bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Chronicles 4
1 Chronicles 4
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 5 →
1
Яҳудонинг Параз, Хазрон, Карми, Хур ва Шўвал деган ўғиллари бор эди.
2
Шўвал ўғли Раёдан Яхат туғилди. Яхатдан Охимай ва Лўҳад туғилдилар. Булар Зорох шаҳри аҳолисининг аждодлари эдилар.
3
null
4
Холиб хотини Эфратдан Хур исмли ўғлини кўрди. Хур онаси Эфратнинг тўнғич ўғли эди. Хурнинг авлодлари Байтлаҳм шаҳрига асос солган эдилар. Хурнинг Этом, Панувал ва Эйзар деган ўғиллари бор эди. Этомнинг Йизрил, Йишмо ва Йидбош исмли уч ўғли ва Хазалейлпўн исмли бир қизи бор эди. Панувал Гадўр шаҳрига, Эйзар эса Хуша шаҳрига асос солди.
5
Тахува шаҳрига асос солган Ашхурнинг Хела ва Наро исмли иккита хотини бор эди.
6
Ашхур Народан тўртта ўғил кўрди. Уларнинг исмлари Охизам, Хафер, Таманах ва Хахаштори эди.
7
Хотини Хеладан эса Зарет, Изхор ва Этнан исмли уч ўғил кўрди.
8
Кознинг Ониб ва Зобеба деган ўғиллари бор эди. Коз Харум ўғли Охархел уруғларининг аждоди эди.
9
Ябиз исмли бир одам биродарларига қараганда баланд обрўга эга эди. Онаси “Уни дард чекиб туққанман”, деб исмини Ябиз қўйган эди.
10
Ябиз Исроилнинг Худосига шундай деб ёлворди: “Кошкийди, Сен мени муборак қилиб, ҳудудимни кенгайтирсанг. Ёнимда бўлиб, мени дардга йўлиқтирмай, кулфатдан сақласанг.” Худо унинг илтижоларини бажо қилди.
11
Шухонинг акаси Халубдан Махир туғилди. Махирдан Эштун туғилди.
12
Эштундан Байтрафа, Посиёх ва Тахинно туғилдилар. Тахинно Нахош шаҳрига асос солди. Буларнинг авлодлари Рахада истиқомат қилардилар.
13
Ханазнинг Ўтниёл билан Сараё деган икки ўғли бор эди. Ўтниёлнинг ҳам Хатат билан Миёнўтай деган икки ўғли бор эди.
14
Миёнўтайдан Ўфра туғилди. Сараёдан Йўаб туғилди. Йўаб Ҳунармандлар водийсига асос солди. У ерда яшаган одамларнинг ҳаммаси ҳунарманд эди.
15
Яфунах ўғли Холиб уч ўғил кўрди. Уларнинг исмлари Иру, Элох ва Найам эди. Элохдан Ханаз туғилди.
16
Ёхалилнинг Зиф, Зифо, Тираё ва Осориёл деган ўғиллари бор эди.
17
Эзрахнинг Этер, Мирод, Ифар ва Ёлун деган ўғиллари бор эди. Мирод фиръавннинг қизи Битиёга уйланди, улар Марям исмли бир қиз ҳамда Шаммай ва Йишбох исмли икки ўғил кўришди. Йишбох Эштамўва шаҳрига асос солди.
18
Мирод Яҳудо қабиласидан ўзига яна бир хотин олди. Бу хотинидан у Ёред, Хабер ва Ёҳутал исмли уч ўғил кўрди. Ёред Гадўр шаҳрига, Хабер Сўху шаҳрига ва Ёҳутал Зонўвах шаҳрига асос солдилар.
19
Хўдиё Нахамнинг синглисига уйланди. Улардан Кейлахда истиқомат қилган Харм уруғи ва Эштамўвада истиқомат қилган Махо уруғлари келиб чиқди.
20
Шимоннинг Омнўн, Рина, Банханон ва Тилўн деган ўғиллари бор эди. Йишининг Зўхит ва Банзўхит деган ўғиллари бор эди.
