bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Chronicles 2
1 Chronicles 2
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 3 →
1
Ёқубнинг ўғиллари қуйидагилардир: Рубен, Шимўн, Леви, Яҳудо, Иссахор, Забулун,
2
Дан, Юсуф, Бенямин, Нафтали, Гад ва Ошер.
3
Яҳудонинг Ғур, Ўнан ва Шело деган ўғиллари бор эди. Бу учала ўғилни унга Канъонлик Ботшува туғиб берганди. Яҳудонинг тўнғич ўғли Ғур Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилгани учун, Эгамиз унинг жонини олди.
4
Яҳудонинг келини Тамара ҳам Яҳудога Параз ва Зерах деган ўғилларни туғиб берди. Яҳудонинг ҳаммаси бўлиб беш ўғли бор эди.
5
Параздан Хазрон ва Хомул исмли икки ўғил туғилди.
6
Зерахнинг бешта ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Зимри, Этхан, Хаман, Қолкўл ва Дардах эди.
7
Зерах авлодидан бўлган Карми исмли бир одамнинг Охар деган ўғли бор эди. Охар Эгамизга бағишланган нарсаларнинг бир нечтасини олиб, Исроилга кулфат келтирганди.
8
Этханнинг ўғли Озариё эди.
9
Хазроннинг учта ўғли бўлиб, исмлари Ярахмал, Рам ва Холиб эди.
10
Рамдан Оминадов туғилди, Оминадов Яҳудо йўлбошчиси Нахшўннинг отаси эди.
11
Нахшўндан Салмо туғилди, Салмодан Бўаз туғилди,
12
Бўаздан Обид туғилди ва Обиддан Эссай туғилди.
13
Эссайнинг етти ўғли бўлиб, тўнғичи — Элиёб, иккинчиси — Абунадов, учинчиси — Шимо,
14
тўртинчиси — Натанил, бешинчиси — Раддай,
15
олтинчиси — Озим, еттинчиси Довуд эди.
16
Уларнинг Зеруя ва Обигайл деган сингиллари бор эди. Зеруянинг учта ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Абушай, Йўаб ва Осойил эди.
17
Обигайл Исмоил қавмидан бўлган Этер билан турмуш қуриб, Эмосани туғди.
18
Хазрон ўғли Холибнинг Озибах ва Ярийўт деган хотинлари бор эди. Озибахдан туғилган ўғилларининг исми Ешер, Шўвав ва Ардун эди.
19
Озибах оламдан ўтгач, Холиб Эфратга уйланди. Эфрат унга Хурни туғиб берди.
20
Хурдан Ури туғилди, Уридан Базалил туғилди.
21
Хазрон олтмиш ёшга кирганда Мохирнинг қизи — Гиладнинг синглисига уйланиб, ундан Сахув исмли ўғилни кўрди.
22
Сахувдан Ёвир туғилди. У Гиладдаги йигирма учта шаҳар устидан ҳукмронлик қиларди.
23
Кейинчалик Гашур ва Орам халқлари Ёвир шаҳарларини, шунингдек, Қанот шаҳри ва атрофидаги олтмишта қишлоқни қўлга киритишди. Бу ерларда яшаётган халқ Гиладнинг отаси Мохирнинг уруғидан эди.
24
Хазрон вафот этгандан кейин, ўғли Холиб отасининг бева қолган Эфрат исмли хотинига уйланди. Улар Ашхур исмли ўғил кўрдилар. Ашхур Тахува шаҳрининг асосчиси бўлди.
25
Хазроннинг тўнғич ўғли Ярахмалдан бино бўлган ўғиллар қуйидагилардир: тўнғич ўғли Рам, сўнгра Бунах, Орен, Озим ва Охиёдир.
26
Ярахмалнинг Отарах исмли бошқа хотини ҳам бор эди. Отарахдан Ўнам туғилди.
27
Ярахмалнинг тўнғич ўғли Рамдан Маз, Ёмин ва Эхер бино бўлди.
28
Ўнамнинг Шаммай ва Ёдо деган ўғиллари бор эди. Шаммай Надов ва Абушур исмли ўғиллар кўрди.
29
Абушурнинг Абуҳайил деган хотини бўлиб, ундан Ахбон ва Мўлид деган ўғиллар туғилди.
