bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Deuteronomy 3
Deuteronomy 3
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 4 →
1
Кейин биз Башан ўлкасига йўл олдик. Башан шоҳи Ўг ўзининг ҳамма лашкарини бошлаб, Эдрей шаҳри яқинида биз билан жанг қилгани чиқди.
2
Шунда Эгамиз менга деди: “Ўгдан қўрқма. Мен унинг ўзини, лашкарини ва бутун юртини сенинг қўлингга берганман. Амор халқининг Хашбонда яшаган шоҳи Сихўнни нима қилган бўлсанг, уни ҳам шундай қиласан.”
3
Эгамиз Худо Башан шоҳи Ўгни ҳам ҳамма лашкари билан бирга бизнинг қўлимизга берди. Биз бирорта тирик жон қолдирмай ҳаммасини ҳалок қилдик.
4
Унинг ҳамма шаҳарларини — олтмишта шаҳрини олдик. Башандаги Ўгнинг шоҳлигига кирган бутун Аргоб ҳудудини қўлга киритдик, биз олмаган бирорта ҳам шаҳар қолмади.
5
Бу мустаҳкам шаҳарларнинг ҳаммаси баланд деворлар билан ўралган, дарвозалари тамбаланган эди. Булардан ташқари, девор билан ўралмаган кўп қишлоқлар ҳам бор эди.
6
Биз Хашбон шоҳи Сихўннинг шаҳарларини қандай вайрон қилган бўлсак, Ўгнинг шаҳарларини ҳам шундай вайрон қилдик. Бу шаҳарларни эркагу аёллари ва болалари билан бирга йўқ қилдик.
7
Ҳамма чорва ва шаҳарлардаги ўлжани ўзимизга олдик.
8
Шундай қилиб, ўшанда биз Иордан дарёсининг шарқ томонида ҳукмронлик қилган иккала Амор шоҳини мағлуб қилдик. Жанубдаги Арнон сойлигидан то шимолдаги Хермон тоғигача чўзилган ерларини қўлга киритдик.
9
(Хермон тоғини Сидонликлар — “Сириён”, Амор халқи — “Санир” деб аташади.)
10
Биз Башанда ҳукмронлик қилган шоҳ Ўгнинг бутун шоҳлигини, ясси тепаликдаги ҳамма шаҳарларини, шарқдаги Салко ва Эдрейгача бўлган бутун Гилад ва Башан ўлкаларини қўлга киритдик.
11
(Рафа халқидан биргина Башан шоҳи Ўг тирик қолган эди. Унинг ётадиган ўрни темирдан ясалган бўлиб, одатдаги ўлчам бўйича узунлиги тўққиз тирсак, кенглиги эса тўрт тирсак эди. Унинг ўрни ҳозир ҳам Оммон юртининг Рабба шаҳридадир.)
12
Биз ўша ерларни қўлга киритдик. Шунда мен Рубен ва Гад қабилаларига Арнон сойлиги бўйидаги Арор шаҳрининг шимолидаги ҳудудни, Гилад қирларининг ярмисини ва атрофдаги қишлоқларни бердим.
13
Манаше қабиласининг ярмига эса Гиладнинг қолган қисмини ва Ўгнинг шоҳлиги бўлган бутун Башанни бердим. (Башан ўлкасидаги Аргоб ҳудуди Рафа халқининг юрти ҳисобланарди.
14
Манаше қабиласидан бўлган Ёвир бутун Аргоб ҳудудини қўлга киритди. Бу ҳудуд Гашур ва Махо юртларигача чўзилган эди. Ёвир бу жойга ўзининг номини берди. Ўша жойлар бугунгача Ёвир қишлоқлари деб аталади.)
15
Манаше қабиласининг Мохир уруғига Гиладни бердим.
16
Рубен ва Гад қабилаларига Гиладдан то Арнон сойлигигача чўзилган ерларни бердим. Арнон сойлигининг ўртаси икковининг чегараси эди. Уларнинг ери Оммон юртининг чегарасини ташкил қилган Явоқ дарёсигача чўзилган эди.
17
Уларнинг ғарбдаги ерлари эса Иордан дарёси бўйлаб, шимолдаги Жалила кўлидан то жанубдаги Ўлик денгизгача ва шарқдаги Фисгах тоғ тизмасининг ён бағирларигача чўзилган эди.
18
Ўшанда сизларга шундай буюрдим: “Эгангиз Худо бу ерни сизларга мулк қилиб берди. Ҳамма сипоҳларингиз қуролланиб, дарёдан кечиб ўтсин. Улар биродарларингиз бўлган Исроил халқини бошлаб борсин.
19
Фақат хотинларингиз ва фарзандларингиз мен сизларга берган шаҳарларда қолсин. Биламан, молларингиз жуда кўп, улар ҳам шаҳарларингизда қолаверсин.
20
Эгамиз сизларга тинчлик ато қилгандай, биродарларингизга ҳам тинчлик ато қилгандан кейин, улар Иорданнинг нариги томонидаги, Эгангиз Худо бераётган ерни эгаллаб олгандан кейин, ҳаммангиз мен сизларга берган мана шу ерга қайтиб келсангиз бўлади.”
21
Ўшанда Ёшуага айтдим: “Эганг Худо ўша иккала шоҳни нима қилганини ўз кўзинг билан кўрдинг. Сен босиб ўтадиган барча шоҳликларни ҳам Эгамиз худди шундай аҳволга солади.
22
Улардан қўрқма. Сизлар учун жанг қиладиган Эганг Худодир.”
23
Шундан кейин мен Эгамга ёлвордим:
24
“Ё Эгам Раббий! Мен, қулингга, Ўз буюклигинг ва қудратингни эндигина кўрсата бошладинг. Сенинг ажойиботларингни, буюк ишларингни осмонда ҳам, ерда ҳам қила оладиган бошқа худо йўқ!
25
Ижозат бер, мен Иордан дарёсидан ўтай. Дарёнинг нариги томонидаги ҳосилдор юртни, ўша чиройли қирларни ва Лубнонни кўрай.”
26
Лекин Эгамиз сизлар туфайли мендан ғазаблангани учун илтижоларимга қулоқ солмади. У менга шундай деди: “Бўлди қил! Менга бу ҳақда бошқа гапирма.
27
Фисгах тоғ тизмасининг чўққисига чиқ, ғарбга, шимолга, жанубга ва шарққа қара. Яхшилаб қараб ол, чунки сен мана шу Иордан дарёсидан кечиб ўтмайсан.
28
Ёшуани хизматга тайинла. Унга далда бериб, руҳлантир. Бу халқни дарёнинг нариги томонига Ёшуа бошлаб боради. Унинг бошчилигида бу халқ сен кўрадиган ўша ерни эгаллайди.”
29
Шундай қилиб, биз Байт–Пиёр қаршисидаги водийда тўхтадик.
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 4 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34