bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Deuteronomy 25
Deuteronomy 25
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 24
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 26 →
1
Икки киши жанжаллашганда, улар ҳакамлар олдига келсин. Ҳакамлар даъвога қараб, улардан бирини ҳақ, иккинчисини ноҳақ, деб эълон қилсин.
2
Агар ноҳақ деб топилган киши калтакланишга лойиқ бўлса, ҳакам айбдорни ётқизсин. Ўз олдида айбига кўра, унга дарра урдирсин.
3
Айбдорга қирқ даррадан ортиғи урилмасин. Акс ҳолда биродарингиз кўзингиз олдида хўрланади.
4
Ғалла янчаётган ҳўкизнинг оғзини тўсманг.
5
Агар бирга яшаётган ака–укаларнинг биттаси ўлсаю унинг ўғли бўлмаса, марҳумнинг хотини бегонага турмушга чиқмасин. Марҳумнинг акаси ёки укаси бевани ўзига хотин қилиб олсин. Унинг олдида қайноғалик вазифасини бажарсин.
6
Ўша аёл туққан тўнғич ўғил марҳум ака ёки уканинг номини олиб юради. Шунда марҳумнинг номи Исроилдан ўчиб кетмайди.
7
Агар ўша одам марҳум акаси ёки укасининг бевасига уйланишни хоҳламаса, бева аёл шаҳар дарвозасига бориб, оқсоқолларга айтсин: “Қайноғам туғишганининг номини Исроил халқи орасида тиклашни рад қиляпти, мен учун қайноғалик вазифасини бажаришни истамаяпти.”
8
Шунда шаҳар оқсоқоллари ўша одамни чақириб, у билан суҳбатлашсин. Агар ўша одам: “Мен бу аёлга уйланишни хоҳламайман”, деб туриб олса,
9
бева аёл қайноғасининг ёнига борсин. Шаҳар оқсоқоллари олдида унинг чориғини ечсин, сўнг унинг юзига тупуриб, айтсин: “Биродарининг наслини тиклашни хоҳламаган одамга шундай қилинади.”
10
Исроил халқи орасида у одамнинг хонадони “чориғи ечкизилган” деб ном олади.
11
Икки киши бир–бири билан уришаётганда, улардан бирининг хотини келиб, эрини қутқариш мақсадида нариги эркакнинг нозик жойидан ушласа,
12
ўша аёлнинг қўли кесиб ташлансин. Унга раҳм қилманглар.
13
Қадоқ тошларингиз тўғри бўлсин, бири оғир, бири енгил бўлмасин.
14
Уйингиздаги ўлчов косаларнинг ҳажми тўғри бўлсин, бири катта, бири кичик бўлмасин.
15
Тошларингиз ҳалол ва тўғри бўлсин, ўлчовларингиз ҳам ҳалол ва тўғри бўлсин. Шунда Эгангиз Худо сизларга берадиган юртда умрингиз узоқ бўлади.
16
Ғирромлик қиладиганларнинг ҳаммасидан Эгангиз Худо жирканади.
17
Мисрдан чиқаётганингизда йўлда Омолек халқи сизларга нима қилганини эсингиздан чиқарманг.
18
Сизлар чарчаб, ҳолсизланиб қолганингизда, улар Худодан қўрқмай сизларга ҳужум қилган эдилар. Орқангизда келаётган ҳамма ҳолдан тойганларни ўлдирган эдилар.
19
Эгангиз Худо сизларга юртни мулк қилиб берганда, душманларингизни енгиб, ҳар тарафдан осойишталик ато қилганда, Омолек халқини ҳалок қилиб, уларнинг номини ер юзидан ўчиринглар. Бундай қилишни унутманглар!
← Chapter 24
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 26 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34