21
Яҳудонинг Шело исмли ўғли ҳам бор эди. Шелонинг насли қуйидагилардан ташкил топган эди: Леха шаҳрини қурган Ғур, Моришо шаҳрини қурган Ладо, Байт–Ашбия шаҳрида яшаган зиғир тўқувчиларнинг уруғи,
22
Йўхим ва Хозеба шаҳрининг аҳолиси. Йўш ва Сораф ҳам Шелонинг наслидан келиб чиққан эдилар. Улар Мўаблик аёлларга уйланиб, Байтлаҳм шаҳрига ўрнашиб олган эдилар. Бу маълумотлар қадимги ёзувлардан олинган.
23
Шу наслга тегишли одамлар шоҳ саройида кулоллар сифатида хизмат қилиб, Натайим ва Гедера шаҳарларида яшашарди.
24
Шимўннинг Намувол, Ёмин, Ёрив, Зерах ва Шовул исмли ўғиллари бор эди.
25
Шовулнинг Шаллум деган ўғли, Мивсом деган набираси ва Мишмо деган чевараси бор эди.
26
Мишмонинг Хаммувол деган ўғли, Заккур исмли набираси ва Шимах деган чевараси бор эди.
27
Шимах ўн олти ўғил ва олти қиз кўрди. Лекин ака–укаларининг фарзандлари кам бўлгани учун Шимўн қабиласи, Яҳудо қабиласи каби, кўпаймади.
28
Шимўн насли Бэршэва, Мўлодах, Хазор–Шувал,
29
Билхах, Эзам, Тўлад,
30
Батувал, Хўрмах, Зихлах,
31
Байт–Маркобўт, Хазор–Сусум, Байт–Бирий ва Шарайим шаҳарларида истиқомат қилардилар. Довуд шоҳ бўлгунга қадар мана шу шаҳарлар Шимўн наслига қарашли эди.
32
Улар яна Этом, Ойин, Риммон, Тўхан ва Ошон номли бешта шаҳарда ҳам истиқомат қилардилар.
33
Жануби–ғарбдаги Баал шаҳригача чўзилган бу шаҳарлару уларнинг атрофидаги ҳамма қишлоқлар Шимўн наслига қарашли эди. Улар шу жойларда яшаб, ўз насабнома маълумотларини ёзиб қўйган эдилар.
34
Қуйидагилар Шимўн наслининг уруғбошилари эди: Машувов, Ямлах, Эмозиё ўғли Йўша, Йўэл ва Йўшйивиё ўғли Ёҳу. Ёҳу Сараёнинг невараси, Осиёлнинг эвараси эди. Элийўнай, Яқўво, Ёшухаё, Осоёҳ, Одил, Есимил, Бинаё ва Шифи ўғли Зизо ҳам Шимўн наслининг уруғбошилари эди. Зизо Элоннинг невараси, Ёдиёнинг эвараси, Шамаё ўғли Шимрининг чевараси эди. Уларнинг уруғлари ниҳоятда кўпайгани учун
35
null
36
null
37
null
38
null
39
улар қўй–эчкиларига яйлов ахтариб, водийнинг шарқий четида жойлашган Гадўр шаҳригача бордилар.
40
У ердаги кенг, тинч ва осойишта жойлар кўм–кўк яйловларга бой эканини кўрдилар. Бу ерлар азалдан Хом наслига қарашли эди.
41
Яҳудо шоҳи Ҳизқиё ҳукмронлик қилган даврда юқорида номлари рўйхат қилинган Шимўн насли Хом наслига ва улар орасида ўрнашиб олган Муним уруғига ҳужум қилдилар. Уларнинг ҳаммасини битта қолдирмай қириб ташладилар. У ерда қўйлар учун яйловлар кўп бўлгани учун уларнинг жойига ўзлари ўрнашиб олдилар.
42
Сўнг Шимўн наслидан беш юз киши Йишининг Пилатиё, Нариё, Рафиё ва Узиёл исмли тўрт ўғли бошчилигида Сеир тоғларига бориб,
43
Омолек наслининг қолганларини қириб ташладилар. Шимўн насли бугунга қадар ўша жойларда яшаб келяпти.
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 5 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29