bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Deuteronomy 30
Deuteronomy 30
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 29
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 31 →
1
Мен сизларга айтган мана шу баракалар ёки лаънатлар бошингизга келганда, Эгангиз Худо сизларни тарқатиб юборган халқлар орасида буларни эсга олинглар.
2
Ўзларингиз ва фарзандларингиз Эгангиз Худога қайтинглар. Мен бугун сизларга амр қилаётгандай, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан Унга қулоқ солинглар.
3
Шунда Эгангиз Худо сизларни яна фаровонликка эриштиради. Сизларга раҳм–шафқат қилиб, Ўзи тарқатиб юборган барча халқлар орасидан қайтариб йиғиб келади.
4
Ер юзининг тўрт тарафига тарқалиб кетган бўлсангиз ҳам, Эгангиз Худо сизларни ўша ерлардан йиғиб олади, ўша юртлардан қайтариб олиб келади.
5
Эгангиз Худо сизларни ота–боболарингиз эгалик қилган юртга олиб келади. Ўша юртга эгалик қилганларингизда, Эгамиз сизларни бахтиёр қилади. Сизларни ота–боболарингиздан ҳам кўпроқ қилиб кўпайтиради.
6
Эгангиз Худо сизларнинг юрагингизни, авлодларингизнинг юрагини суннат қилади. Шунда сиз Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан севасиз, ҳаётга эга бўласиз.
7
Эгангиз Худо барча лаънатларни сиздан нафратланган, сизни қувган душманларингиз бошига ёғдиради.
8
Сизлар яна Эгамизга қулоқ соласизлар. Мен бугун сизларга бераётган Унинг амрларига риоя қиласизлар.
9
Қиладиган ҳар бир ишингизни Эгангиз Худо муваффақиятли қилади. Ували–жували бўласизлар, молингиз кўпаяди, ерингиз ҳосили баракали бўлади. У ота–боболарингизга берган фаровонликдан қанчалик мамнун бўлган бўлса, сизларга берадиган фаровонликдан ҳам шунчалик мамнун бўлади.
10
Шунинг учун Эгангиз Худога итоат этинг. Бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан мана шу Таврот китобида ёзилган амр ва фармонларга риоя қилиб, Эгамизга қайтинг.
11
Мен бугун буюраётган амр сизлар учун унчалик қийин эмас, ёки сизлар етиб бора олмайдиган даражада узоқда эмас.
12
У осмонда эмаски, сизлар: “Ким биз учун осмонга чиқиб, амрни олиб беради, токи биз эшитиб, бажарсак?” десангизлар.
13
У денгизнинг нариги томонида эмаски, сизлар: “Ким биз учун денгизнинг нариги томонига бориб, у амрни олиб келади, токи биз эшитиб, бажарсак?” — десангизлар.
14
Аксинча! Бу амр сизнинг яқинингиздадир, оғзингизда, юрагингиздадир, шунинг учун уни бажара оласизлар.
15
Бугун мен сизларга ҳаёт билан фаровонликни ёки ўлим билан кулфатни танлаш имкониятини беряпман.
16
Мен бугун сизларга: “Эгангиз Худони севинг, Унинг йўлидан юринг, Унинг амрларига, фармонларига, қонун–қоидаларига риоя қилинг”, деб буюряпман. Шунда сизлар яшайсизлар, кўпаясизлар, мулк қилиб оладиган юртингизда Эгангиз Худо сизларга барака беради.
17
Лекин сизларга шуни айтиб қўяйки, агар юрагингизни бурсангиз, қулоқ солмасангиз, йўлдан озиб, бошқа худоларга сиғинсангиз, уларга хизмат қилсангиз,
18
сизлар албатта йўқ бўласизлар. Иорданни кечиб, мулк қилиб оладиган юртда кўп яшамайсизлар.
19
Бугун мен сизларга ҳаётни ёки ўлимни, баракаларни ёки лаънатларни танлаш имкониятини бердим. Бунга еру осмонни гувоҳ қилиб чақирдим. Ҳаётни танланг, шунда ўзларингиз ҳам, авлодларингиз ҳам яшайсизлар.
20
Эгангиз Худони севинг, Унга қулоқ солинг. Унга сoдиқ бўлинг, чунки У сизнинг ҳаётингиздир. Эгамиз ота–боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ, Ёқубга қасам ичиб бераман, деган юртда сизнинг умрингизни узоқ қилади.
← Chapter 29
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 31 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34