30
Надовдан Салед ва Опайим деган ўғиллар бино бўлди. Салед бефарзанд ўтиб кетди.
31
Опайим — Йишининг отаси, Йиши — Шашоннинг отаси, Шашон Охлайнинг отаси эди.
32
Шаммайнинг укаси Ёдонинг Этер ва Йўнатан исмли иккита ўғли бор эди. Этер бефарзанд ўтиб кетди.
33
Йўнатаннинг Палаф ва Зозо исмли иккита ўғли бор эди. Мана шуларнинг ҳаммаси Ярахмалнинг насли эди.
34
Шашоннинг ўғли бўлмай, фақат қизлари бор эди, холос. Шашоннинг Ярхо исмли бир Мисрлик қули ҳам бор эди.
35
Шашон қизини ўзининг қули Ярхога узатди. Улар ўғил кўришди ва исмини Аттай қўйишди.
36
Аттайдан Натан туғилди, Натандан Зобод туғилди,
37
Зободдан Эфлол туғилди, Эфлолдан Обид туғилди,
38
Обиддан Ёҳу туғилди, Ёҳудан Озариё туғилди,
39
Озариёдан Халез туғилди, Халездан Эласах туғилди,
40
Эласахдан Сисмай туғилди, Сисмайдан Шаллум туғилди,
41
Шаллумдан Ёхамиё туғилди, Ёхамиёдан Элишама туғилди.
42
Ярахмалнинг укаси Холиб икки ўғил кўрди, тўнғичининг исми Мешо ва кенжасининг исми Моришо эди. Мешодан Зиф туғилди, Моришодан Хеврон туғилди.
43
Хеврон Кўрах, Таппух, Раҳем ва Шема исмли ўғиллар кўрди.
44
Шемадан Рахам туғилди, Рахамдан Ёрихим туғилди. Шеманинг акаси Раҳем Шаммай исмли ўғил кўрди.
45
Шаммайдан Мойун туғилди. Мойундан Байтзур туғилди.
46
Холибнинг Эфах исмли чўриси унга Хоронни, Мўзони ва Газезни туғиб берди. Хорон ҳам Газез исмли бир ўғил кўрди.
47
Эфахнинг отаси Ёҳдойнинг Рахем, Йўтом, Гешон, Палат ва Шаф деган ўғиллари ҳам бор эди.
48
Холибнинг Махо исмли бошқа бир чўриси унга Шабар ва Тирхано исмли ўғиллар туғиб берди.
49
Кейинроқ улар Шаф ва Шаво исмли яна икки ўғил кўришди. Шаф Мадманно шаҳрига, Шаво эса Махбина ва Гива шаҳарларига асос солди. Холибнинг Ахса исмли бир қизи ҳам бор эди.
50
Мана шуларнинг ҳаммаси Холибнинг насли эди. Холибнинг хотини Эфратдан туғилган тўнғич ўғли Хур уч ўғил кўрди. Биринчисининг исми Шўвал бўлиб, у Хират–Ёрим шаҳрига асос солди.
51
Иккинчисининг исми Салмо бўлиб, у Байтлаҳм шаҳрига асос солди. Учинчисининг исми Хореф бўлиб, у Байт–Гадер шаҳрига асос солди.
52
Хират–Ёримнинг асосчиси Шўвалдан Ҳору халқи ва Монахат шаҳрининг ярим аҳолиси бино бўлди.
53
Хират–Ёрим аҳолиси Йитар уруғи, Фут уруғи, Шумот уруғи ва Мишрой уруғларидан ташкил топган эди. Зорох ва Эштойўл шаҳарларининг аҳолиси ҳам шу уруғлардан келиб чиққан.
54
Натуфо, Отрўт–Байт–Йўаб ва Зорох шаҳарларининг аҳолиси ҳамда Монахат шаҳрининг ярим аҳолиси Байтлаҳмнинг асосчиси Салмон наслидан ташкил топган эди.
55
Ябиз шаҳрида истиқомат қилган котибларнинг уруғлари ҳам Салмо наслидан келиб чиққан бўлиб, Тиротликлар, Шиматликлар ва Сухотликлар деган ном билан юритиларди. Булар Хайин халқидан бўлган Хаммат исмли бир одамнинг авлодлари эдилар. Хаммат Рахав хонадонининг аждоди эди.
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 3 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29