bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Deuteronomy 20
Deuteronomy 20
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 19
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 21 →
1
Душманларингизга қарши урушга борганингизда, отларни, араваларни, ўзингизникидан кўпроқ бўлган лашкарни кўрсаларингиз, улардан қўрқманглар. Чунки сизларни Мисрдан олиб чиққан Эгангиз Худо сизлар биландир.
2
Жангга киришингиздан олдин, руҳоний лашкарнинг олдига чиқсин,
3
уларга шундай десин: “Қулоқ сол, эй Исроил халқи! Бугун сизлар душманларингизга қарши жангга чиқяпсизлар. Дадил бўлинглар, қўрқманглар, душман олдида ваҳимага тушманглар.
4
Эгамиз Худонинг Ўзи сизлар билан урушга боради! Сизлар учун душманларингизга қарши жанг қилади, сизларга ғалаба беради!”
5
Назоратчилар лашкарга шундай деб айтсин: “Орангизда янги уй қуриб, ўша уйини ҳали Худога бағишлаб улгурмаган бирорта одам борми? Бор бўлса, уйига қайтсин. Агар у жангда ҳалок бўлса, бошқа одам унинг уйини бағишлайди.
6
Узумзор экиб, ҳали мевасидан емаган одам борми? Агар бор бўлса, уйига қайтиб кетсин. У жангда ҳалок бўлса, бошқа одам унинг узумзори мевасидан биринчи бўлиб татийди.
7
Бирор қизга унаштирилиб, ҳали уйланмаган йигит борми? Агар бор бўлса, уйига қайтиб кетсин. У жангда ҳалок бўлса, бошқа одам ўша қизга уйланади.”
8
Назоратчилар яна шундай дейишсин: “Орангизда қўрқувдан юрагини олдириб қўйган одам борми? Бор бўлса, уйига қайтиб кетсин. Бўлмаса биродарлари ҳам унга ўхшаб чўчиб қолади.”
9
Назоратчилар лашкарга шу гапларни айтиб бўлгандан кейин, лашкарбошилар бош бўлсин.
10
Бирор шаҳарни олиш учун яқинлашганингизда, шаҳар аҳлига сулҳ таклиф қилинг.
11
Улар сулҳга рози бўлиб, дарвозаларини очиб берса, шаҳарнинг бутун аҳолиси сизларга қарол бўлиб хизмат қилади.
12
Агар шаҳар аҳли сулҳга рози бўлмай, сизлар билан жанг қилса, шаҳарни қамал қилинглар.
13
Эгангиз Худо у шаҳарни сизнинг қўлингизга берганда, бутун эркак зотини қиличдан ўтказинглар.
14
Фақат аёлларни, болаларни, молларни ва шаҳарда қолган ҳамма нарсани ўлжа қилиб олсангиз бўлади. Эгангиз Худо сизларнинг қўлингизга берган, душманлардан олган ўлжаларни ишлатишингиз мумкин.
15
Сизлар эгалик қиладиган юртингиздан узоқда жойлашган шаҳарларни шундай қилинглар.
16
Лекин Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб бераётган юртдаги шаҳарларни қўлга олганингизда биронта жонни тирик қолдирманглар.
17
Эгангиз Худо сизларга амр этганидай, Хет, Амор, Канъон, Париз, Хив, Ёбус халқларини тамомила қириб битиринглар.
18
Токи улар ўзларининг худоларига қилган жирканч одатларини сизларга ўргатмасин. Акс ҳолда сизлар Эгангиз Худога қарши гуноҳ қилган бўласизлар.
19
Агар бирор шаҳарни қўлга киритиш учун узоқ вақт қамал қилиб турсаларингиз, у ердаги мевали дарахтларни кесманглар. Ўша дарахтларнинг мевасини ейишингиз мумкин, дарахтларнинг ўзини эса кесиб ташламанглар. Ахир, даладаги дарахтлар одам эмас–ку, қуршовдан қочиб чиқса!
20
Мева бермайдиган дарахтларни эса кесишингиз мумкин. Шаҳар қуламагунича қамал иншоотларни қуришда ўша дарахтлардан фойдалансангиз бўлади.
← Chapter 19
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 21 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34