bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Chronicles 14
1 Chronicles 14
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 15 →
1
Тир шоҳи Хирам Довудга элчилар жўнатиб, унинг учун сарой қурдириш ниятида садр ёғочларини, тош терувчилар ва дурадгорларни ҳам йўллади.
2
Довуд энди билдики, Эгамиз уни Исроил устидан шоҳ қилиб тайинлаган экан, Ўз халқининг ҳақи–ҳурмати учун унинг шоҳлигини ниҳоятда юксалтирган экан.
3
Довуд Қуддусда яна хотинлар олди, улардан янада кўп ўғил–қизлар кўрди.
4
Довуднинг Қуддусда туғилган фарзандлари қуйидагилар эди: Шаммува, Шўвав, Натан, Сулаймон,
5
Йибхар, Элишува, Элфалат,
6
Нўғах, Нафах, Ёфия,
7
Элишама, Балёдо ва Элифалет.
8
Филистлар: “Довудга мой суртилибди. У бутун Исроил халқи устидан шоҳ бўлибди”, деган хабарни эшитишди. Шундан кейин барча Филист лашкари Довудни қидириб жангга отландилар. Довуд бундан хабардор бўлгач, уларга қарши саф торттирди.
9
Филистлар келиб, Рафа сойлигини талон–тарож қила бошладилар.
10
Довуд Худодан: — Филистларга ҳужум қилайми? Уларни қўлимга берасанми? — деб сўради. — Ҳужум қил! — деб жавоб берди Эгамиз Довудга, — уларни қўлингга бераман.
11
Шундай қилиб, Довуд Баал–Перазимга бориб, у ерда Филистларни тор–мор қилди. Кейин шундай деди: — Сув тўғондан тошиб далани босгани сингари, Эгам ғанимларимни босиб, менинг қўлим билан уларни улоқтириб юборди. Шу сабабдан бу ерга “Баал–Перазим” деган ном берилди.
12
Филистлар ўша ерда худоларини ташлаб қочган эдилар, Довуд уларни ёндириб юборишни буюрди.
13
Кўп ўтмай Филистлар сойликка қайтиб келиб, у ерларни яна талон–тарож қила бошладилар.
14
Довуд тағин Худонинг хоҳиш–иродасини сўради. Худо эса унга шундай жавоб берди: “Сен уларнинг қаршисидан ҳужум қилма. Уларни айланиб ўтгин–да, мумиёли дарахтлар томондан яқинлашиб бор.
15
Мумиёли дарахтлар тепасида қадам товушларини эшитганинг заҳоти уларга ҳужум қил. Ўшанда Мен Филист лашкарини йўқ қилиш учун сенинг қаршингдан чиққан бўламан.”
16
Довуд Худо амр берганидай қилиб, Гивондан Гезер шаҳригача бўлган жойларда Филистлар лашкарини тор–мор қилди.
17
Довуднинг донғи ҳамма юртларга тарқалди. Эгамиз ҳамма халқларни ундан қўрқадиган қилиб қўйди.
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 15 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29