bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Chronicles 24
1 Chronicles 24
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 23
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 25 →
1
Ҳорун насли хизмат учун гуруҳ–гуруҳларга бўлинди. Ҳоруннинг Надов, Абиҳу, Элазар ва Итамар исмли тўрт ўғли бор эди.
2
Лекин Надов билан Абиҳу оталаридан олдин, ўғил кўрмасдан вафот этганлари учун, Элазар билан Итамар руҳоний бўлдилар.
3
Шоҳ Довуд Ҳорун наслини бажарадиган вазифаларига кўра, гуруҳларга бўлди. Унга бу ишда Элазар наслидан бўлган Зодўх ва Итамар наслидан бўлган Охималек ёрдам бердилар.
4
Элазар наслидаги уруғбошиларнинг сони Итамар наслиникига қараганда кўпроқ бўлгани учун, Элазар насли ўн олти гуруҳга, Итамар насли эса саккиз гуруҳга бўлинди.
5
Маъбадда Худога хизмат қиладиган малакали раҳнамоларнинг баъзилари Элазар наслидан, бошқалари эса Итамар наслидан эдилар. Шу сабабдан тарафкашликка йўл қўймаслик учун бажарадиган вазифалари уларга қуръа бўйича бўлиб берилди.
6
Элазар ва Итамар насллари учун галма–галдан қуръа ташланди. Левилардан бўлган котиб Натанил ўғли Шамаё қуръа натижаларини қайд этиб турди. Шоҳ, унинг аъёнлари, руҳоний Зодўх, Абуатар ўғли Охималек ҳамда руҳоний ва леви хонадонларининг уруғбошилари бунга шоҳид эдилар.
7
Биринчи қуръа Ёҳайиривга тушди. Иккинчи қуръа Ёдаёга тушди.
8
Учинчи қуръа Харимга тушди. Тўртинчи қуръа Сайўримга тушди.
9
Бешинчи қуръа Малкиёга тушди. Олтинчи қуръа Миёминга тушди.
10
Еттинчи қуръа Хаккўзга тушди. Саккизинчи қуръа Абиёга тушди.
11
Тўққизинчи қуръа Ешувага тушди. Ўнинчи қуръа Шаханиёга тушди.
12
Ўн биринчи қуръа Элиашабга тушди. Ўн иккинчи қуръа Яхимга тушди.
13
Ўн учинчи қуръа Хуппага тушди. Ўн тўртинчи қуръа Эшебовга тушди.
14
Ўн бешинчи қуръа Билдахга тушди. Ўн олтинчи қуръа Иммарга тушди.
15
Ўн еттинчи қуръа Хазирга тушди. Ўн саккизинчи қуръа Хаппизезга тушди.
16
Ўн тўққизинчи қуръа Патихиёга тушди. Йигирманчи қуръа Ҳизқиёга тушди.
17
Йигирма биринчи қуръа Ёхинга тушди. Йигирма иккинчи қуръа Гамулга тушди.
18
Йигирма учинчи қуръа Далоёга тушди. Йигирма тўртинчи қуръа Мазиёга тушди.
19
Ҳар бир гуруҳ Эгамиз уйидаги ўз вазифасини уларнинг аждоди Ҳорун томонидан белгиланган кўрсатмалар асосида бажариши лозим эди. Бу кўрсатмаларни Ҳорунга Исроил халқининг Худоси — Эгамиз берган эди.
20
Левидан бино бўлган бошқа уруғбошилар қуйидагилар эди: Имром наслидан — Шавувол, Шавувол наслидан — Ёхидаё,
21
Рахавиё наслидан — йўлбошчи Ишшиё,
22
Изхор наслидан — Шалумўт, Шалумўт наслидан — Яхат,
23
Хеврон наслидан — тўнғичи — Ёриё, иккинчиси — Эмориё, учинчиси — Яхазиёл ва тўртинчиси — Ёхамом,
24
Узиёл наслидан — Михо, Михо наслидан — Шомир,
25
Михо укаси —Ишшиё, Ишшиё наслидан — Закариё,
26
null
27
Марори наслидан — Махли, Муши ва Язиё, Язиё наслидан — Бено, Шўҳам, Заккур ва Ибри,
28
null
29
Махли наслидан — Элазар ва Киш. Элазарнинг ўғиллари йўқ эди. Киш наслидан — Ярахмал,
30
Муши наслидан — Махли, Эдер ва Яримўт. Леви насли, уруғлари бўйича, ана шулардан иборат эди.
31
Улар ҳам Ҳорун насли сингари қуръа ташлаб бажарадиган вазифаларини аниқлаб олган эдилар. Шоҳ Довуд, Зодўх, Охималек, руҳоний ва леви хонадонларининг уруғбошилари бунга шоҳид эдилар. Катта ўғил хонадони кичик ўғил хонадони қатори қуръа ташлади.
← Chapter 23
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 25 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29