bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Chronicles 16
1 Chronicles 16
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 17 →
1
Левилар Худонинг сандиғини Довуд қурдирган чодирнинг ичкарисига олиб кириб қўйдилар. Кейин Худога куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликлари келтирдилар.
2
Довуд қурбонликлар қилиб бўлгандан кейин, Эгамизнинг номидан халқни дуо қилди.
3
Сўнг Исроил жамоасидаги ҳар бир одамга — эркагу аёлга, бир донадан гардиш нон, бир ҳовучдан хурмо ва бир ҳовучдан майиз тарқатди.
4
У левилардан баъзиларини Эгамизнинг сандиғи олдида хизмат қилиш учун тайинлади. Улар Исроил халқининг Худоси — Эгамизни улуғлаб, Унга шукроналар айтишлари ва мадҳлар куйлашлари керак эди.
5
Осиф уларнинг раҳнамоси эди, унинг ёрдамчилари эса: Закариё, Явиёл, Шамиромўт, Ёхиёл, Маттитиё, Элиёб, Бинаё, Обидадом ва Явиёл эдилар. Улар арфа ва лира созандалари, Осифнинг ўзи занг созандаси,
6
руҳонийлар Бинаё билан Яхазиёл эса карнай созандалари бўлиб, улар ҳар куни Худонинг аҳд сандиғи олдида мусиқий асбобларини чалишлари керак эди.
7
Ўша куни Довуд биринчи марта Осиф билан унинг қариндошлари зиммасига Эгамизга ҳамду санолар айтиш масъулиятини юклаган эди.
8
Эгамизга шукр айтинг, Унга сажда қилинг, Бошқа халқлар орасида Унинг ишларини билдиринг.
9
Тараннум қилиб Уни, ҳамду сано ила қўшиқ айтинг, Унинг жамики ажойиб ишларини сўзлаб беринг.
10
Эгамизнинг муқаддас номи ила фахрланинг, Эгамизга юз бурганларнинг қалби шодликка тўлсин.
11
Эгамизга юз буринг! Унинг қудратига, Унинг ҳузурида бўлишга интилинг.
12
null
13
Эй, сизлар, Эгамизнинг қули Исроил насли, Эй, Ёқуб ўғиллари — Эгамизнинг танлаганлари, Эсда тутинг Эгамиз қилган ажойиботларни, Унинг мўъжизаларини, чиқарган ҳукмларини.
14
У Эгамиз Худодир, У чиқарган ҳукмлар бутун ер юзидадир.
15
Ўз аҳдини У то абад ёддан чиқармас, Минглаб наслларга берган ваъдасини асло унутмас.
16
Риоя қилар У Иброҳим билан қилган аҳдига, Исҳоққа қасам ичиб берган ваъдасига.
17
Ёқуб учун бу аҳдни бир қонун қилди, Ҳа, Исроил учун абадий бир аҳд қилди.
18
Айтдики: “Канъон юртини сенга бераман, Уни мулк учун улуш қилиб бераман.”
19
У замон уларнинг сони кам эди, Ҳа, жуда кам эдилар. Улар бу юртга келгинди эди.
20
Кезарди бир халқдан бошқасига, Бир шоҳликдан бошқа юртга.
21
Ҳеч ким уларни эзишларига Эгамиз йўл қўймади, Уларни деб шоҳларга танбеҳ берди.
22
Айтдики: “Мен танлаганларга тегманглар, Пайғамбарларимга зарар келтирманглар.”
23
Эй олам, Эгамизни тараннум этинг! Ҳар кун Унинг нажотидан сўйланг.
24
Эълон қилинг элатлар орасида Унинг шуҳратини, Жамики халқлар орасида Унинг ажойиботларини.
25
Эгамиз буюкдир, кўп мақтовга лойиқдир, Жамики худолардан У иззатлидир.
26
Зотан, халқларнинг ҳамма худолари бутлардир, Эгамиз эса самоларни яратгандир.
27
Шуҳрату улуғворлик Унинг ҳузуридадир, Қудрату шодлик Унинг масканидадир.
28
Эгамизга ҳамдлар айтинг, эй замин халқлари! Эгамизнинг қудратию шуҳратига ҳамдлар ўқинг!
29
Эгамизнинг шарафига ҳамдлар ўқинг! Назрлар келтириб, Унинг ҳузурига киринг! Муқаддас либосда Эгамизга сажда қилинг!
30
Эй, замин аҳли, Унинг олдида титраб туринг! Олам мустаҳкам ўрнашган, ҳеч қачон тебранмайди.
31
Самолар шод бўлсин, замин қувонсин, Элатлар орасида айтишсин: “Эгамиз шоҳдир!”
32
Денгизу ундаги ҳамма жонзот гувилласин. Далалару ундаги ҳар нарса севинч ила жўшсин,
33
Шунда ўрмондаги ҳамма дарахт шодликдан қўшиқ айтсин. Эгамиз олдида улар қўшиқ айтар, Ана, Заминни бошқармоқ учун У келаётир.
34
Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир! Унинг содиқ севгиси абадийдир.
35
Яна шундай деб айтинглар: “Эй нажоткоримиз Худо, бизларни қутқар, Халқлар орасидан бизни тўплаб ол, Ўзинг муқаддассан, Сенга шукр айтайлик, Сенинг мадҳларинг билан фахрланайлик.
36
Исроил халқининг Худоси — Эгамизга То абад олқишлар бўлсин.” Шундан кейин жамики халқ: “Омин!” деб Эгамизга ҳамду санолар айтди.
37
Довуд Осифни ва унинг қариндошларини Эгамизнинг аҳд сандиғи олдидаги доимий хизматга тайинлади. Улар ҳар куни ўша ерда ўз вазифаларини бажарар эдилар.
38
Уларга бу хизматда Обидадом ва унинг олтмиш саккизта қариндоши ёрдам беришлари керак эди. Ёдутун ўғли Обидадом ва Хўсах дарвозабон эдилар.
39
Довуд руҳоний Зодўхни ва унинг руҳоний қариндошларини Гивондаги саждагоҳда, Эгамизнинг Муқаддас чодирида хизмат қилишга тайинлади.
40
Улар, Эгамизнинг Исроил халқига берган қонунига мувофиқ, ҳар куни эрталаб ва кечқурун қурбонгоҳ устида қурбонликлар куйдиришлари лозим эди.
41
Уларнинг ёнида Хаман, Ёдутун ва номма–ном айтиб танланган бошқа одамлар ҳам хизмат қилиб, Эгамизга: “Унинг содиқ севгиси абадийдир”, дея ҳамду сано айтишлари керак эди.
42
Хаман билан Ёдутун ҳамду санонинг куйи учун масъул бўлиб, карнай, занг ва бошқа мусиқа асбобларини чалишлари керак эди. Ёдутуннинг ўғиллари дарвозабон қилиб тайинланган эди.
43
Шундан кейин ҳамма одамлар уйларига қайтиб кетдилар, Довуд ҳам ўз оиласини дуо қилгани уйига қайтди.
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 17 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29