bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Deuteronomy 18
Deuteronomy 18
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 19 →
1
Левируҳонийлари, бутун Леви қабиласи қаторида, Исроилда улуш ҳам, мулк ҳам олмайдилар. Улар Эгамизга келтирилган назр ва қурбонликлардан ейдилар.
2
Биродарлари орасида уларнинг улуши бўлмайди. Эгамиз Леви қабиласига: “Мен Ўзим сизларнинг улушингиз бўламан”, деб ваъда берган эди.
3
Қурбонлик қилинган мол ёки қўйнинг елка, жағ ва ичак–човоқлари руҳонийларга берилсин.
4
Ғаллангизнинг илк ҳосилини, энг биринчи тайёрлаган шаробингизни ва зайтун мойингизни, қўйларингизнинг биринчи қирқилган юнгини руҳонийларга беринглар.
5
Чунки Эгангиз Худо, Леви қабиласи ва уларнинг авлодлари ҳар доим Менга хизмат қилишсин, деб уларни қабилаларингиз орасидан танлаб олди.
6
Агар бирор леви Исроилдаги ўзи яшаб турган шаҳардан Эгамиз танлаган жойга ўз хоҳиши билан борса,
7
у ерда Эгамизга хизмат қилган леви биродарлари сингари Эгаси Худо номидан хизмат қила олади.
8
Оиласининг мулкини сотишдан келган даромади бўлса ҳам, бошқа левилар қатори бир хил улуш есин.
9
Эгангиз Худо берадиган юртга кирганингизда, у ердаги халқларнинг жирканч одатларини ўрганманглар.
10
Ўғли ёки қизини оловда қурбон қиладиган, фолбин, башоратгўй, ромчи, сеҳргар,
11
иссиқ–совуқ қиладиган, арвоҳ чақирувчи, ўликлардан маслаҳат сўрайдиганлар орангизда бўлмасин.
12
Эгамиз бундайлардан жирканади. Мана шу жирканч одатлари учун Эгангиз Худо ўша халқларни сизнинг олдингиздан ҳайдаб чиқаряпти.
13
Эгангиз Худога бутунлай содиқ қолинг.
14
Сизлар юртини олаётган ўша халқлар башоратгўйлар ва фолбинларнинг гапига қулоқ соладилар. Сизларнинг бундай қилишингизга эса Эгангиз Худо рухсат бермайди.
15
Эгангиз Худо сизлар учун халқингиз орасидан менга ўхшаган бир пайғамбар чиқаради. Унга қулоқ солинглар.
16
Сиз Синай тоғида йиғилган кунингизда Эгангиз Худодан ўзингиз уни тилаб олгандингиз, зотан сиз шундай деган эдингиз: “Эгамиз Худонинг овозини иккинчи эшитмайлик, мана шу буюк оловни ҳам бошқа кўрмайлик, акс ҳолда ўламиз.”
17
Ўшанда Эгамиз менга шундай деди: “Уларнинг айтганлари тўғри.
18
Улар учун ўз халқи орасидан сенга ўхшаган бир пайғамбар чиқараман, Мен унга нима айтишни ўргатаман. Ўша пайғамбар берган амрларимнинг ҳаммасини уларга айтади.
19
У Менинг номимдан гапиради, унга қулоқ солмаган одамни Мен Ўзим жазолайман.
20
Аммо бирор пайғамбар Мен буюрмаган сўзни Менинг номимдан гапиришга журъат қилса ёки бошқа худолар номидан гапирса, у пайғамбар ўлиши керак.”
21
Кўнглингизда: “Бу сўзлар Эгамизданми ёки йўқми, биз қандай қилиб биламиз?”, деб ўйлашингиз мумкин.
22
Агар бирор пайғамбар Эгамизнинг номидан гапирсаю ўша воқеа юз бермаса, демак, бу сўзни Эгамиз айтмаган бўлади. Пайғамбар ўзича гапирган, ундан қўрқманглар.
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 19 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34