bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Deuteronomy 14
Deuteronomy 14
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 15 →
1
Сизлар Эгангиз Худонинг фарзандларисиз. Марҳумга аза тутганингизда баданингизни тилманг, сочингизнинг олдини қирманг.
2
Сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. Эгамиз ер юзидаги барча халқлар орасидан сизларни Ўз халқи, Ўз хазинаси қилиб танлаб олди.
3
Жирканч ҳайвонларнинг гўштини еманг.
4
Мана бу ҳайвонларни есангиз бўлади: мол, қўй, эчки,
5
оҳу, кийик, буғу, ёввойи эчки, зубр, жайрон, архар.
6
Айри туёқ ва кавш қайтарадиган ҳар қандай ҳайвонни тановул қилишингиз мумкин.
7
Лекин кавш қайтарадиган ёки айри туёқ ҳайвонлардан туя, қуён ва суғурни еманглар, улар кавш қайтарса ҳам, туёғи айрилмаган. Бу ҳайвонлар сизлар учун ҳаромдир.
8
Чўчқани ҳам еманглар, унинг туёғи айрилган, лекин кавш қайтармайди. Бу ҳайвонларнинг гўштини еманглар, мурдасига ҳам тегманглар.
9
Сувда яшайдиган сузгичи ва тангачалари бор ҳар қандай жониворни есангиз бўлади.
10
Сузгичи ва тангаси бўлмаганларини еманг, улар сизга ҳаромдир.
11
Ҳалол қушлардан хоҳлаганингизнинг гўштини есангиз бўлади.
12
Қуйидаги қушларнинг гўштини ейиш мумкин эмас: қумой, болтаютар, тасқара,
13
қирғий, қизил калхат ва унинг зоти,
14
қарға зоти,
15
туяқуш, лочин, қулоқли укки, қарчиғай ва унинг зоти
16
япалоқ қуш, бойўғли, оқ бойўғли,
17
бирқозон, жўрчи, балиқчи укки,
18
лайлак, оқ қарқара ва унинг зоти, сассиқпопишак, қўршапалак.
19
Қанотли ҳашаротлар сизларга ҳаромдир, уларни еманглар.
20
Аммо баъзи турдаги қанотли ҳашаротларни ейишингиз мумкин.
21
Ўлимтикни еманг, уни шаҳрингизда яшаган мусофирга беринг, у еяверсин, ёки ўлимтикни бегонага сотинг, сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. Улоқчани ўз онасининг сутида қайнатманг.
22
Ҳар йили далангизда ўсадиган ҳамма нарсадан, экинингизнинг ҳосилидан ўндан бирини ажратинглар.
23
Бу ушрларингизни Эгангиз Худо Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойга олиб боринглар. Донингиз, шаробингиз ва зайтун мойингизнинг ушрларини, мол ва қўйларингизнинг биринчи туғилган болаларини Унинг ҳузурида енглар. Шундай қилиб, Эгангиз Худодан ҳар доим қўрқишни ўрганасизлар.
24
Агар Эгангиз Худо танлайдиган бу жой сиздан узоқ бўлса, шу сабабдан Эгангиз берган бараканинг ушрини у ерга олиб бора олмасангиз,
25
ўша нарсаларингизни кумушга алмаштиринг. Кумушни олиб, Эгангиз Худо танлайдиган жойга боринг.
26
Мана шу кумушга кўнглингиз тусаган нарсани: мол, қўй, шароб, ўткир ичимлик ва кўнглингиз хоҳлаган ҳамма нарсани сотиб олиб, у ерда Эгангиз Худо ҳузурида еб, оилаларингиз билан хурсандчилик қилинглар.
27
Шаҳрингизда яшаган левиларни унутиб қўйманглар, уларнинг сизникига ўхшаган улуши ҳам, мулки ҳам йўқдир.
28
Ҳар учинчи йил охирида ўша йили олган ҳосилингизнинг ўндан бир қисмини тўлиқ олиб, шаҳрингиздаги омборларда сақлаб қўйинглар.
29
Улуши ҳам, мулки ҳам бўлмаган шаҳрингиздаги левилар, шунингдек, мусофир, етим ва бевалар келиб, еб тўяди. Шунда қилган ҳар бир ишингизга Эгангиз Худо барака беради.
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 15 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34