bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Deuteronomy 1
Deuteronomy 1
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 2 →
1
Мазкур китобда Мусонинг Исроил халқига айтган нутқи баён қилинган. У бу нутқини Иордан дарёсининг шарқ томонидаги чўлда айтган эди. Бу чўл Суф деган жойнинг қаршисида жойлашган бўлиб, унинг бир томонида Порон шаҳри, қарама–қарши томонида Тофал, Лобон, Хазерўт ва Дизахаб шаҳарлари бор эди.
2
(Синай тоғидан Кадеш–Барнагача Сеир тоғлари бўйлаб ўн бир кунлик йўлдир.)
3
Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин, қирқинчи йилнинг ўн биринчи ойи биринчи кунида Мусо уларга Эгамизнинг амр этган сўзларини айтди.
4
Бундан олдин у Хашбонда ҳукмронлик қилган Амор халқининг шоҳи Сихўнни ҳамда Аштарўт ва Эдрей шаҳарларида ҳукмронлик қилган Башан шоҳи Ўгни мағлуб қилган эди.
5
Иорданнинг шарқий томонида, Мўаб юртида Мусо бу қонунларни Исроил халқига қуйидагича тушунтира бошлади:
6
Эгамиз Худо Синай тоғида бизга шундай деди: “Бу тоғда анча вақт туриб қолдингизлар.
7
Энди йўлга тушинглар, Амор халқининг қирларига ва уларга қўшни бўлган Канъон халқининг юртига боринглар. Бу ўлкага Иордан водийси, қирлар, ғарбдаги қирлар этаклари, Нагав чўли, Ўрта ер денгизининг қирғоғи, Лубнон ва буюк Фурот дарёсигача бўлган ерлар киради.
8
Мана шу ерларни сизларга беряпман. Боринглар, ўша юртни мулк қилиб олинглар. Мен, Эгангиз, бу ерларни ота–боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга ҳамда уларнинг авлодларига бераман, деб онт ичганман.”
9
Биз Синай тоғида турган пайтимизда мен сизларга шундай деган эдим: “Бир ўзим оғирлигингизни кўтара олмайман.
10
Эгангиз Худо сизларни кўпайтирди. Мана, бугун сизлар осмондаги юлдузлардай сон–саноқсиз бўлдингиз.
11
Ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамиз Ўз ваъдасига мувофиқ сизларни яна минг карра кўпайтирсин, сизларга барака берсин.
12
Бир ўзим сизнинг оғирлигингизни, муаммолару жанжалларингизни кўтара олармидим?!
13
Энди ҳар бир қабилангиздан доно, ақл–идрокли ва обрўли кишиларни танлаб олинглар. Мен ўша одамларни сизларга йўлбошчилар қиламан.”
14
Сизлар менга: “Режангиз яхши”, деб жавоб бердингизлар.
15
Шунда мен доно ва обрўли қабила йўлбошчиларингизни устингиздан назоратчи қилиб тайинладим. Уларга мингбоши, юзбоши, элликбоши, ўнбоши ва турли назоратчилар вазифаларини бўлиб бердим.
16
Ўша вақтда ҳакамларингизга шундай деб буюрган эдим: “Биродарларингиз орасидаги муаммоларга яхшилаб қулоқ солинг. Ҳукмингиз тўғри бўлсин, Исроил халқи орасидаги муаммоларни ҳамда қондошингиз билан мусофир орасидаги муаммоларни тўғри ҳукм қилинг.
17
Ҳукмда тарафкашлик қилманг. Каттага ҳам, кичикка ҳам бирдай қулоқ солинг. Одамлардан қўрқманг, чунки ҳукм Худоникидир. Ўзингиз еча олмаган масалаларни менга олиб келинг, уларни ўзим ечаман.”
18
Қилишингиз лозим бўлган ҳаммасини ўшанда сизларга айтдим.
19
Кейин Эгамиз Xудо буюрганидай биз Синай тоғидан кетдик. Ўзларингиз кўрган кенг ва ваҳимали саҳро орқали Амор халқининг қирларига борадиган йўлдан юриб, Кадеш–Барнага бордик.
20
Шундан кейин мен сизларга айтдим: “Мана, Эгамиз Худо бизга бераётган Амор халқининг қирларига етиб келдик.
21
Қаранглар, мана шу ерларнинг ҳаммасини Эгамиз Худо сизларга берди. Қани, энди боринглар, ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамизнинг ваъдасига мувофиқ ўша ерни қўлга киритинглар. Қўрқманглар, ваҳимага тушманглар.”
22
Сизлар ҳаммангиз олдимга келиб айтдингизлар: “Бормасимиздан олдин одамлар юборайлик. Улар ўша юртни текширсин. Биз борадиган йўл ва босиб оладиган шаҳарлар ҳақида хабар олиб келишсин.”
