bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Chronicles 21
1 Chronicles 21
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 22 →
1
Иблис Исроилга қарши қўзғалиб, Довудни Исроил халқини санаб чиқишга ундади.
2
Довуд Йўабга ва лашкарбошиларга шундай буйруқ берди: — Боринглар, Бэршэвадан Дангача бўлган жойларни кезиб, Исроил халқини санаб чиқинглар. Менга натижасини олиб келинглар, токи қанча аҳоли борлигини мен билайин.
3
Лекин Йўаб шундай деди: — Эгам халқнинг ҳозирги сонини юз карра кўпайтирсин! Эй шоҳ ҳазратлари, бу халқнинг ҳаммаси сизнинг қулларингиз эмасми?! Нечун ҳазратим халқни санашга эҳтиёж сезиб қолдилар?! Нечун Исроилга гуноҳ орттирмоқчилар?!
4
Лекин Йўаб сўзидан шоҳнинг сўзи устун келди. Йўаб бориб, бутун Исроил юртини кезиб чиқди. Сўнгра Қуддусга қайтиб келди.
5
Йўаб рўйхат натижасини Довудга маълум қилди. Бутун Исроилда жанг қилишга қодир 1.100.000, Яҳудода эса жанг қилишга қодир 470.000 одам бор экан.
6
Йўаб Леви қабиласи билан Бенямин қабиласини рўйхатга киритмаган эди, чунки шоҳнинг бу буйруғидан у тамом норози эди.
7
Халқ рўйхатга олингани Худога ҳам маъқул келмади. У Исроил халқини жазолади.
8
Шунда Довуд: — Бу ишни қилиб оғир гуноҳга ботдим, ақлсизларча иш тутдим. Ўтинаман, бу қулингнинг гуноҳини кечир, — деб Худога илтижо қилди.
9
Довуднинг пайғамбари Гадга Эгамиз деди:
10
“Бориб Довудга шу гапларни етказ: — Эгам шундай айтмоқда: Мен сенга учта жазони таклиф қиламан, шулардан биттасини танла, кейин сенга ўша жазони юбораман.”
11
Гад Довуднинг ҳузурига бориб, унга шундай деди: — Эгамиз айтмоқда: “Оладиган жазоингни ўзинг танла.
12
Уч йил очарчилик бўлсинми? Ёки уч ой давомида душманларинг сени таъқиб қилиб, қирсинми? Ёки Эгамнинг Ўзи сенга уч кун давомида қиличи билан ҳужум қилиб, Ўз фариштаси орқали бутун юртни ўлатга гирифтор қилсинми?” Мени Юборганга нима деб жавоб берайин?
13
— Мен жуда оғир аҳволда қолдим–ку, — деди Довуд Гадга. — Нима бўлса ҳам, одамзоднинг қўлига тушмайин. Майли, Эгамнинг Ўзи мени жазоласин, чунки У ғоят раҳмдил.
14
Шундай қилиб, Эгамиз Исроил юртига ўлат юборди. Натижада Исроил халқининг етмиш мингтаси нобуд бўлди.
15
Худо Қуддусни вайрон қилиш учун бир фариштани юборди. Лекин фаришта шаҳарни вайрон қилмоқчи бўлиб турганда, Эгамиз раҳм қилиб, бало–қазо жўнатмайдиган бўлди. Халқни қираётган фариштага: — Бўлди, бас! Етади! — деб амр берди. Эгамизнинг фариштаси ўша пайтда Қуддусда — Ёбус халқидан бўлган Ўрнан исмли одамнинг хирмонида турган эди.
16
Довуд қараса, Эгамизнинг фариштаси ер билан осмон ўртасида, қўлидаги яланғочланган қиличини Қуддус томон чўзиб турган экан. Шунда қанор кийган Довуд ва оқсоқоллар мук тушдилар.
17
— Халқни санашга амр берган менман–ку, — дея ёлворди Худога Довуд. — Гуноҳ қилган менман, мен айбдорман! Қўйдай беозор бу инсонлар нима айб қилибди? Эй Эгам Худо, ғазабингни менга ва отам хонадонига соча қол! Халқингни эса ўлатдан халос эт.
18
Шундан кейин Эгамизнинг фариштаси Гадга: — Довудга бориб айт: у Ёбус халқидан бўлган Ўрнаннинг хирмонига бориб, ўша ерда Менга атаб бир қурбонгоҳ қурсин, — деб буюрди.
19
Гад Эгамизнинг номидан гапирган эди, Довуд Гаднинг сўзига кириб, хирмонга борди.
20
Ўша пайти Ўрнан билан унинг тўрт ўғли буғдой янчиётган эдилар. Бирданига улар фариштани кўриб қолдилар. Ўғилларнинг тўртталаси ҳам қочиб яшириниб олдилар.
21
Худди ўша заҳоти Довуд ҳам хирмонга яқинлашиб қолган эди. Ўрнан Довудни кўриши биланоқ хирмондан чиқиб, ерга мук тушиб таъзим қилди.
22
Довуд Ўрнанга айтди: — Менга хирмонингни тўлиқ нархига сот, мен Эгамга қурбонгоҳ қурмоқчиман, токи ўлат халқдан даф бўлсин.
23
— Олаверинг, — дея жавоб берди Ўрнан. — Шоҳ ҳазратлари нимани маъқул кўрсалар, хирмон билан шуни қилсинлар. Мана, куйдириб қурбонлик қилишлари учун ҳўкизларимни бераман, ўтин учун хўптирим бор, дон назри учун буғдойим ҳам тайёр. Ҳаммасини олаверинг.
24
— Бўлмайди! — деди шоҳ Довуд. — Сендан бу нарсаларни тўлиқ нархига сотиб оламан. Сенинг нарсаларингни Эгам учун олмайман. Текин тушган қурбонликларни Эгам Худога куйдириб назр қилмайман.
25
Довуд Ўрнанга хирмон учун олти юз олтин танга берди.
26
Довуд ўша ерда Эгамизга атаб қурбонгоҳ қуриб, куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликларини атади. Сўнгра Эгамизга илтижо қилди. Эгамиз унинг илтижосига жавоб бериб, қурбонгоҳ устига осмондан олов туширди.
27
Шундан сўнг Эгамиз фариштага: “Қиличингни қинига қайтариб солиб қўй!” деб амр берган эди, фаришта итоат этди.
28
Довуд қилган илтижосига Эгамиздан жавоб олганини кўргач, Ўрнаннинг хирмонида яна қурбонликлар келтирди.
29
Мусо саҳрода ясаган Эгамизнинг чодири ва қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ ўша пайтда Гивондаги саждагоҳда жойлашган эди.
30
Аммо Довуд Худога илтижо қилгани у ерга бормаганди. Чунки у Эгамизнинг фариштаси қиличидан қўрққан эди.
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 22 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29