,
69
Ойжавлон ва Гат–Риммон.
70
Қоҳот уруғининг қолган хонадонларига эса Иорданнинг ғарб томонидаги Манаше қабиласининг ярмига қарашли икки шаҳар берилди: Онар ва Билом. Бу шаҳарларнинг атрофларидаги яйловлар ҳам уларга берилди.
71
Гершон уруғига қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар берилди: Иорданнинг шарқ томонидаги Манаше қабиласининг ҳудудидан Аштарўт ва Башандаги Гўлон,
72
Иссахор қабиласининг ҳудудидан Кедеш, Доварат,
73
Рамўт ва Онем,
74
Ошер қабиласининг ҳудудидан Мошол, Абдўн,
75
Ҳуққоқ ва Рехоб,
76
Нафтали қабиласи ҳудудидан Хаммон, Хиратайим ва Жалиладаги Кедеш.
77
Марори уруғининг қолган хонадонларига қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар берилди: Забулун қабиласининг ҳудудидан Риммоно ва Товур,
78
null
79
Ерихо рўпарасидаги Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган Рубен қабиласининг ҳудудидан Яхаз, Кадамўт, Мифат ва чўлдаги Базер,
80
Гад қабиласининг ҳудудидан Моханайим,
81
Хашбон, Язир ва Гиладдаги Рамўт.
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 7 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29