23
Режангиз менга маъқул бўлди. Орангиздан ўн икки кишини, ҳар бир қабиладан биттадан одамни танлаб олдим.
24
Улар қирларга чиқдилар, Эшкўл водийсигача етиб бориб, ўша юртни текширдилар.
25
У юртнинг меваларидан бизга олиб келдилар. “Эгамиз Худо бизга берган юрт яхши экан”, деб айтдилар.
26
Лекин сизлар бу юртга боришдан бош тортдингизлар, Эгангиз Худонинг амрига қарши чиқдингизлар.
27
Чодирларингизда минғирлаб шундай дедингиз: “Эгамиз бизни ёмон кўради. У бизни Амор халқининг қўлига бериб, ўлдириш учун Мисрдан олиб чиқди.
28
Қаерга кетяпмиз ўзи?! Биродарларимиз юрагимизни ёриб бўлди–ку! У ердаги одамлар биздан кучлироқ, бўйлари ҳам баландроқ эканини айтишди. Уларнинг улкан шаҳарлари осмон ўпар деворлар билан ўралган экан! У ерда ҳатто Иноқ авлодини ҳам кўришган экан.”
29
Шунда мен сизларга дедим: “Ваҳимага тушманглар, улардан қўрқманглар.
30
Эгангиз Худонинг Ўзи олдингизда юради. Кўзингиз олдида Мисрда жанг қилгандай, сизлар учун жанг қилади.
31
Эгангиз Худо сизларга саҳрода ғамхўрлик қилганини ўзингиз кўрдингиз. У сизларни шу ергача, худди ота ўғлини опичлагандай, бутун йўл бўйи кўтариб келди.
32
Шунда ҳам сизлар Эгангиз Худога ишонмаяпсиз.
33
У эса қароргоҳ қуришингиз учун жой қидириб, олдингизда юрарди. Юрадиган йўлингизни кўрсатиб, кечаси устун шаклидаги аланга ичида, кундузи эса устун шаклидаги булут ичида борарди.”
34
Эгамиз нолиганингизни эшитиб, ғазабланди. У онт ичиб деди:
35
“Мен ота–боболарингизга ваъда қилган ҳосилдор юртга бу қабиҳ наслининг биронтаси ҳам кирмайди.
36
Ўша юртни фақат Яфунах ўғли Холиб кўради. У Менга содиқ қолди. Шунинг учун унга ва унинг авлодига ўзи қадам қўйган ерни бераман.”
37
Сизларни деб Эгамиз мендан ғазабланиб айтди: “Сен ҳам у ерга кирмайсан.
38
У юртга ёрдамчинг Нун ўғли Ёшуа киради. Унга далда бер. Юртни халққа мулк қилиб, олиб берадиган ўшадир.
39
Ўшанда сизлар, болаларимиз душманларга ўлжа бўлади, деб айтган эдингизлар. Болаларингиз ҳануз яхши билан ёмоннинг фарқига бормайди, аммо юртга кирадиган ўшалардир. Мен у юртни болаларингизга бераман. Ҳа, улар ўша юртни эгаллаб оладилар.
40
Сизлар эса саҳрога қайтинглар! Қизил денгизга борадиган йўлдан кетинглар.”
41
Эгамизнинг бу гапларидан кейин, сизлар менга шундай дедингизлар: “Эгамизнинг олдида гуноҳ қилдик. Энди бориб, Эгамиз Худо бизга амр қилганидек, жанг қиламиз.” Сизлар, ўша қирларни қўлга киритиш осон бўлади, деб ўйлаб, жанг қуролларингизни олдингиз.
42
Лекин Эгамиз менга шундай деди: “Уларга айт, тепага чиқишмасин. Жанг қилиб юришмасин. Ахир, Мен улар билан бўлмайман. Акс ҳолда, душманлари уларни мағлуб қилади.”
43
Сизларга шундай десам ҳам, менга қулоқ солмадингизлар. Эгамизнинг амрига қарши чиқиб, ўзбошимчалик билан қирларга чиқдингизлар.
44
Ўша қирларда яшайдиган Амор халқи қаршилик кўрсатиб, сизларни арилар каби қувдилар. Сизларни Сеирда тор–мор қилдилар. Хўрмахгача таъқиб қилиб, қириб ташладилар.
45
Омон қолганингиз қайтиб келиб, Эгамизга фарёд қилдингизлар. Лекин Эгамиз на нолангизга қулоқ солди, на сизларга эътибор берди.
46
Шундай қилиб, Кадеш–Барнада анча турдингиз, бирмунча вақт у ерда қолиб кетдингиз.
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 2 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34