bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Deuteronomy 8
Deuteronomy 8
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 9 →
1
Бугун мен сизларга бераётган амрларни битта қолдирмай бажаринглар, шунда яшайсизлар, кўпаясизлар. Эгамиз ота–боболарингизга қасам ичиб, бераман, деб ваъда қилган юртга кирасизлар. Ўша юртни мулк қилиб оласизлар.
2
Эгангиз Худо қирқ йил давомида сизни саҳродан олиб юрди, ўша узоқ сафарни ёдингизда тутинглар. Эгамиз юрагингизда нима борлигини, Унинг амрларини бажаришингизни ёки бажармаслигингизни билиши учун, сизларни қийинчиликларга дучор қилиб, синади.
3
У сизларни оч қолдирди, сўнг ўзларингиз кўрмаган, ота–боболарингиз ҳам кўрмаган манна билан қорнингизни тўйдирди. Эгамиз сизларга инсон фақат нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан ҳаёт эканини ўргатиш учун шундай қилди.
4
Мана шу қирқ йил давомида кийимларингиз эскириб кетмади, оёғингиз ҳам шишмади.
5
Энди шуни билингларки, инсон фарзандини қандай тарбияласа, Эгангиз Худо ҳам сизларни шундай тарбиялайди.
6
Эгангиз Худонинг амрларига риоя қилинглар. У кўрсатган йўлдан юринглар. Ундан қўрқинглар.
7
У сизларни ҳосилдор юртга олиб боради, у ерда ирмоқлар, булоқлар, водий ва қирларда ер остидан чиқадиган сувлар бор.
8
Буғдой, арпа, узум, анжир, анор, зайтун мойи ва асал ўша юртда мўлдир.
9
У ерда тўйиб нон ейсизлар, ҳеч нарсага муҳтож бўлмайсизлар. У ер шундай бир юртки, қоялардан темир, қирларидан мис чиқарасизлар.
10
Ўша ерда еб тўйганингизда, сизларга берган ҳосилдор юрт учун Эгангиз Худони олқишланглар.
11
Ҳушёр бўлинглар, мен бугун сизларга айтаётган Эгамизнинг амрларини, фармонлар ва қонун–қоидаларини бажармай қўйманглар. Эгангиз Худони эсингиздан чиқарманглар.
12
Еб, тўйганингизда, чиройли уйлар қуриб, жойлашганингизда,
13
мол, қўйларингиз, олтин–кумушингиз ва барча мулкингиз кўпайганда,
14
гердайиб кетманглар. Сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан Эгангиз Худони эсингиздан чиқарманглар.
15
У сизларни заҳарли илонлар, чаёнларга тўла ўша баҳайбат ва қўрқинчли саҳродан, сувсиз, тақир жойлардан олиб ўтди. У ерда сизлар учун қоядан сув чиқарди.
16
Ота–боболарингиз билмаган манна билан саҳрода қорнингизни тўйғизди. Оқибатда сизларга яхшилик келтириш учун, сизларни қийнчиликларга дучор қилиб, синади.
17
Хаёлингизда: “Ўз куч–қудратим билан мана шу бойликни топдим”, деманглар.
18
Аммо Эгангиз Худони доимо ёдингизда тутинглар. Зеро, бойликни топишга куч берган Эгангиздир. Шундай қилиб, У ота–боболарингиз билан қасам ичиб, қилган аҳдини бугун бажармоқда.
19
Бугун мен сизларни жиддий огоҳлантиряпман. Агар Эгангиз Худони унутиб бошқа худоларга эргашсангизлар, уларга хизмат қилиб, сиғинсангизлар сизлар албатта йўқ бўласизлар.
20
Эгангиз Худо бошқа халқларни олдингиздан йўқ қилгани каби, Унинг амрларига қулоқ солмаганингиз учун, сизларни ҳам йўқ қилади.
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 9 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34