bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Deuteronomy 29
Deuteronomy 29
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 28
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 30 →
1
null
2
ЭгамизИсроил халқи билан Синай тоғида қилган аҳдидан ташқари, Мусога Мўабда Исроил халқи билан аҳд қилишни амр этган эди. Мусо бутун Исроил халқини йиғиб, ўша аҳд шартларини уларга қуйидагича тушунтирди: Эгамиз Мисрда фиръавнни, унинг аъёнларини, бутун юртини кўз олдингизда нималар қилганини кўрдингизлар.
3
Оғир синовларнинг, даҳшатли аломату мўъжизаларнинг гувоҳи бўлдингизлар.
4
Лекин шу пайтгача Эгамиз сизларга англайдиган онг, кўрадиган кўз, эшитадиган қулоқ бермади.
5
У сизларни қирқ йил саҳрода олиб юрди. Шу даврда кийимингиз эскирмади, оёғингиздаги чориғингиз тўзимади.
6
Нон емадингиз, шароб, ўткир ичимлик ичмадингиз. Буларнинг ҳаммасини У Эгангиз Худо эканлигини билишингиз учун қилди.
7
Мана шу ерга келганимизда Хашбон шоҳи Сихўн билан Башан шоҳи Ўг бизга ҳужум қилишди. Биз жанг қилиб уларни енгдик.
8
Уларнинг ерини тортиб олиб, Рубен ва Гад қабиласига ҳамда Манаше қабиласининг ярмига мулк қилиб бердик.
9
Шундай экан, қиладиган ишларингиз ўнгидан келиши учун мана шу аҳд шартларини битта қолдирмай бажаринглар.
10
Бугун ҳаммангиз — қабила бошлиқлари, оқсоқоллар, назоратчилар, барча Исроил эркаклари,
11
болалар, хотинлар, орангиздаги мусофирлар, ўтин ёрувчидан тортиб, сув тортувчиларгача Эгангиз Худо олдида турибсизлар.
12
Бугун Эгангиз Худо билан аҳд қиласизлар. Бу аҳдни Эгангиз Худо Ўз қасами билан муҳрлайди,
13
токи бугундан бошлаб сизлар Унинг халқи, У эса сизнинг Худойингиз бўлсин. У бундай қилишини сизларга ва ота–боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга қасам ичиб ваъда қилган эди.
14
null
15
Мана, бугун сизлар биз билан бирга Эгамиз Худонинг ҳузурида турибсизлар. Бу аҳд ва қасамёдни Худо нафақат биз билан, балки ҳали дунёга келмаган авлодларимиз билан қиляпти.
16
Мисрда қандай турмуш кечирганимизни, бошқа халқларнинг ҳудудидан қандай қилиб ўтиб келганимизни сизлар биласизлар.
17
Уларнинг тошдан, ёғочдан, кумушдан ва олтиндан ясалган жирканч бутларини кўрдингизлар.
18
Эҳтиёт бўлинг, ораларингизда Эгамиз Худодан юраги совиган, ўша халқларнинг худоларига хизмат қиладиган эркак, аёл, насл ёки қабила бўлмасин. Ораларингизда заҳарли, аччиқ илдиз ўсмасин.
19
Борди–ю, орангиздаги бирор одам бу аҳд шартларини эшитиб, кўнглида: “Ўзим хоҳлаган ишни қилсам ҳам, менга ҳеч нарса қилмайди”, деб ўйласа, у ҳамманинг бошига бирдай кулфат келтиради.
20
Эгамиз бундай одамдан қаттиқ ғазабланади, уни кечирмайди. Мана шу Таврот китобида ёзилган аҳднинг лаънатлари унинг бошига келади, Эгамиз унинг номини ер юзидан ўчиради.
21
Эгамиз уни Исроил қабилалари орасидан ажратиб олади–да, мана шу Таврот китобида ёзилган аҳднинг барча лаънатларини унинг устига ёғдиради.
22
Сизлардан кейинги авлод, сизларнинг фарзандларингиз, узоқ юртдан келган мусофирлар Эгамиз шу юртга келтирган офатлар ва хасталикларни кўради.
23
Бутун юртни олтингугурт ва туз куйдириб ташлаган бўлади. У ерга ҳеч нима экиб бўлмайди, ҳеч нарса унмайди, ҳеч қандай ўт ўсмайди. Юртингиз Эгамиз ғазаб устида йўқ қилган Садўм, Ғамўра, Адма ва Завўйим шаҳарларига ўхшаб қолади.
24
Барча халқлар шундай дейди: “Нима учун бу халқнинг Эгаси бу юртни шундай аҳволга солди экан–а? Бундай ғазаб сочишнинг сабаби нима экан–а?”
25
Кейин улар шундай айтишади: “Эҳ–ҳа, бу халқ ота–боболарининг Худоси билан қилган аҳдидан кечди. Эгаси уларни Мисрдан олиб чиққанда улар билан бу аҳдни тузган эди.
26
Улар Ўз Эгасидан юз ўгириб, бегона худоларга хизмат қилишди. Ўзлари билмаган, Эгаси тайинламаган худоларга сажда қилишди.
27
Шу сабабдан Эгаси ғазабини сочди. Мана шу китобда ёзилган лаънатларнинг ҳаммасини бу юртга ёғдирди.
28
У қаттиқ жаҳл билан, кучли қаҳр–ғазаб билан халқини ўз юртидан суғуриб олиб, бошқа юртга улоқтириб юборди. Улар бугунгача ўша юртлардадир.”
29
Сирлар Эгамиз Худога тегишлидир. Аммо У қонунни бизга аён қилди, токи биз фарзандларимиз билан бу қонун шартларига то абад амал қилайлик.
← Chapter 28
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 30 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34