bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Deuteronomy 9
Deuteronomy 9
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 10 →
1
Қулоқ сол, эй Исроил! Бугун Иордан дарёсининг нариги томонига ўтасизлар. Ўзларингиздан кўпроқ ва кучлироқ бўлган халқларнинг ерларини мулк қилиб оласизлар. Уларнинг улкан шаҳарлари осмон ўпар деворлар билан ўралган.
2
Ўша кучли, бўйи баланд халқ Иноқ авлодидандир. Уларни ўзларингиз биласизлар, “Иноқ авлодига ким ҳам бас кела оларди?!” деган гапларни эшитгансизлар.
3
Бугун шуни билиб қўйингларки, Эгангиз Худо ямламай ютадиган оловдай сизларнинг олдингизда боради. Худо Иноқ авлодини мағлуб қилиб, сизларга итоат эттиради. Шунда Эгамиз берган ваъдага кўра, уларни бир лаҳзада қувиб, йўқ қиласизлар.
4
Эгангиз Худо уларни сизларнинг олдингиздан ҳайдаганда, ўзингизча: “Эгам солиҳлигим учун бу ерни менга берди”, деб айтманглар. Бу халқлар фосиқ бўлгани учун Эгамиз уларни сизларнинг олдингиздан ҳайдаяпти.
5
Сизлар солиҳлигингиз учун, юрагингиз тўғри бўлгани учун уларнинг ерига бориб эгалик қилмаяпсизлар. Йўқ! Бу халқларнинг фосиқлиги туфайли Эгамиз уларни олдингиздан ҳайдаяпти. Шу йўл билан оталарингиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга Эгамиз онт ичиб берган ваъдасини бажаради.
6
Шуни билиб қўйингларки, Эгангиз Худо бу ҳосилдор юртни сизларга солиҳ бўлганингиз учун бермаяпти. Сизлар солиҳ эмас, ўжар халқсиз.
7
Эгангиз Худони саҳрода қанчалар ғазаблантирганингизни ёдингизда тутинглар, асло унутманглар. Мисрдан чиққан кундан бошлаб, мана шу ерга етиб келгунингизча Эгамизга қаршилик қилиб келдингизлар.
8
Синай тоғида ҳам Эгамизнинг ғазабини келтирганингизда, У шундай ғазабландики, сизларни йўқ қилиб юборай, деди.
9
Мен тош лавҳаларни, яъни Эгамиз сизлар билан қилган аҳд лавҳаларини олгани тоққа чиқдим. Қирқ кечаю қирқ кундуз тоғда бўлдим, у ерда на нон едим, на сув ичдим.
10
Эгамиз менга Ўз қўли билан ёзган иккита тош лавҳани берди. Тоғда йиғилган кунингиз Эгамиз сизларга олов ичидан айтган амрларнинг ҳаммаси тош лавҳаларга ёзилган эди.
11
Кирқ кечаю қирқ кундуздан кейин Эгамиз менга аҳд сўзлари ёзилган иккита тош лавҳани берди.
12
Кейин Эгамиз менга: “Қани бўл, бу ердан тез пастга туш! Ўзинг Мисрдан бошлаб олиб чиққан халқ йўлдан озди. Мен сизларга амр қилган йўлдан дарров тойиб, ўзларига бут ясади”, — деди.
13
Эгамиз менга яна шундай деди: “Бу халқ ҳақиқатан ҳам ўжар эканлигини кўриб турибман.
14
Энди Мени тўхтатма. Ҳаммасини ҳалок қиламан, уларнинг номини ер юзидан ўчираман. Улардан ҳам кўпроқ, кучлироқ халқни сендан яратаман.”
15
Мен тоғдан қайтиб тушдим. Тоғ олов бўлиб ёнар, иккала аҳд лавҳасини қўлларимга кўтариб олган эдим.
16
Қарасам, сизлар Эгангиз Худога қарши гуноҳ қилибсизлар, ўзларингизга бузоқ шаклидаги бутни ясаб олибсизлар. Бирпасда Эгамиз сизларга амр қилган йўлдан тойибсизлар.
17
Шунда қўлларимдаги иккала тош лавҳани отиб юбордим. Уларни кўз олдингизда синдирдим.
18
Эгамиз олдида юз тубан мук тушиб, олдингидай қирқ кечаю қирқ кундуз нон емай, сув ичмай илтижо қилдим, чунки сизлар гуноҳ қилган эдингизлар. Эгамиз олдида қабиҳ иш қилиб, Уни ғазаблантирган эдингизлар.
19
Эгамиз ғазабланиб, сизларни йўқ қилмоқчи бўлди. Мен Унинг ғазабидан қўрқдим. Лекин Эгамиз бу сафар ҳам менинг илтижоларимга қулоқ солди.
20
Эгамиз Ҳорундан ҳам ғазабланиб, уни ҳалок қилмоқчи бўлди, лекин мен ўшанда Ҳорун учун ҳам Эгамизга ёлвордим.
21
Сизлар бутни ясаб гуноҳ қилдингиз, шунинг учун мен бутни оловда ёндирдим. Тупроқдай майдалаб эзиб, кукунини тоғдан оқиб тушаётган ирмоққа ташлаб юбордим.
22
Сизлар Таверада ҳам, Массах ва Хиврут–Хаттавода турганингизда ҳам Эгамизни ғазаблантирган эдингиз.
23
Эгамиз сизларни Кадеш–Барнадан жўнатганда ҳам, сизларга: “Боринглар, Мен сизларга берадиган ерни мулк қилиб олинглар”, деб амр қилганда, сизлар Эгангиз Худонинг амрига қаршилик қилдингизлар. Унга ишонмадингизлар, қулоқ солмадингизлар.
24
Мен сизларни таниганимдан буён, сизлар Эгамизга қарши бош кўтарасизлар.
25
Эгамиз сизларни ҳалок қилмоқчи бўлгани учун, Мен Эгамиз олдида ўша қирқ кечаю қирқ кундуз мук тушиб ибодат қилганимда
26
шундай деб ёлворган эдим: “Эй Эгамиз Раббий! Халқингни ҳалок қилма. Ахир, улар Сенинг мулкинг–ку! Сен уларни буюк кучинг билан қутқариб, қудратинг билан Мисрдан олиб чиққансан.
27
Қулларинг Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубни ёдингда тут, бу халқнинг ўжарлиги, фосиқлиги ва гуноҳига эътибор берма.
28
Акс ҳолда Мисрликлар шундай дейди: ‘Анави халқнинг Эгаси ваъда қилган ерига уларни олиб киролмабди. У Ўзининг халқини ёмон кўрар экан, шунинг учун уларни саҳрода нобуд қилиш мақсадида Мисрдан олиб чиққан экан!’
29
Ахир, уларни буюк кучинг ва ажойиботларинг билан Мисрдан Ўзинг олиб чиққансан, улар Сенинг халқингдир.”
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 10 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34