bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Deuteronomy 15
Deuteronomy 15
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 16 →
1
Ҳар еттинчи йилнинг охирида қарзларингиздан кечинглар.
2
Қарздан кечиш шундан иборатки, яқинига қарз берган одам қарзидан кечсин. Исроил халқидан бўлган биродаридан ўша қарзини сўрамасин, чунки Эгамиз қарздан кечишни эълон қилди.
3
Бегонадан қарзингизни сўрасангиз бўлади. Исроил халқидан бўлган биродарингиздан эса қарзингизни сўраманг.
4
Сизларнинг орангизда камбағал бўлмайди. Эгангиз Худо мулк қилиб бераётган юртда сизларга барака беради.
5
Фақат Эгангиз Худога итоат этиб, Мен бугун сизларга бераётган мана шу амрларни битта қолдирмай бажаришингиз керак.
6
Эгангиз Худо Ўзи ваъда қилгандай, сизларга барака берганда, кўп халқларга қарз берасиз, ўзингиз эса улардан қарз олмайсиз. Кўп халқлар устидан ҳукмронлик қиласиз, улар эса сизларнинг устингиздан ҳукмронлик қилмайди.
7
Эгангиз Худо сизга берадиган юртдаги шаҳарларингизнинг бирида Исроиллик биродарингиздан бирортаси камбағал бўлса, камбағал биродарингизга бағритошлик қилманг, зиқна бўлманг.
8
Очиқ қўл бўлинг, унга керакли нарсани етарлича қарзга беринг.
9
Эҳтиёт бўлинг, кўнглингизда ёмон ният қилманг, еттинчи йил, қарздан кечиш йили келяпти, деб камбағал биродарингизга нафрат билан қараманг, унга йўқ деманг. Акс ҳолда биродарингиз Эгамизга сиздан нолийди, натижада сиз гуноҳ орттириб оласиз.
10
Унга сахийлик билан қарз беринг, бунинг учун ачинманг. Шунда Эгангиз Худо ҳар бир ишингизга барака беради.
11
Ер юзида ҳар доим камбағаллар бўлади. Шунинг учун сизларга амрим шуки, юртингиздаги камбағал, муҳтож биродарингизга очиқ қўл бўлинг.
12
Биродарингиздан иброний эркаги ёки аёли сизга ўзини сотса, олти йил хизмат қилсин, еттинчи йили уни озод қилишингиз керак.
13
Уни озод қилганингизда, қуруқ жўнатманг.
14
Унга сахийлик билан мол–қўйингиздан, дон, шаробингиздан беринг, Эгангиз Худо сизларга ато этган баракадан беринг.
15
Ёдингизда тутинг: сизлар ҳам Миср юртида қул бўлгансиз, Эгангиз Худо сизларни озод қилган. Шунинг учун мен бугун сизларга ўша амрни бердим.
16
Агар қулингиз, сизни, оилангизни яхши кўраман, сизнинг хонадонингизда ўзимга тўқман, сизникидан кетмайман, деб айтса,
17
уни уйингиз эшиги ёнига олиб боринг. Қулоғини эшикка қўйиб, бигиз билан тешинг. Шунда у бир умр сизнинг қулингиз бўлади, чўрингизни ҳам шундай қилинг.
18
Қулингизни озод қилаётганингизда афсусланманг, чунки у олти йил ичида мардикорнинг ҳақига арзийдиган меҳнатни қилди. Уни озод қилсангиз Эгангиз Худо қилган ҳар бир ишингизга барака беради.
19
Мол–қўйларингизнинг биринчи туғилган эркагини Эгангиз Худога бағишланг. Биринчи туғилган буқангизни ишлатманг, биринчи туғилган қўйингизнинг юнгини олманг.
20
Буларнинг гўштини Эгамиз танлайдиган жойда, ўзингиз оилаларингиз билан бирга ҳар йили Унинг ҳузурида енглар.
21
Агар ўша ҳайвон чўлоқ ёки кўр бўлса ё унинг бошқа бир нуқсони бўлса, уни Эгангиз Худога қурбонлик қилманг.
22
Уни шаҳарларингизда еяверинглар. Пок одам ҳам, ҳаром одам ҳам, оҳу ва кийикни егандай, унинг гўштини еса бўлади.
23
Фақат қонини истеъмол қилманг. Қонни сув сингари ерга тўкиб ташланг.
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 16 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34