bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Chronicles 15
1 Chronicles 15
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 16 →
1
Довуд ўзи учун Довуд қалъасида уйлар барпо қилди. Худонинг сандиғи учун ҳам жой тайёрлаб, чодир қурди.
2
Кейин у шундай амр берди: “Худонинг сандиғини фақат левилар кўтариб юрсин. Зеро, Эгамиз Ўз сандиғини кўтариб юриш учун левиларни танлагандир. Уларни Ўзига абадий хизмат қилиш учун танлаб олгандир.”
3
Довуд ўзи тайёрлаган жойга Эгамизнинг сандиғини олиб келиш учун жамики Исроил халқини Қуддусда тўплади.
4
Сўнгра қуйидаги Ҳорун наслини ва левиларни йиғди:
5
Қоҳот наслидан — уруғбоши Уриёл ва у билан бирга унинг 120 қариндоши,
6
Марори наслидан — уруғбоши Осоёҳ ва у билан бирга 220 қариндоши,
7
Гершон наслидан — уруғбоши Йўэл ва у билан бирга 130 қариндоши,
8
Элизофон наслидан — уруғбоши Шамаё ва у билан бирга 200 қариндоши,
9
Хеврон наслидан — уруғбоши Элиэл ва у билан бирга 80 қариндоши,
10
Узиёл наслидан — уруғбоши Оминадов ва у билан бирга 112 қариндоши.
11
Довуд руҳонийлар Зодўх билан Абуатарни, левилардан Уриёл, Осоёҳ, Йўэл, Шамаё, Элиэл ва Оминадовни чақириб,
12
уларга деди: “Сизлар Леви қабиласининг уруғбошиларисиз. Шундай экан, Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг сандиғини мен тайёрлаган жойга олиб кела олишингиз учун, ўзларингизни ва қариндошларингизни покланглар.
13
Олдинги сафар сандиқни левилар олиб келмагани учун, Эгамиз Худо биздан қаттиқ ғазабланган эди. Ҳа, биз Ундан сандиқни қандай олиб келишимиз кераклигини сўрамаган эдик.”
14
Руҳонийлар ва левилар Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг сандиғини олиб келиш учун ўзларини покладилар.
15
Улар Эгамизнинг Мусо орқали берган амрига мувофиқ Худонинг сандиғини ходалар билан елкаларига ортиб, кўтариб кетдилар.
16
Булардан ташқари, Довуд Леви қабиласининг уруғбошиларига қариндошлари орасидан созандаларни тайинлашни буюрган эди. Улар арфа, лира ва зангларни чалиб, бу мусиқа асбобларнинг жўрлигида шодиёна қўшиқлар айтишлари керак эди.
17
Левилар Марори уруғидан қуйидаги созандаларни тайинлаган эдилар: Йўэл ўғли Хаман, Бархиё ўғли Осиф ва Қушаё ўғли Этхан.
18
Уларнинг ёрдамчилари қилиб қуйидагилар тайинланган эди: Закариё, Язиёл, Шамиромўт, Ёхиёл, Унно, Элиёб, Бинаё, Масиё, Маттитиё, Элифалеҳ, Михниё ҳамда дарвозабонлар Обидадом ва Явиёл.
19
Созандалардан Хаман, Осиф ва Этхан бронза занглар чалишлари керак эди.
20
Закариё, Азиэл, Шамиромўт, Ёхиёл, Унно, Элиёб, Масиё ва Бинаё арфаларни чалишлари керак эди.
21
Маттитиё, Элифалеҳ, Михниё, Обидадом, Явиёл ва Озазиё эса саккиз торли лираларни чалиб, куйда етакчилик қилишлари керак эди.
22
Левиларнинг бошлиғи Хонаниё моҳир созанда бўлгани учун, уни қўшиқчилар раҳбари қилиб тайинлаган эдилар.
23
null
24
Аҳд сандиғини қўриқлаш учун Бархиё, Элқана, Обидадом ва Ёхиё тайинланган эдилар. Руҳонийлар Шабаниё, Ёшафат, Натанил, Эмосай, Закариё, Бинаё ва Элиазар Худонинг сандиғи олдида карнайлар чалиб боришлари керак эди.
25
Довуд, Исроил оқсоқоллари ва мингбошилар Эгамизнинг аҳд сандиғини Обидадомнинг уйидан олиб келиш учун катта тантана билан кетдилар.
26
Аҳд сандиғини кўтариб келаётган левиларга Худонинг Ўзи ёрдам берди. Шу сабабдан улар еттита буқа ва еттита қўйни қурбонлик қилдилар.
27
Сандиқни кўтариб келаётган барча левилар, қўшиқчилар ва қўшиқчилар раҳбари Хонаниё сингари Довуд ҳам майин зиғирдан тўқилган ридо кийиб олган эди. Ридодан ташқари Довуд руҳонийларнинг муқаддас либосини ҳам кийган эди.
28
Шундай қилиб, бутун Исроил халқи севинчли хитоблар билан, бурғу, карнай, занг садолари ҳамда арфа ва лира куйлари остида Эгамизнинг аҳд сандиғини олиб келди.
29
Эгамизнинг аҳд сандиғи Довуд қалъасига кириб келаётганда, Шоулнинг қизи Михал деразадан қараб турган эди. У сакраб ўйнаётган шоҳ Довудни кўрдию, ўз кўнглида уни паст кўрди.
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 16 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29